Эрон ва ядровий шартнома

602
0

Эрон ва ядровий шартнома

 Эрон президенти Хасан Руҳони чоршанба куни қилган баёнотида: “Агар дунёдаги етакчи давлатлар Эроннинг манфаатларини Америка санкцияларидан ҳимоя қилмаса, Эрон уранни юқори даражада қадар бойитиш ишларини қайта бошлайди”, – деди. Руҳоний яна бундай деди: “Эрон ядровий шартноманинг қолган иштирокчилари – Британия, Франция, Германия, Хитой, Россия – Эроннинг нефт ва банк тармоғида қўллаб-қувватлаши бўйича ваъдаларини бажаришлари учун 60 кун бор”.

 Эслатиб ўтамиз, 2015-йили Обама бошқаруви даврида Эрон билан давлатлар гуруҳи (АҚШ, Британия, Франция, Германия, Хитой, Росия) ўртасида Эрон ядровий дастури бўйича шартнома тузилган. Шартномага мувофиқ, Эронга қарши киритилган сакцияларни бекор қилиш ҳисобига Эрон ўзининг ядровий дастурини чеклаш мажбуриятини олган эди. Бироқ, 2018-йилга келиб Трамп АҚШ бу шартномадан чиқишини ва Эронга қарши янги санкциялар қўллашини маълум қилди.

 Мазкур шартномани бекор бўлишидан икки тараф – Эрон ва Европа давлатлари зарар кўра бошлашди. Эронни санкициялар эзаётган бўлса, Европа давлатларини 2015-йили бу шартнома имзоланганидан кейин Эрондаги ҳар қандай лойиҳаларга миллиардлаб доллар сармоя киритишган, энди бўлса бу сармояларнинг ҳузурини эмас, сариқ чақасини ҳам кўрмаяпти.

 Воқеаларни, халқаро сиёсатни кузатаётган одмалар учун Эрон Американинг минтақадаги малай эканлиги сир эмас. Бироқ шундай савол туғилади: Нима учун АҚШ Обама даврида бу ядровий шартномани тузишга қаттиқ ҳаракат қилиб, Трамп даврида бу шартномадан чиқиб кетмоқда?

 2011-йили араб ўлкаларида Ғарб учун кутилмаган “Араб баҳори” қўзғоланлари бошланди. Америка ва башқа мустамлакачи давлатлар Яқин Шарқ ва Африкадаги ўз малайларини (мусулмон ҳокимларни) ва тузумларни (демокаритк тузумни) ҳимоя қилиш ҳаракатига тушиб қолишди. 2008-йилги оламий молиявий инқироздан хали ўзига келмаган, шунингдек, Ироқ ва Афғонистонда ботқоққа ботган Америка Сурияда аланга олган қўзғолонни бостиришга кўзи етмай, ўз малай Эрон хизматларига мухтож бўлди. Шу сабабли Америка қўли санкциялар билан кишанланган Эроннинг эркин ҳаракат қилишига имконият пайдо қилиш учун юқоридаги ядровий битимни ўйлаб топиб, Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга ўтди. Эрон эса Суриядаги Америка малай Башар Асадни ҳимоя қилиб берди.

 Бугун эса вазият ўзгарди, Башар Асад режими қайта кучга кириб, қулаш қўрқинчи бартараф бўлди. Шунингдек, Туркияда Эрдоган ўзига қарши уюштирилган тўнтаришларни баҳона қилиб рақибларини қатағон қилиш орқали ҳокимиятини мустаҳкамлаб олди. Мисрда Сисий 2011-йилги қўзғолонлар оқибатларини бартараф қилиб ўз ҳокимиятини мустаҳкамлади. Саудияда эса америкапараст Салмон ибн Абдулазиз ҳокимиятга келди. Эрдоган, Сисий, Салмон буларнинг бари Американинг малайларидир. Улар минтақада Америка хизматларини бажариш учун доим шай туришади. Шу сабабли айни вақтда Америка учун Эроннинг хизматига эҳтиёж камайиб боради, у Эроннинг минтақадаги ролини қисқартириб чекламоқда, бошқача айтганда аввалги аҳволига қайтармоқда. Американинг сиёсати мана шундай, у вазиятга қараб ўз малайларининг “ваколатли ҳуқуқларини”, рол ва вазифаларини гоҳ чеклаб, гоҳида ошириб туради. Ҳозир АҚШ Эрондан Европа, Россия, Хитой таъсирларини бутунлай йўқотиб, Эронга якка ўзи хўжайин бўлмоқчи. Эрон етакчилари эса “гапни катта гапириб” Американинг барча талабларига бўйсуниб бормоқда.

Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here