Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Ғазо секторида катта юриш ўтказди

769
0

Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Ғазо секторида катта юриш ўтказди

Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини 2019 йил 4 апрел пайшанба куни Ғазо секторининг марказий минтақасида катта юриш ўтказди. Бариж қочқинлар жамлоғидаги катта Масжиддан то Нусайрот қочқинлар лагерига қадар ўтказилган ушбу юриш Халифалик ағдарилиши хотараларининг 98 йиллиги муносабати билан Ҳизб томонидан Фаластинда ўтказилаётган тадбирлар доирасида бўлди.

Тадбирда оқ ливолар ва қора роялар кўтариб чиқилди ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга чақирувчи ҳайқириқлар янгради.

Юриш тадбири сўнггида Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини аъзоси устоз Холид Саид Ҳизб номидан сўзга чиқиб, Фаластиндаги гуруҳ ва ҳаракатларга насиҳат йўллади. Уларни малай режимлар қўйган тузоққа илинишдан огоҳлантириб, Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлашга чақирди. Шунингдек, Фаластин аҳлига ҳам мурожаат қилиб, уларни сабр-матонат кўрсатишга, Аллоҳнинг амрига риоя қилиб, Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканини авайлаб асрашга даъват қилди.

Устоз Саид мусулмон армияларига оташин нидо йўллар экан, жумладан, бундай деди: «Ҳизб ут-Таҳрир Ғазодан туриб сизга мурожаат қилмоқда ва ғайратингизни қўзғамоқда. Ушбу муборак замин мусулмон юртларининг дурри гавҳаридир. Шу заминда Росулуллоҳ ﷺнинг Исро ва Меърожлари бўлган. Бас, шундай экан, душманингизга қарши ҳаракатга келиб, аҳлингизга нусрат-ёрдам беринг. Наҳотки, орангизда Ғазо ва Фаластинга ёрдам беришга отланувчи ақли расо эр кишилари бўлмаса?!

Роя газетасининг 2019 йил 10 апрел чоршанба кунги 229-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here