Золим султон олдида айтилган ҳақ сўз

547
0

Золим султон олдида айтилган ҳақ сўз

2019 йил 21 апрел Ал-Жазира телеканали: «Судандаги ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши Хартумдаги бир қатор масжид имомлари ва даъват аҳли билан учрашув ўтказди».

Роя газетаси шарҳи:

Мана, ўнгимизда Судандаги воқеа-ҳодисалар ва буюк қўзғолон ҳамда онгли қўзғолончи ёшлар турибди. Барчамиз бу ёшларнинг мақсадларига етганига ҳамда 30 йилдан бери ҳукм юритиб, репрессив сиёсат олиб борган, ушбу буюк ўлка бойликларини талаган режимни ағдарганига гувоҳ бўлдик. Судан ёшларидаги жамоатчилик фикри мана шундай ҳолатда. Ушбу жамоатчилик фикри уларнинг исломий қадриятларидан ва ақидаларидан балқиб чиқди. Улар озчилик ва қуролсиз бўлсалар-да, бугунги жинояткор режимларга ҳаргиз тиз чўкмадилар.

Кеча Ҳизб ут-Таҳрирнинг шерюрак аъзоларидан бири, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти марказий алоқалар қўмитаси раиси шайх Носир Ризо Ҳарбий Кенгаш олдига чиқиб, барчанинг зиммасига Аллоҳ Таоло олдидаги масъулиятларини юклади.

Носир Ризо зарҳал ҳарфлар билан битилувчи сўзларни айтиб, кофирнинг кирдикорини фош этди. У киши бугунги вазиятга баҳо берар экан, у жуда қалтис эканини таъкидлади. Устозимиз – бу гаплар муҳимдир, йиғилганлар туйғуларини қўзғаб, кейин улар уй-уйларига тарқалиб кетишлари билан йўқолиб кетадиган эҳтиросли гаплар эмас, зеро, кофир Ғарб режимни бошқариб турибди, Умматни янги режим билан алдаб, эскисига тортяпти, деди.

Яна бундай деди: Ҳарбий Кенгаш зиммасида катта омонат бор, чунки улар қудрат аҳли бўлганлари боис, бажаришлари керак бўлган бурч-вазифани шариат белгилаб берган. Шариатимиз уларга ёвуз ва ботил ҳокимиятни ағдаришни ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида Исломни татбиқ қилувчи битта имом-халифага байъат қилишни буюрган. Улар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло олдида бу ҳақда албатта жавоб берадилар.

Шайх Носир Ризо Ҳарбий Кенгашни фуқаролик бошқарувини қабул қилишдан огоҳ этиб, бу ишни Умматга топширишлари кераклигини, Уммат Аллоҳ шариатини қоим қилувчи битта имом-халифага байъат қилажагини таъкидлади. Бизнинг вазифамиз бирор ҳарбий кенгашдаги бошқарув ҳам, фуқаролик бошқаруви ҳам эмас, балки Аллоҳнинг бошқарувини барпо қилиб, Унинг шариатини татбиқ қилишдан иборат, деди.

Аллоҳим, ер юзида Сенинг бошқарувингни барпо этишимиз ҳамда Халифалик қаҳрамонларини қайта етиштириб, Росулуллоҳ ﷺнинг башоратларини ўз қўлларимиз билан рўёбга чиқаришимиз учун бизни Носир Ризодек шерюраклар билан кучли қилгин.

Роя газетасининг 2019 йил 24 апрел чоршанба кунги 231-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here