Шарқий Туркистондаги диндошларимизни қўллаб-қувватлаш учун Ҳизб ут-Таҳрир делегациялари Хитой элчихоналарига борди

593
0

Шарқий Туркистондаги диндошларимизни қўллаб-қувватлаш учун Ҳизб ут-Таҳрир делегациялари Хитой элчихоналарига борди

Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг топшириғи асосида, Ҳизб делегациялари бутун дунё бўйлаб, Хитой элчихоналарига борди. Делегациялар элчихоналарга Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими томонидан чиқарилган «Халифалик Шарқий Туркистонни озод қилади ва уйғур мусулмонларини жинояткор Хитой зулмидан халос қилади» номли матбуот баёнотини топширдилар. Бу тадбир Шарқий Туркистондаги мазлум диндошларимизни қўллаб-қувватлаш учун Ҳизб бошлаган халқаро кампания доирасида амалга оширилди.

Матбуот баёнотидан иқтибос:

«… Хитой режими диний маросимларга тақиқ қўйиш, масжидларни ёпиш, муборак рамазон ойида рўза тутишни тақиқлаш ва Исломнинг ҳар қандай кўринишига қарши уруш очиш орқали мусулмонларни диндан чиқаришга уринмоқда. Ҳатто иш шу даражага етиб бордики, Хитой режими «терроризмга қарши кураш» номи остида бошлаган ишлари доирасида миллиондан ортиқ мусулмонни ҳибсда сақлашга мўлжалланган улкан қамоқ лагерларини барпо қилди. Уларнинг даъво қилишича, бу лагерлар мусулмонларни «қайта тарбиялаш» мақсадида барпо қилинган.

Мусулмонлар бу зулм ва адолатсизликка сукут қилиб, ухлаб ётавермайдилар. Зеро, улар бугун бошларидан кечираётган «қоқилиш» ёз фаслидаги бир ўткинчи булутдек ҳолатдир. Яқинда Аллоҳ изни ила тикланажак Пайғамбарлик минҳожидаги рошид Халифалик Шарқий Туркистондаги мазлум биродарларимизга албатта ёрдам беради ва уларга зулм ва адоват қилган ҳар бир кимсадан албатта ҳисоб сўрайди. Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

«إِنَّمَا الإِمَامُ جُنَّةٌ يٌقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом бамисоли бир қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», деганлар. Ўшанда на Хитой ва на бошқаси бирон мусулмонга озор беришга журъат қила олади. Чунки улар ҳар бир зўравонлик учун икки ҳисса қасос олинишини жуда яхши билишади».

Роя газетасининг 2019 йил 10 апрел чоршанба кунги 229-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here