С-400 ракета тизими ким учун таҳдид

118
0

С-400 ракета тизими ким учун таҳдид

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли, Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашувидан сўнг муштарак матбуот анжумани ўтказди. Россиядан С-400 ракета тизими сотиб олиш масаласига оид саволга жавоб берган Чавушўғли, Туркия атрофидаги мамлакатларда жуда жиддий таҳдидлар мавжудлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, айни пайтда мудофаа тизимига эҳтиёж жуда катта.

Човушўғли С-400 ракета тизими борасида АҚШ-Туркия ўртасида юзага келган гап-сўзларга эътибор қаратиб, Туркия асло АҚШ билан алоқасини узмаслигини таъкидлади.

“Туркия-АҚШ муносабатлари фақат С-400 ракета тизими  ёки Ф-35га боғлиқ эмас. Тўғри, булар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари кўплаб минтақавий ва икки томонлама масалаларимиз мавжуд. Суриядан Америка қўшинларининг олиб чиқилиши шулар жумласидан. Яъни бир мамлакат билан битта масалада келиша олмадик дея бошқа масалаларда ҳам алоқаларни узишга мажбур эмасмиз”, деди Чавушоғлу.

Човушўғли АҚШнинг С-400 ракета тизими ҳақидаги андишаларига тўхталар экан, аввалдан таъкидлаб келганидек, АҚШ учун бундан ҳеч қандай хатар келмаслигига ишора қилди. Шунингдек у АҚШ ва НАТОга аъзо давлатлардаги хавотирни бартараф қилиш учун қўшма ишчи гуруҳ ташкил қилишни таклиф қилди. Унга кўра гуруҳдаги мутахассислар С-400 ракета тизими  ҳақида текширув олиб бориб, бу ҳақида тарафларга ҳисобот бериб туради.

Бу ҳақида фикр билдирган ҳизб ут-Таҳрирнинг туркиядаги матбуот бўлими раиси Маҳмуд Қор шундай дейди:

Шу ерда бир савол туғилади: Туркия кимдан ўзини ҳимоя қилиш учун бу С-400 ракета тизимига эҳтиёж сезмоқда? Туркия С-400 ракета тизимини нима учун сотиб олмоқда? Туркия ўзи учун қайси мамлакатларни таҳдид сифатида кўради? Америка, Россия, Европа, НАТО давлатлари, яҳуд вужуди, қайси бирини?

Туркия раҳбарлари қачон сўз бошласа, Америка билан дўстлига ва иттифоқдошлиги ҳақида гапиришади. Россия ва унинг раҳбари Владимир Путин билан дўстлиги ва иттифоқчилигини тилдан туширмайди. НАТО ва Европа давлатлари билан ҳарбий ва стратегик иттифоқдошлиги ҳақида гапиришдан чарчашмайди. Яҳудий давлати билан тижорий, ҳарбий ва сиёсий битимларда дўстликка алоҳида урғу берилади.

Шундай экан, С-400 ракета тизими кимга қарши? Туркия С-400 ракета тизимини фақат ва фақат АҚШ ва Ғарбга таҳдид бўлган бир кучга қарши олмоқда, Яқин Шарқда тикланиши тахмин қилинаётган Халифалик давлатига қарши олмоқда. Яъни С-400 ракета тизими  Туркия хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун эмас, балки АҚШ ва мустамлакачи Ғарб давлатларининг, хусусан Американинг Яқин Шарқдаги жандарми (Исроилнинг) хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида олмоқда. Яқин Шарқда яҳуд вужудига таҳдид солувчи ягона куч, тез орада тикланиши кутилаётган рошид Халифалик давлатидир.

Шуни айтмоқчиманки, АҚШ ва НАТО С-400 ракета тизими ўзларига хавф солмаслигини яхши билади. Ҳатто шуни ҳам айтиб қўяйки, Туркия ҳукумати Американинг изнисиз Россиядан бу тизимни асло сотиб ололмайди. АҚШ рухсат берсагина Туркия бундай ишга қўл уриши мумкин. Бугун Қўшма Штатларининг С-400 ракета тизими учун Туркияга босим ўтказиши Сурия, Ироқ ва Фаластин масаласида Туркияни осонгина ишга солиш учундир. Шунингдек, Сурия масаласида ўз истакларини Россияга осонроқ бажартириш учундир.

Туркия Америка Қўшма Штатларига бўлган қарамлилигидан қутулиши керак! Энди Туркия бир қарорга келиши лозим: ўзига таҳдид солаётган террорчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаётган Америка дўстми ёки душманми? Қадимда Усмонли ерларига қарашли бўлган Қримни аннексия қилган Путин дўстми ёки душманми? Сайловларда ютиб чиқиш учун мусулмонлагнинг кўпроқ ерларни ишғол қилишга ваъда берган Нетаняху ва «Исроил» дўстми ёки душманми?

Туркия С-400 ракета тизими  нима учун олганлиги ҳақида Америка ёки НАТОга эмас, балки ўз халқига — мусулмонларга ҳисобот бериши керак? Яна мана бу саволга ҳам очиқ жавоб бериши керак: Яқин Шарқда қон тўккан ва босқинчилик сиёсатини юритган АҚШ ва НАТОга “хавотир олманг, С-400 ракета тизими сиз учун хавфли эмас”, деяпсиз, у ҳолда С-400 ракета тизими кимга таҳдид. Ҳалабнинг бегуноҳ аҳолисигами, Идлибнинг болаларигами ёки Буғузнинг аёлларигами?

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here