Масжидул Ақсодан нидо

93
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Халифалик давлати қулатилгани хотирасида Масжидул Ақсодан нидо

Бутун олам Парвардигори Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳнинг Росулига, у кишининг аҳли-оиласи ва асҳобларига ҳамда ул зотни дўст тутганларга салоту саломлар бўлсин. Аммо баъд:

Эй Ер юзининг бутун ғарбу шарқидаги мусулмонлар!

Эй мусулмон армияларидаги зобиту аскарлар!

Биз сизга Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканидан мурожаат йўллаяпмиз. Асирдаги Ақсо масжидидан туриб, Халифалик Аллоҳнинг нусрати ва яқин фатҳдир демоқдамиз. Бас, Аллоҳга ёрдам беринг, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади.

Ақсо масжидидан туриб, Исломга нусрат беришга ҳимматингизни қўзғаяпмиз. Ушбу муборак даргоҳдан сизга ҳайқириб, Аллоҳнинг динини ер юзида қоим қилишга чақиряпмиз, қабул қиласизми, лаббай дейсизми?!

Эй мусулмонлар!

Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик сизнинг нажот ва куч-қудратга эришишингиз, динингизни барпо этишингиз учун ягона йўлдир.

Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик Ақсони, муборак Фаластин заминини ифлос босқинчилардан озод этиш, Бирма ва Шарқий Туркистондаги бечораларга ёрдам бериш йўлидир. У Американи Ироқ ва Афғонистондан, Араб ярим оролидан ва барча босиб олинган исломий юртлардан қувиб солишнинг шаръий ва амалий тариқатидир.

Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бирлашишингиз йўлидир. Ёлғиз угина сизни бирлаштиради, ёлғиз угина Умматни парчалаган мазҳабпарастлик ва манфур миллатчилик каби иллатларни йўқ қилади, ёлғиз угина мусулмонлар қалбларини битта қалбга айлантириб, бошқа инсонлардан фарқли ўлароқ, Аллоҳ ва Росули истаган Уммат қилади.

Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликкина армияларни жамлаб, инсонларни куфр зулматларидан Исломнинг нури ва адолатига олиб чиқиш сари Исломни ер юзига ёяди.

Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликкина бутун дунёни капитализм очкўзлиги ва бузғунчилигидан ҳамда Америка ва унинг иттифоқчилари ёвузлигидан халос этади.

Ҳа, ушбу Халифаликкина башариятни қутқариб, ер юзига эзгулик улашиб, ундан барча инсонни баҳраманд этади.

Эй мусулмонлар ва уларнинг армиялари!

Наҳотки, Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа қалбларингиз эзиладиган пайт келмаган бўлса?! Наҳотки, Аллоҳ ва Росулига ёрдам бериш вақти келмаган бўлса?!

Наҳотки, Умматга турли-туман хорлигу хўрликни тоттирган бу тоғут ҳукмдорлар ва уларнинг порахўр гумашталарини ағдариш вақти келмаган бўлса?!

Наҳотки, бўлинишингиз воситаларини йўқ қилиб, кофирнинг бирлигингизни парчалашга восита қилган чегараларини бузиш вақти келмаган бўлса?!

Наҳотки, Уммат армиялари Ислом томонига ўтиб, Аллоҳ ва Росулига ёрдам бериш вақти келмаган бўлса?!

Йўқ-йўқ, буларнинг барчасининг вақти Аллоҳ ҳаққи, аллақачон келган, Аллоҳга қасамки, аллақачон келган!

Эй ака-ука ва аҳбобларимиз!

Бизнинг муҳим вазифамиз Аллоҳнинг динини ер юзида қоим қилишдир. Аллоҳ бизни инсонлар устида гувоҳ бўлиш учун саралади ва ушбу динимиз билан улар учун энг яхши Уммат сифатида чиқарди. Аллоҳ Таолонинг ушбу каломини тадаббур қилинг:

وَجَاهِدُوا فِي اللَّهِ حَقَّ جِهَادِهِ هُوَ اجْتَبَاكُمْ وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ مِلَّةَ أَبِيكُمْ إِبْرَاهِيمَ هُوَ سَمَّاكُمُ الْمُسْلِمِينَ مِنْ قَبْلُ وَفِي هَذَا لِيَكُونَ الرَّسُولُ شَهِيدًا عَلَيْكُمْ وَتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ فَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَاعْتَصِمُوا بِاللَّهِ هُوَ مَوْلَاكُمْ فَنِعْمَ الْمَوْلَى وَنِعْمَ النَّصِيرُ

