“Бир камар, бир йўл” иккинчи форумида 37 давлат етакчиси иштирок этади

840
0

“Бир камар, бир йўл” иккинчи форумида 37 давлат етакчиси иштирок этади

 Иккинчи маротаба ўтказиладиган “Бир камар, бир йўл” форумида 37 та давлат президентлари ва бош вазирлари иштирок этади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И матбуот анжуманда маълум қилди.  

 “Иккинчи “Бир камар, бир йўл” форуми Пекинда 25-27 апрелда бўлиб ўтади ва жорий йилда Хитойдаги бош халқаро тадбир бўлади. Унинг ишида 37 та давлат етакчиси иштирок этади”, деб айтган Ван И.

 Унинг таъкидлашича, форумда Халқаро валюта жамғармасининг раисаси Кристин Лагард ва БМТ бош котиби Антониу Гутерреш ҳам иштирок этади.

 Ван Ининг маълум қилишича, форум дастури турли тадбирларга анча бой бўлади. 25 апрелда 12 та тематик форум ва анжуман, 26 апрелда тантанали очилиш маросими, 27 апрелда умумий йиғилиш бўлиб ўтади. Барча тадбирларга Хитой етакчиси Си Цзиньпин раислик қилади.

 Биринчи форум Пекинда 2017 йил майида бўлиб ўтганди. Унда 29 та давлат етакчиси иштирок этган.

 “Бир камар, бир йўл” концепцияси Хитойнинг Марказий Осиё, Европа ва Африканинг 60 дан кўпроқ давлатини боғловчи савдо-транспорт йўлакларини ташкил этиш ва мавжудларини такомиллаштириш бўйича халқаро ташаббуси бўлиб, ушбу давлатлар ва Хитой ўртасида савдо муносабатларини ривожлантиришда кўмак беришга чорланган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here