Исломга қарши курашиш ва уни бузиб кўрсатишда оммавий ахборот воситаларининг роли

718
0

Исломга қарши курашиш ва уни бузиб кўрсатишда оммавий ахборот воситаларининг роли

Асъад Мансур қаламига мансуб

Инсон фикрлаётганда маълумотларни воқега боғлаб, уларни сезги аъзолари орқали мияга узатар экан, маълумотларга муҳтождир. Оммавий ахборот воситалари маълумотларни – уларнинг тўғри ёки нотўғри бўлишидан қатъий назар – одамларнинг фикрлашига таъсир қилиш учун тарқатади. Улар маълумотларни тарқатибгина қолмай, уларни ҳақиқатдан йироқ суратда беради ва бу катта таъсирга эга бўлади. Шунингдек, мавзу ҳақида адаштирувчи фикрларни беради, натижада одамлар уларни қабул қилиб, улардан таъсирланадилар. Оммавий ахборот воситалари муайян раъйи омни пайдо қилиш учун одамларда маълумотлар ва фикрларга нисбатан қаноат ҳосил қилдирадиган услублардан фойдаланади.

Шунинг учун оммавий ахборот воситалари хабарларни оддий мавзу шаклида тарқатадиган ва одамларни қандай фикрласалар шу аҳволда ташлаб қўядиган воситалар эмас. Балки улар ўз хўжайинлари томонидан йўналтирилиб, ўша хўжайинлари ва уларнинг ортида турган давлатларнинг фикрлаши ва йўналишига мос иш юритади. Шундай экан, агар хўжайинлари кофир бўлса ёки уларнинг малайи ёки ёллаган ишчилари бўлса, демак улар Исломга қарши курашаётган кимсалар бўлади.

Шунинг учун хусусан исломий юртлардаги оммавий ахборот воситаларини бошқараётган Ғарб оммавий ахборот воситалари Ислом, унинг даъватчилари ва уни маҳкам тутаётганларга қарши жирканч урушларни олиб бормоқда. Улар ўз хабарларида адаштирувчи, ёлғон ва ҳақиқатни бузиб кўрсатувчи маълумотларни тарқатадилар. Масалан, хабарларни бир томонини ёритиб, муҳим томонини эътиборсиз ҳолда қолдириб ёки тўла ҳақиқатни айтмай ёки адаштириб ёки бир тарафини жилвирлаб, иккинчи тарафини бузиб тарқатади. Шунингдек, бир тарафига эътиборни тортиб, иккинчи тарафдан эътиборни қочириб тарқатади. Бундан ташқари хабарларни ушбу урушдаги ўзининг манфаатига мос равишда ҳамда мусулмонлар, хусусан исломий бошқарувни тиклашга ҳаракат қилаётганларни хунук қилиб кўрсатиш учун уларга турли исмларни қўйиш орқали тарқатади.

Ғарблик тарихчилар уларнинг халқлари салибчилик юришларида қандай адашганлари ва давлатлар уйдирмага таянганини ёзишган. Улар мусулмонларни ёввойи ва бутпараст деб аташди ҳамда Қуддуси Шарифни ахлат ташлайдиган жойга айлантиришда айблашди. Уларнинг роҳиблари ёлғонга суянган ҳолда шу каби ташвиқотларни тарқатишди. Улар яна черков билан иттифоқда бўлган қиролларига эргашишлари учун халқларни гижгижлашди.

Радио, телевидение, интернет, электрон алоқа воситалари ва смартфонлар кашф этилгач, ишлар янада мунтазам, пухта ва жирканч тусга кирди. Чунки хабарлар ёки тасвирлар софдек кўринса-да, ёлғон ва адаштирувчи фикрлар билан тўлди. Ахборот агентликлари ва оммавий ахборот воситалари одамлар наздида ишончли манбага айланди.