«Ва Аллоҳ (йўлида) ҳақиқий жиҳод қилингиз! Унинг Ўзи сизларни (Ислом дини учун) саралади ва бу динда сизларга бирон хараж-танглик қилмади. Оталарингиз Иброҳимнинг динини (яъни Исломни) ушлангиз. Токи (қиёмат кунида) Росулуллоҳ устингизда гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса (барча динлардаги) одамлар устида гувоҳ бўлишингиз учун (Аллоҳнинг) Ўзи сизларни илгари(ги муқаддас китобларида) ҳам мана шу (Қуръонда) ҳам мусулмонлар (яъни Ўзининг динига бўйсунувчилар) деб атади. Бас, намозни тўкис адо этингиз, закотни (ҳақдорларга) ато этингиз ва Аллоҳга боғланингиз! У сизларнинг ҳожангиздир. Бас, У зот нақадар яхши ҳожа ва нақадар яхши нусрат берувчидир»  [Ҳаж 78]

Шундай экан, Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушланг, биргаликда Аллоҳнинг динини барпо қилиш билан Росулуллоҳ ﷺнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлишига оид башоратларини рўёбга чиқарайлик.

Эй мусулмон юртларидаги ака-ука ва аҳбобларимиз!

Биз ушбу Ақсо масжидидан сизга мурожаат қилишдан ҳиргиз чарчамаймиз. Чунки Аллоҳ Ўзи нусрат бериш билан кўзларимизни қувонтиришига ошуфтамиз, кўзларимиз билан сизнинг такбирлару таҳлиллар айтиб, Аллоҳнинг

فَقُطِعَ دَابِرُ الْقَوْمِ الَّذِينَ ظَلَمُوا وَالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ

«Бас, бутун олам Парвардигори Аллоҳга ҳамд бўлсинки, золим қавмнинг думлари қирқилди (ҳалок қилиндилар)» [Анъом 45]

каломини такрорлаб, Ақсо майдонига кириб келишингизни кўрмоқчимиз.

Эй муборак замин аҳли, Ҳошим Ғазоси аҳли!

Дарҳақиқат, сизга қарши узоқдагию яқиндаги душман тил бириктирди. Бу мусибатингиздан Аллоҳ Азза ва Жалладан ўзга ҳеч ким фориғ этолмайди. Душманларингиз сизга макр қилиб, зарар етказиш пайида турибди. Бироқ Аллоҳнинг макри уларнинг макридан кучли. Душманларингиз анави хоин ҳукмдорларнинг қўрқоқлигидан ёки ўз кибру манманликларидан алданишаётган кўринади. Бироқ бу муборак Фаластин замини Ислом ўчоғидир, мусулмонларнинг илк қибласидир, Набий ﷺнинг самога кўтарилган меърож масканидир… Бу заминда ҳақ устида ғолиб турган мансур тоифа бор. Абу Умома G Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«لاَ تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي عَلَى الْحَقِّ ظَاهِرِينَ, لَعَدُوِّهِمْ قَاهِرِينَ, لاَ يَضُرُّهُمْ مَنْ خَالَفَهُمْ إِلاَّ مَا أَصَابَهُمْ مِنْ لَأْوَاءَ حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللَّهِ وَهُمْ كَذَلِكَ» قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ وَأَيْنَ هُمْ؟ قَالَ: «بِبَيْتِ الْمَقْدِسِ وَأَكْنَافِ بَيْتِ الْمَقْدِسِ»

«Умматимдан бир тоифаси ҳақ устида туриб, душманларини мағлуб этиб бораверадилар. Қаршилик қилганлар уларга зарар етказолмайди, магар уларга қандайдир ғам-ташвиш етади холос. Ҳатто улар шу ҳолатда турганларида Аллоҳнинг иши-нусрати келади». Сўрашди: ё Росулуллоҳ, улар қаерда бўладилар? Айтдилар: «Байтул Мақдис ва унинг атрофида». (Имом Аҳмад ривояти).

