«Аср келишуви» ўлик туғилади, агар ўлик туғилмаса, омадсизликка учраши муқаррар

566
0

«Аср келишуви» ўлик туғилади, агар ўлик туғилмаса, омадсизликка учраши муқаррар

Рейтер ахборот агентлиги (ҳижрий 1440 йил 17 шаъбон, милодий 2019 йил 23 апрел сешанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Оқ уйнинг катта маслаҳатчиси Жаред Кушнерга кўра, рамазон ойи тугагандан сўнг июн ойида АҚШ президенти Дональд Трампнинг яҳуд вужуди билан Фаластин ўртасидаги мушкул аҳволни бартараф қилиш ва можаронинг ечимини топиш бўйича узоқ кутилган режаси эълон қилинади.

Трампнинг куёви Кушнер айни режанинг асосий муаллифларидан бири бўлиб, мазкур баёнотни Вашингтондаги «Time» журнали форуми чоғида айтди, аммо тафсилотларини очиқламади».

Роя газетаси шарҳи:

Трамп маъмурияти минтақадаги режаларига тўсиқ бўлаётгани учун Фаластин масаласини тугатишга уриняпти. У яҳуд вужуди хавфсизлигини ўз қарашлари асосида таъминлашга зўр бериб ҳаракат қиляпти. Бироқ, унинг ушбу «Аср битими» режаси – қандай тафсилотга эга бўлмасин, фарқсиз – омадсизликка юз тутади, инша Аллоҳ. Бунинг бир неча сабаблари бор:

Биринчидан: АҚШ маъмурияти бу масалани силлиқлаб, худди савдо-сотиқ масаласига ўхшатиб қўйди. Ҳолбуки, АҚШ маъмуриятининг бундай хатти-ҳаракати масалани янада чигаллаштиради ва ҳеч бир ечимга олиб бормайди. Ўнлаб йиллар давомида америкалик йирик сиёсий дарғалар амалга оширолмаган нарсани, анави анқов президент билан унинг сиёсий ғўр куёви қаёқда ҳам эпласин.

Иккинчидан: Фаластин масаласи Ислом Умматининг ақидавий масаласидир. Қўлида сақофий маърифати бор бу Уммат ўз юртларининг бир қаричидан ҳам воз кечиши мумкин эмас. Шундай экан, Росулуллоҳ Aнинг Исро маскани жойлашган юртдан қандай воз кечсин?! Шунинг учун малай ҳукмдорлар ҳар қанча чекинишса ҳам, кофирларга тиз чўкиб, рози бўлишса ҳам Фаластиннинг Қуддуси, Асқалони, Сафади ва Талли Абиб (Тель-Авив)идан исломийлик сифатини суғуриб олишга на Трамп битими қодир бўлсин, на Араб давлатлари Ташаббуси ва на бошқаси.

Учинчидан: Мустамлакачи Ғарб давлатлари бир неча ўн йиллар давомида Фаластин масаласи ечимини топишга уринишди. Яҳуд вужуди мустамлакачи давлатларнинг Уммат юрагига санчган заҳарли ханжари бўлгани учун доим унинг хавфсизлигини ҳимоя қилиб келишди. Бироқ, улар топган ечимга доим яҳуд вужуди рози бўлмай келади. Чунки бу жирканчли вужуд етакчилари – мусулмон юртлар ҳукмдорлари ва режимлар юз тубан қулаб, улар билан тил бириктириб турган бир манзарада – ҳозирги вазиятни ҳар қандай ечимдан афзал деб билишмоқда. Исҳоқ Рабин тинчлик жараёни, деган нарсани амалга оширишга роса уринди, аммо ўзининг тақдири (яҳудийлар томонидан) суиқасд билан якун топди. Бугунги кунда яҳудийларнинг сиёсий майдони экстремист ва сўлчиларга ҳар қачонгидан кўра кўпроқ тўлган.

أَمْ لَهُمْ نَصِيبٌ مِّنَ الْمُلْكِ فَإِذاً لَّا يُؤْتُونَ النَّاسَ نَقِيراً

«Ёки уларнинг мол-мулклари борми? Шундай бўлган тақдирда ҳам одамларга зиғирчалик мурувват қилмаган бўлур эдилар!»[Нисо 53]

Тўртинчидан: Воқеа-ҳодисалар шуни исботладики, араб давлатлари ҳукмдорлари билан яҳуд вужуди ўртасида имзоланган битимлар бу халқларга заррача таъсир қилолмади. Ушбу халқлар шу пайтга қадар, Фаластинни озод этилишига муштоқ бўлиб, яҳуд вужудига босқинчи, деб қараб келишди. Бу вужудни уларга зўрлаб ўтказишга на Кемп-Дэвид, на Водий Араба ва на Осло шартномаси қодир бўла олди. Шунинг учун «Аср келишуви» қандай натижа беришидан қатъий назар, воқеда ҳеч нарса ўзгармайди, Трамп тарихий, географик ва маданий бўшлиқни яратолмайди. Айниқса, бугун Уммат онги анча ўсган бўлиб, малай ҳукмдорларига қарши қўзғолонлари орқали Фаластинни озод этишга тайёр турибдилар. Бунга Жазоир қўзғолони яққол гувоҳлик бермоқда.

Шу ва бошқа сабаблардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Аллоҳнинг изни ила, «Аср келишуви» ўлик туғилади, агар ўлик туғилмаса, омадсизликка учраши муқаррар. Юқорида айтилган фикрларимизга қарамай, Уммат ва унинг кучлари зиммасидан АҚШнинг Аср келишуви, икки давлат ечими каби барча-барча ечимларини муваффақиятсизликка учратиш сари ҳаракатга келиш вазифаси соқит бўлгани йўқ. Уммат армиялари зиммасида, бутун Фаластинни босқинчи яҳудийлар ифлослигидан озод этиш сари ҳаракатланиш жавобгарлиги ҳамон мавжуд бўлиб қолмоқда.

Роя газетасининг 2019 йил 30 апрел чоршанба кунги 232-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here