Улар кино, турли дастурлар, сериаллар ва интернетдаги видеолавҳалардан Ислом ва мусулмонларни хунук қилиб кўрсатишда фойдаланишди. Улар мусулмонларни ваҳший қотил, ҳазорат нима эканини билмайдиган, аёлларни хўрлайдиган, жоҳил мутаассиб, шакли хунук, ишлари жирканчли, кийимлари ифлос, ақл юритиши саёз қилиб тасвирлашди. Шунингдек, етакчи ва бошлиқлари хотинбоз, аёллар савдоси билан шуғулланадиган, дини хурофот, Пайғамбари аёллар хуштори, халқлари қолоқ ва қашшоқ, турли касалликлар макони деб тасвирлашди. Бундан ташқари, Исломга алоқали нарса борасида шубҳа уйғотиш ва ундан қўрқитишга ҳаракат қилишди. Ғарб, илмонийлар ва демократларни тинчликпарвар, маданиятли, аёл ва инсонни ҳурмат қиладиган, бойликни ўз ўрнига ишлатадиган, муаммоларни донолик билан ечадиган қилиб тасвирлашди. Шунингдек, фойдали ечимларни излаб топадиган, ёрқин фикрлайдиган, аёл ва болаларга ёрдам берадиган, муҳтожга кўмаклашадиган, ёвузликка қарши курашадиган ва инсониятга яхшилик ато этадиган қилиб тасвирлашди. Голливуд фильмлари ҳамда Ғарб ва Америкада ишлаб чиқилган бошқа фильмлар айнан шу нарсани тарғиб қилади.

Улар яна турли истилоҳларни қабул қилишади. Масалан ўтган асрнинг саксонинчи йиллари исломий фикрлашни фундаментализм, Ислом учун фаолият қилаётган мусулмонларни фундаменталист деб номлашди. Лекин бу ишда муваффақиятга эришишмади, чунки бу сўзнинг мусулмонлардаги воқеси ғарбликлардаги воқесидан фарқ қилади. Чунки уларда фундаментализм деганда содда ва бошланғич Масиҳий ҳаётга қайтиш ҳамда маданият шаклларини инкор қилиш тушунилади. Шунинг учун улар бу ишда муваффақиятга эриша олмадилар ва курашларини кучайтириш учун Исломни террор ва тазйиққа тенглаштиришди.

Франция президенти Макрон 2018 йил 9 июлда Франциянинг Ислом ва мусулмонларга нисбатан душманлигини тан олар экан, бундай деди: «Исломда бизнинг қонунларимиздан шубҳаланаётган адоватни кўриш мумкин. Бизнинг қонунларимиз ўз асосларида диний характерга эга бўлмаган эркин давлат ва эркин жамият қонунларидир». Дарҳақиқат, мусулмонлар Ғарбнинг иккиюзламачилигини, эркинлик ва тенглик каби даъволарида ёлғончи эканини тушуниб етдилар. Шунингдек, Ғарб мусулмонларни эркинликдан маҳрум қилиб, Ислом ва мусулмонларга душман кишиларга эркинлик беришини ҳам англадилар. Макрон мусулмонлардаги мана шу ҳолатни кўрганидан кейин юқоридаги гапини айтди.

Айрим мусулмонлар исломий юртларда ёки Ғарб давлатларида Ғарб мустамлакачилигига қарши курашиб, баъзан қуролли ҳужумларни ҳам амалга оширишди. Мустамлакачи давлатлар ҳамда уларнинг исломий юртлардаги малай режимлари эса, бу ҳужумлардан фойдаланишди… Ҳатто турли ҳужум ва портлашларни уларнинг ўзлари уюштириб, Исломни бузиб кўрсатиш ҳамда мусулмонларга қарши ўзларининг ҳужумларини оқлаш мақсадида бу ҳужумларни мусулмонларга тўнкашди. Кейин эса, бу ҳужумлар оммавий ахборот воситалари учун тайёр материалларга айланди, шу орқали Исломнинг бошқарувга қайтишини олдини олиш, мусулмонларнинг уйғонишига йўл қўймаслик ва ўзларининг Ислом ҳақидаги кўз-қарашларини исботлашга уринишди. Биз бугун кўриб турибмизки, олам давлатлари Исломга қарши ҳужумларида террорга қарши курашни баҳона қилиб олишган. Шунингдек, бу ишда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишмоқда. Чунки улар режимларини халқ қўзғолонларидан ҳимоя қилишни исташмоқда. Улар халқларни бу ишга ундаётган нарса Ислом эканини ҳамда бу халқлар ўзлари йўлиқаётган зулм, зўравонлик ва таҳқирлашлардан озод бўлиш учун уни татбиқ қилишга талпинаётганларини билади.

