Иордания Хавфсизлик хизмати Халифалик конференциясини тақиқлади

47
0

Иордания Хавфсизлик хизмати Халифалик конференциясини тақиқлади

Иордания хавфсизлик хизмати ҳижрий 1440 йил 29 ражаб, милодий 2019 йил 5 апрел жума куни Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилоятининг Аммонда ижарага олган конференция залини ёпиб қўйди ҳамда зал эгасини бирорта ҳам конференция ўтказмаслик билан огоҳлантирди. Ҳизб бу залда қатор маърузалар қилиш ва кейинчалик бу тадбирларни конференцияга айлантириш учун барча керакли тайёргарлик ишларини қилган эди. Ўтказилмоқчи бўлган конференция «Ражаб ойи Халифалик ойидир», дея номланган эди.

Иордания режимининг бундай қилмишига нисбатан, Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот баёноти чиқарди. Унда бундай сўзлар келган:

«Бу режим ва унинг репрессив хавфсизлик хизмати Аллоҳга, Унинг динига ва даъватини етказувчиларга қарши бутунлай юзсизлик ва журъат билан курашмоқда. У ўзининг бу курашини Британия уни пайдо қилганидан бошлаб бугунги кунгача, дунёнинг ўзи ета олган ҳар бир бурчагида давом эттирмоқда. У куфр ва кофирларга ихлос қўйиш, тиз чўкиб хизмат қилиш, Аллоҳнинг дини Исломига қарши уруш қилиш ботқоғида бошидан оёғигача ботган. Дарҳақиқат, бу режим ярим тунда уйларга бостириб кириб, хонадон дахлсизлигини бузиш, ҳибсга олиш, қамоққа ташлаш, калтаклаш каби қилмишлар билан даъватни етказувчиларни тинимсиз тазйиқ остига олиб келмоқда. Устоз-мураббий Валид Ҳижозотнинг ҳибсга олиниши режим қилмишларининг навбатдагиси бўлди. Хавфсизлик хизмати ходимлари Устознинг уйига бостириб кириб, фарзандларини дўппослашган, ҳатто устозга ҳукм чиқарилганидан кейин фарзандларига ҳам уй қамоғи ҳукми чиқарилган».

Роя газетасининг 2019 йил 10 апрел чоршанба кунги 229-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here