Ҳизб ут-Таҳрир – Голландия сиёсий семинар ўтказди

876
0

Ҳизб ут-Таҳрир – Голландия сиёсий семинар ўтказди

Ҳижрий 1440 йил 24 ражаб, милодий 2019 йил 31 март якшанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Голландия Халифалик ағдарилганининг 97 йиллиги хотираси муносабати билан Ҳизб томонидан олиб борилаётган халқаро тадбирларнинг бир қисми сифатида Амстердамда сиёсий семинар уюштирди. «Аксилисломий сиёсат бор экан, асло тинчлик йўқ» номли айни семинар Қуръони Карим оятларини тиловат қилиш билан бошланди. Сўнг Ҳизб ут-Таҳрирнинг Голландиядаги матбуот вакили устоз Окай Пола маъруза қилиб, Ислом ва мусулмонларга қарши сиёсатнинг келиб чиқиши ва келиб чиқиш сабаблари ҳамда бу сиёсатнинг мустамлакачи кофир олиб бораётган «терроризмга қарши кураш» сиёсати билан чамбарчас боғлиқлиги ҳақида сўз юритди. Устоз маърузаси қуйидагича мазмунда бўлди: Бизнинг ўз ҳақ-ҳуқуқимизни талаб қилишимиз кифоя эмас, биз мусулмонмиз, ҳақ динга эътиқод қилганмиз, бас, шундай мусулмонлар сифатида, ўз шахсиятимизни авайлаб асрамоғимиз даркор. Шу билан бирга, чириб бораётган капиталистик цивилизациянинг альтернативи сифатида Исломга даъват қилмоғимиз лозим. Бинобарин, мусулмонлар азоб-уқубатларининг янада ошиши ва уларга нафрат билан қараш кайфиятини келиб чиқишига сабаб бўлаётган чора-тадбирлар ва қонунларни танқид қилишимиз зарур.

Семинарнинг иккинчи бўлимида айрим таклиф ва саволлар муҳокама қилинди. Жумладан, Ғарбда систематик равишда олиб борилаётган аксилисломий сиёсатга нисбатан қандай муносабатда бўлиш ва унга қандай жавоб қилиш лозимлиги ҳақида, шунингдек, бу муаммоларга қарши мусулмонларнинг бирлиги не чоғлик аҳамиятлилиги хусусида. Шу билан бирга, бунга жавоб бермаслик ва эътибор қаратмаслик керак, дея билдирилаётган фикрнинг нақадар хатарли экани ҳам баён қилинди.

Роя газетасининг 2019 йил 11 апрел чоршанба кунги 230-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here