9-МАЙ ҚАНДАЙ КУН

128
0

9-МАЙ ҚАНДАЙ КУН

Дунё тарихидаги энг катта уруш шубҳасиз бу – 2-жаҳон урушидир. Бугунги кунда бу урушда ғолиб бўлган тараф 9-майни ғалаба куни сифатида кенг кўламда байрам қилади. Улар қаторида аксар аҳолиси мусулмонлардан иборат бўлган Қирғизистонда ҳам бу кунни байрам сифатида белгиланган.

 9-май күни ҳақиқатларини аниқлаш мақсадида тарих саҳифаларига бир оз мурожаат қилиб ўтайлик:

 1919-йили 1-жаҳон уруши Версал битими билан ниҳоясига етди. Мазкур битимга мувофиқ Германия босиб олга ерларидан чиқиб кетди. Австрия-Венгрия иккига бўлинди. Шунингдек, дунё хавфсизлигини таъминлаш иддаоси билан Миллатлар лигасини тузиш лойиҳаси кўриб чиқилди. Севр битимида Усмоний халифалик ерлари ва Германия мустамлакаларини Англия билан Франция бўлишиб олди.

 Англия ва Франция бу мустамлакаларни ушлаб қолиш учун Миллатлар лигасини тузишди. Тинчликни сақлаш, қуролсизланиш масалалари бу ташкилотнинг шиорларидан бўлиб қолди. Бироқ, Англия Германияни Францияга мувозанат сифатида ушлаб туриш учун қуролланишга ундади. Англия ва Россиянинг маълум даражада имконият яратиб бериши ортидан Германия яна қайта зўр қувватга эга бўлди. Шу туфайли у 1939-йили яна қайта жаҳон уруши оловини ёқди. Биричидан, Германия миллатчилик ғоясини махкам ушлаб, башқа миллатлар устидан ҳукмрон бўлиши хоҳлади. Иккинчидан, 1-жаҳон урушидан сўнг қўлдан бой берган ўлжаларини қайтариб гина қолмасдан, балки бутун дунё бойлигига эга бўлишни кўзлаб қолди.

 2-жаҳон урушида кураш асосан “Катта учлик” (Германия, Япония, Италия) билан Иттифоқдошлар (СССР, Англия, Франция) ўртасида юз берди, улар атрофида 60дан ошиқ давлатлар қатнашди. Бу урушда умумий ҳисобда 25 миллион ҳарбий ва 38 миллион тинч аҳоли қурбон бўлди. Буларнинг аксари, яъни 20 миллонга яқини СССР фуқароларидан иборат бўлган.

 Уруш иттифоқдошлар ғалабаси билан тугади.

 Ўлжалари бўлиштириш ва келажакдаги ўз хавфсизликларини кафолатлаб олиш учун ғолиблар 1945-йил феврал ойида Ялта битимини тузишди.

 Мазкур битим асосида Германия АҚШ, СССР, Англия ва Франция таъсири остидаги ишғол қилинган 4 ҳудудга бўлинди. Кейинчалик АҚШ таъсири остидаги ғарб ва СССР таъсири остидаги шарқ ҳудудидан иборат икки қисмга айланди.

 СССР Японияга қарши урушда иштирок этадиган бўлди, бироқ бу қарор Американинг Японияга атом бомба ташлаб урушга нуқта қўйганлиги сабабли амалга ошмади. Шундай қилиб, Япония АҚШ таъсири остидаги давлатга айланди. Корея СССР ва АҚШ нуфузи остидаги икки ҳудудга бўлинди. Ғолиб тарафлар БМТ халқаро ташкилотини тузишга қарор қилди. Ташкилотни Америка, СССР, Англия, Франция ва Хитой давлатлари тузди.

 Қисқаси, иккинчи жаҳон урушидан кейин бутун дунё давлатларини ушбу беш давлат ўзаро бўлиб олишди. Дунё манфаатларига эга бўлишни истовчи олтинчи давлат пайдо бўлиб қолмаслиги учун бу беш давлат БМТ ташкилотини – давлатларни мажбурий қул қилиб берадиган “тузоқ” сифатида – ўзаро келишиб, ташкил этишди. БМТнинг аърифида айтилган, “ер юзида тинчликни мустахкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш” каби ялтироқ сўзлар унинг асл моҳиятидан бехабар оддий одамлари тузоққа тушириш учун айтилган.

 1947-йили Париж конферецияси бўлиб ўтди.

  Мазкур конференция якунида Италия мустамлакаларидан айрилиб, уларда АҚШ, СССР, Англия нуфузи ўрнашди. Венгрия, Руминия ва Филандия давлатлари товон пули тўлайдиган бўлишди.

 Булардан хулоса қиладиган бўлсак, иккинчи жаҳон уруши йирик давлатларнинг ҳукмролик ва бойлик талашиш уруши бўлган. Демак, босқинчи йирик давлатлар ўртасида бўлиб ўтган кураш натижасини нима учун биз “Ғалаба куни” деб қабул қилишимиз керак. Бу курашда қайси бири ғолиб чиққанини мустамлака давлатлар учун қандай фарқи бор? Масалан, ҳозир Ўрта Осиёдаги Америка-Россия ўртасидаги нуфуз талашишда қайси бирининг ғолиб бўлиши биз учун қандай маънога эга? Йирик давлатлар бизга ўзлари хоҳландек “макон” чизиб беришса, уни она ватан деб номлашимиз гўллик эмасми? Кечагина СССР ватанимиз эди. Бугун ундан бизга нима мерос қолди. Нима учун биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кегашининг доимий аъзоси эмасмиз. Собиқ Иттифоқ даврида ядро синовлари ўтказиб келинган Қозоғистон нима учун ядровий давлат эмас? Аслида ҳозир ҳам у ерда ядровий имкониятлар мавжуд, бироқ Россияга қарашли.

 Эртага АҚШ-Россия курашида Америка туркий миллат вакиллари учун Туркистон давлатини тузиб берса, уни ҳам ватанимиз деб куйлаб юраверамизми?

 Аслида, тарих бошлангандан буён қиёмат кунига қадар давлатлар ўртасидаги кураш икки сабаблигина вужудга келган. Биричиси – ҳукмронликка бўлган муҳаббат, иккинчиси – моддий фойдалар ортидан қувиш.

 Биринчиси; мафкура ҳукмронлиги ва уни ёйишга бўлган муҳаббат; ўз халқи ҳукмролиги, манмансирашига бўлган муҳаббат бўлиб иккига бўлинади. Масалан; Ислом давлатида 1300 йилга яқин, коммунизм давлатида эса 30 йилга яқин мафкура ҳукумролигига муҳаббат бўлган. Иккинчи жаҳон уруши сабабчиси бўлган Германия била Италия фашизмида эса миллат ҳукмролиги муҳаббати ва моддий фойдалар бўлган.

 Шулардан хулоса чиқариб, мусулмонлар тарихдан ибрат олишлари керак. Агар улар Ислом учун моли ва жони билан курашмаса, мустамлакачи кофир давлатлари ўртасидаги жаҳон урушлари ёки улар уюштирган маҳаллий низолар қурбонлари бўлиб қолаверишади. Шу сабабли биз билиб туриб, куфр давлатларининг курашлари қурбонларига айланмаслигимиз керак. Бунинг учун ҳар бир нарсадан хабардор Зотнинг олдида жавоб берамиз.

 “ПолитУмма” саҳифасидан олинди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here