Афғонистон ҳукумати “Толибон” билан музокараларга 250 кишилик делегация жўнатмоқчи

1108
0

Афғонистон ҳукумати “Толибон билан музокараларга 250 кишилик делегация жўнатмоқчи

 Афғонистон ҳукумати “Толибон” ҳаракати билан музокаралар ўтказиш учун Қатарга 250 кишидан иборат делегация жўнатишини маълум қилди.

 Делегация таркибига ҳукумат расмийлари, мухолифатчилар, қабила бошлиқлари, диний етакчилар ва журналистлар киритилди.

 Хабар қилинишича, Афғонистон ҳукумати сўнгги марта “Толибон” ҳаракати билан 2013 йилда музокара ўтказган эди. Бироқ бу музокаралар самарасиз якунланган.

Апрель ойи бошларида “Толибон” афғон ҳукумати билан тўғридан-тўғри музокараларни олиб боришга рози бўлса, Тошкент музокараларга воситачилик қилиши мумкинлигини билдирган эди.

 Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев 4 март куни Қатарда “Толибон” амирининг муовини мулла Абдулғани Бародар билан ҳам учрашган эди. Ўшанда Бародар Тошкентда 2018 йилнинг мартида Афғонистон бўйича ўтказилган халқаро анжуман натижаларини юқори баҳолаган.

 Маълумки, “Толибон” Афғонистон ҳукуматини ноқонуний деб ҳисоблайди. Шунинг учун толибонлар афғон ҳукумати билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишдан бош тортиб, АҚШ расмийлари билан музокара ўтказиб келади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here