Эй аҳлимиз ва аҳбобларимиз!

Ғарб билан исломий юртлар ҳукмдорлари Фаластин Озодлик Ҳаракати эгнига хиёнат тўнини кийдиришганди, у хоинлар йўлидан юрди ва мўминларни қўйиб, Америка ва куфр давлатларини дўст тутди, халқаро кўр қонунга рози бўлди. Чунки бу қонун яҳудийлар манфаатига хизмат қилишдан бошқа нарсани билмайди, балки уларни муборак заминга жойлаштиради. Ислом душманлари динимизга қарши тил бириктиришда давом этмоқда. Америка, Европа, Россия ва яҳуд вужуди бир-бирларига дўстдирлар ва бу Аллоҳнинг Китобида айтилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ * فَتَرَى الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ يُسَارِعُونَ فِيهِمْ يَقُولُونَ نَخْشَى أَنْ تُصِيبَنَا دَائِرَةٌ فَعَسَى اللَّهُ أَنْ يَأْتِيَ بِالْفَتْحِ أَوْ أَمْرٍ مِنْ عِنْدِهِ فَيُصْبِحُوا عَلَى مَا أَسَرُّوا فِي أَنْفُسِهِمْ نَادِمِينَ

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас. Бас, Сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: «Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз», деган ҳолларида улар (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Аллоҳ мусулмонларга ғалаба берса ёки ўз ҳузуридан (бу мунофиқ кимсаларни шарманда қиладиган) бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилувчиларга айланиб қолсалар»[Моида 51-52]

Биз шу ердан, муборак даргоҳдан туриб, сизни бу золм, хоин ва тоғут ҳукмдорларга итоат қилишдан огоҳлантирамиз. Қаршилик ҳаракатларига насиҳат йўллаб, уларга – Фаластин масаласи Исломники, Ислом Умматиникидир, Америка ёки халқаро ташкилотлар ёхуд бир сиқим хоин ҳукмдорларники эмас, деймиз. Бу масала Миср, Иордания ва Саудия ҳукмдорлари дохил учлик хоинлариники ҳам эмаслигини алоҳида таъкидлаймиз. Чунки Ислом душманлари куни кеча Фаластин Озодлик Ҳаракатига хоинлик тўнини кийдирган бўлса, бугун уни Фаластиндаги барча гуруҳ ва ҳаракатларга кийдиришмоқчи. Ўз ихтиёрингиз билан киймасангиз, мажбурлашлари турган гап. Шундай бўлгач, биз барчангизни тоғут режимлару халқаро ташкилотлардан қўлларингизни ювиб покланишга чақирамиз. Фаластин масаласини ўз эгаси-Исломга қайтариб, Ислом Уммати ва унинг армияларидан Халифаликни барпо этиш ва Қуддуси Шарифни озод қилиш учун нусрат талаб қилишга даъват қиламиз.

Эй мусулмонлар!

Халифалик Аллоҳнинг нусрати ва яқин фатҳдир. Бас, Аллоҳга нусрат-ёрдам беринг, У Зот сизга ёрдам беради, қадамларингизни собит қилади. Аллоҳ Азза ва Жаллага ишонинг, чунки нусрат фақат Унинг қўлида:

إِنْ يَنْصُرْكُمُ اللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمْ وَإِنْ يَخْذُلْكُمْ فَمَنْ ذَا الَّذِي يَنْصُرُكُمْ مِنْ بَعْدِهِ وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ

«Агар сизларга Аллоҳ нусрат берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир зот ёрдамчи бўлмас. Мўминлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!» [Оли Имрон 160]

Қўлингизни қўлимизга беринг ва биз билан бирга ҳаракат қилинг, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этайлик.

Аллоҳим биздан ушбу яхшиликни мусулмонларга етказ, унга қалбларини оч, қалбларимизни бирлаштир, Уммати Муҳаммадни Ўз итоатингга, розилигингга, нусратингга бирлаштир, бизга Ўз даргоҳингдан бир мададкор қувват ато эт.

Аллоҳим, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога, аҳли оиласига ва барча асҳобларига салоту саломлар ёғдир. Бутун олам Парвардигори Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини

29 ражаб 1440ҳ

5 апрел 2019м

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here