Америка ташқи ишлар вазири Помпео 2019 йил 10 январда Мисрга ташриф буюрар экан, Американинг Миср президенти Сисийни Исломга қарши курашида қўллаб-қувватлаётганини, унинг орқасида турганини яширмади. У ўз баёнотида бундай деди: «Америка Ўрта Шарқдаги барча дўстларимизга хатар туғдираётган терроризмга қарши курашда Сисий билан биргадир… Радикал ислом хавфи эса, ҳазил эмас-ҳақиқийдир». Демак Исломга қарши кураш айрим қуролли ҳужумлар сабабли бўлмаяпти. Балки бу кураш ғарбликлар Исломни ўзлари ва уларга тобе режимларига хатар деб кўраётганлари, мусулмонлар Исломни бошқарувга қайтаришни хоҳлаётганлари ҳамда улар мақсадига эришсалар минтақани ғарбликларнинг чангалидан қутқариши ва бойликларини ўғирлашидан ман қилишини билганлари учун бўлмоқда.

Жамиятларнинг вазияти ва замонавий ихтиролар сабабли оммавий ахборот воситалари ва электрон алоқа тармоқлари одамларнинг ҳаёти, уларни маълумотлар билан таъминлаш ва уларга таъсир кўрсатишда муҳим роль ўйнамоқда. Шунинг учун уларга эътиборсиз қарамаслик лозим. Балки вожиб нима билан адоғига етса, ўша нарса ҳам вожибдир, деган қоидага кўра улардан фойдаланиш фарздир. Душманларимиз Ислом, мусулмонлар, ва унинг йўлида фаолият қилаётганларга қарши ҳужумда улардан фойдаланяпти ҳамда оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчиришни исташяпти. Шундай экан, кофирлар ва уларнинг малайлари ёқтирмасалар-да, Аллоҳ биз орқали ўз нурини тўла қилиши учун имкониятимиз борича шу нарсага эътибор беришимиз лозим. Шунинг учун мавзуга алоқадор бандларни қуйидаги тарзда тартиблаштирдик:

  1. Ушбу оммавий ахборот воситаларининг ёлғон уйдирмаларини фош қилиш.
  2. Имкони борича уларга қаршилик қилиш ва бу ишда барча воситалардан фойдаланиш.
  3. Ислом учун фаолият қилаётганларни огоҳлантириш ва уларга таъсир ўтказиш учун улар билан оммавий ахборот воситалари орқали боғланиш.
  4. Пухта воситалар билан кучли исломий оммавий ахборот воситаларини пайдо қилиш.
  5. Ҳар бир мусулмонни имкони боричи электрон алоқа воситалари орқали боғланишга тарғиб қилиш.
  6. Мусулмонларни тўғри йўлга йўналтириш учун холис ва хос йигитларни тайёрлаш.
  7. Барча исломий кучлар, партиялар, жамоалар, уламолар ва муфаккирларга ўз масъулиятларини юклаш ва амалда уларни шерик қилиш.
  8. Ғарб юртларида яшаётган мусулмонларга ўз вазифаларини белгилаб бериш. Чунки Ислом ҳақидаги тасаввурни яхшилаш ва Ғарб оммавий ахборот воситаларининг даъволарини рад этиш ҳамда одамлар билан боғланиб уларга хитоб қилишда уларга катта масъулият юкланади.
  9. Энг муҳим нуқта яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш учун ҳаракат қилиш. Чунки Халифалик ичкаридаги барча малай ва ёлланма кимсаларга барҳам беради. Шунингдек ташқи ҳужумларни қайтариб, ўзларига қарши ҳужум қилади.

وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلاً مِّمَّن دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحًا وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ الْمُسْلِمِينَ

«(Одамларни) Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, «Шак-шубҳасиз мен мусулмонлардандирман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?» [Фуссилат 33]

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here