АҚШ Хитой маҳсулотларига бож тўловини оширди

589
0

АҚШ Хитой маҳсулотларига бож тўловини оширди

 10 майдан бошлаб АҚШ Хитойнинг қиймати 200 миллиард долларлик маҳсулотларига нисбатан бож тўлови миқдорини 10%дан 25%га оширади.

 Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп қатор Хитой маҳсулотларига бож тўловлари оширилишини ҳамда бошқа маҳсулотларга нисбатан бож тўловлари жорий этилишини мумкинлигини билдирганди.

 Шунга қарамасдан, Хитой ТИВ расмий вакили Гэн Шуан Хитой делегацияси навбатдаги савдо маслаҳатлашувларида қатнашиш учун АҚШга боришга тайёргарлик кўраётганини маълум қилганди. 

 АҚШ ва Хитойнинг савдо бўйича музокаралари 30 апрелда Пекинда бўлиб ўтганди, навбатдаги музокаралар 8 майда Вашингтонда бўлиб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here