Габриэль: Европа ўз хавфсизлигини ўзи таъминлаши керак

516
0

Габриэль: Европа ўз хавфсизлигини ўзи таъминлаши керак

Германиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль Америка Қўшма Штатларнинг Шарқий Европани Россияга қарши мудофаа риторикасига ишонмаслик кераклигини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, Европа АҚШга суянмай, ўз хавфсизлигини ўзи таъминлаши лозим. Габриэль бунинг учун Германия ҳар йили ялпи ички маҳсулотининг 1,5 фоизини ҳимоя учун ажратиши кераклигини билдирар экан, ушбу маблағдан 0.5 фоизини ёки 200 миллиард долларни Польша ва Балтиқбўйи давлатларини Россиянинг таҳдидларидан ҳимоя қилиш учун ажратишга чақирди.

Вашингтон маъмурияти Берлиндан НАТО учун ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизини ажратишни талаб қилиб келади.

Габриэльга кўра, Европа бу вазифани АҚШнинг бажаришига ишонмаслиги керак. Чунки Вашингтон узоқ вақтдан бери Европанинг мажбуриятларидан қочишга уринмоқда.

“Дунёнинг ўзгариб бораётганини тушунишимиз керак. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги дунё тартиби Германия учун жуда мос эди. Қўшма Штатлар ва Франция бошқа масалаларни ҳал қилган пайтда, биз ўз муаммоларимиз билан машғул бўлдик. Энди эса, вазият ўзгарди” , деди Габриэль.

Шунингдек, Габриэль Шарқий Европа давлатларининг хавфсизлигини таъминлаш борасида Германия улкан ҳиссани АҚШнинг қўлидан олиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here