Фиравн бўлишни қумсаган ас-Сисий

880
0

Фиравн бўлишни қумсаган ас-Сисий

 Мисрда конститутцияни ўзгартириш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда. Сайлов бир неча кун давом этади: мамлакат ичида душанба кунга қадар, хорижда яшаётган мисрликлар учун эса якшанба кунга қадар давом этади. Шу билан бирга, сайловда қатнашиш мажбурий бўлиб ҳисобланади, жиддий сабабларсиз сайловда қатнашмаган одамга катта миқдорда жарима солиниши айтилмоқда.

 Мазкур референдумда конституцияга бир қатор ўзгартиришлар киргизиш таклиф қилинган. “Энг муҳим ўзгариш бу – президент ваколат муддатини тўрт йилдан олти йилга узайтириш. Шундай қилиб, амалдаги давлат раҳбари Абдул Фаттоҳ ас-Сисий 2030-йилга қадар ўз вазифасида қолиши мумкин бўлади”. (“euronews”, 2019-йил, 20-апрел).

Бундан аввал, 9-апрелда ас-Сисий сайлов арафасида Америкага бориб ўз хожаси Трамп билан учрашиб, унинг “оқ фотиҳасини” олиб келган. Ўша учрашувда Сисийни 2034-йилга қадар ҳокимият тепасида қолиш ҳаракати бўйича саволга Трамп шундай жавоб берган: “Менинг фикримча, у яхши ишни амалга оширяпти… у буюк президент”. (“trt.net.tr”, 2019-йил, 10-апрел)

 Мисрда қатағон авж олиб, мусулмонлар ҳеч бир айбсиз ўлим жазосига тортилиб ётган бир вақтда (буни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар ҳам тан олишяпти) АҚШ ўз малайи Сисийни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here