Ҳиндистон Россиядан Т-90С танкини сотиб олишни режалаштирмоқда

94
0

Ҳиндистон Россиядан Т-90С танкини сотиб олишни режалаштирмоқда

 Ҳиндистон армияси Покистон билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кучайтириш учун қуролланишга 464 та Т-90С “Бхишма” танкини олмоқчи. Бу ҳақда Ҳиндистон мудофаа мажмуасидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда “Economic Times” нашри маълум қилди. 

 134,5 млрд рупийга (2 млрд доллар) баҳоланаётган танклар қуролланишга 2022 йилдан 2026 йилгача киритилади. 64 та танкдан иборат илк партия 30-40 ой ичида етказилиши мумкин. Ҳозирда Ҳиндистон армиясида 1070 та шундай танк бор.

 Хабар қилинишича, Ҳиндистон қўшниси ўз қуролланишини модернизация қилиши фонида ўз қуролли кучларини кучайтирмоқда. Покистон ҳам Россиядан шундай 360 та танк сотиб олишни муҳокама қилмоқда.  

 Маълумки, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар февралда Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида ҳарбийлар автоколоннасига ҳужумдан кейин кескинлашган. Ўшанда ҳудкуш ҳужумчи портловчи моддалар билан юкланган автомобилда ҳарбийлар кетаётган автобусга бориб урилган. Теракт оқибатида 45 киши ҳалок бўлган. 

 Ҳиндистон кучлари бунга жавобан Покистон ҳудудидаги жангарилар лагерини бомбардимон қилган. Шундан кейин Ҳиндистон ва Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари ўртасида ҳаво жанги юз берган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here