Эй Фаластин аҳли! Миср, Иордания ва Саудиядан иборат жиноятчи учликдан эҳтиёт бўлинг

44
0

Эй Фаластин аҳли! Миср, Иордания ва Саудиядан иборат жиноятчи учликдан эҳтиёт бўлинг

Эй муборак Фаластин заминидаги аҳлимиз. Фаластинга ҳукмдорлар энг катта жиноят, энг ёмон хиёнатни кўзлашмоқда. Бу Осло шартномасидаги хиёнатларидан кам эмас. Уларнинг 67 йилдаги хиёнатларидан ҳам, 48 йилдаги хиёнатларидан ҳам кам эмас. Аксинча, бу хоинлар Фаластинга ҳар қачонгидан ҳам ёвуз жиноятни тадбир қилишяпти. Бу сафарги хиёнатлари хоин ва жинояткорлар учлиги, яъни, Миср, Иордания ва Саудия ҳукмдорлари хиёнатидир. Бу жиноятга Фаластиндаги шу жиноятдан манфаатдор ва ёлланган разил кимсалар шерик бўлишяпти. Шунинг учун биз уларнинг ўйинлари тузоғига тушиб қолишдан ёки бу доираларнинг бирортасига ишонишдан Фаластин аҳли ва уларнинг холис фарзандларини огоҳликка чақирамиз. Чунки бу Фаластин режими хоинлик шаробини шу даражада сипқориб ичдики, унинг бутун табиатига сингиб кетди. Мусулмон юртлари ҳукмдорлари оёқлар билан депсаладиган ердан ҳам паст-разил бўлиб кетишди. Куфр боши Америка ва бошқа Ислом душманлари уларга гўё бундай демоқда: Сенлар ё мана шундай хорликка, муқаддас даргоҳларинг топталишига, бойликларинг таланишига, бизга тиз чўкишга рози бўласанлар ёки сенларнинг тақдиринг ҳам қирғин қилинган, қочқинга айлантирилган, уй-жойлару юртлари вайрон бўлган халқларнинг тақдири билан бир хил бўлади.

Эй аҳлимиз ва аҳбобларимиз!

Бу Ислом душманлари динимиз, фарзандларимиз, номусларимиз ва муқаддас даргоҳларимизни нишонга олишган бўлиб, оёқ ости қилмаган бирорта ҳурматимиз қолмади. Мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар уларнинг жиноятларини ёпиб, ёрдам бериб, тил бириктириб келишмоқда.

Биздаги бу аҳволни даф қилишнинг ягона йўли Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушлаш, жинояткору хоинлардан воз кечиш, Фаластин масаласини асл эгаси-Уммати Исломга қайтариш ҳамда Уммат ва унинг армиясидан нусрат талаб қилиб, рошид Халифаликни барпо этиш ва Қуддуси Шарифни озод этишдан иборатдир.

Бас, аввал Аллоҳ Азза ва Жаллага, кейин Умматингизга таянинг. Чунки бу Уммат Аллоҳ Ислом учун саралаган Умматдир. Гарчи бугун у енгил уйқуда бўлса-да, ўзининг холис эр кишилари ҳиммати билан эртагаёқ бу уйқудан уйғонади ва рошидлар тарихини қайта бошлайди. Чунки бизнинг қўлимизда Аллоҳнинг ваъдаси, Росули ﷺнинг башорати бор. Биз Қуддуси Шарифга Халифалик келишига ишонамиз. Аллоҳ Таолонинг ушбу каломини тадаббур қилинг:

إِنَّا لَنَنْصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ

«Албатта Биз пайғамбарларимизга ва мўминларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган кунда (қиёматда) ҳам нусрат-ёрдам берурмиз» [Ғофир 51]

Роя газетасининг 2019 йил 10 апрел чоршанба кунги 229-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here