АҚШ Ўзбекистон ИИВ ходимлари учун терроризмга қарши тренингга ҳомийлик қилди

753
0

АҚШ Ўзбекистон ИИВ ходимлари учун терроризмга қарши тренингга ҳомийлик қилди

 Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг 13 нафар ходими АҚШ Давлат департаменти қошидаги “Терроризмга қарши курашда ёрдам дастури” доирасида терроризмнинг олдини олиш бўйича икки ҳафталик тренингда иштирок этди. Ушбу тренинг полиция ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг террорчи ва террористик гуруҳларни бартараф этиш бўйича энг сўнгги суриштирув кўникмалари ва ёндашувларини ривожлантиришга мўлжалланган.

 АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотига кўра, Қўшма Штатларнинг муваққат ишлар вакили Алан Мельцер тренинг якунига бағишланган тадбирда қатнашиб, барча иштирокчиларга сертификат тақдим этди.

 “Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва тинчликни таъминлашдаги тобора ўсиб бораётган ролини ниҳоятда қадрлайди. Ҳар икки мамлакатимизнинг бехатар ва фаровон келажаги йўлида биз хавфсизликка оид долзарб трансмиллий таҳдидларга – жумладан,терроризмга қарши курашда Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интиламиз”, – деди у.

 Тренинг давомида иштирокчилар ахборот манбаини аниқлаш, кузатув ишлари олиб бориш, террорчи ва уюшган жиноий гуруҳнинг молиявий усулларини тушуниш, террористик хуруж содир бўлганда тергов қилиш, гумондор ва гувоҳларни сўроққа тутиш, террорчи ва жиноятчиларни таъқиб этишга кўмаклашиш мақсадида ахборотни кузатиб бориш ва таҳлил этиш тизимини ишлаб чиқиш бўйича янги билимларга эга бўлди.

Маълум-ки, АҚШ Ислом ва мусулмонларга қарши курашига “терроризм ва экстремизмни” ниқоб сифатида қўллаб келади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here