Баткен шаҳридаги мактабда эмлаш оқибатидан 10 нафар ўқувчи беҳуш ҳолда шифохонага олиб кетилди

231
0

Баткен шаҳридаги мактабда эмлаш оқибатидан 10 нафар ўқувчи беҳуш ҳолда шифохонага олиб кетилди

Баткен шаҳрида Кизил топи номли мактабнинг 5 синф ўқувчиларини эмлаш жараёни тугатилгандан сўнг 10 нафар ўқувчи оғир аҳволда шифохонага олиб кетилди. Бу ҳақида “Ынтымак” маҳаллий ахборот агентлиги хабар тарқатди.

2014 йил Суриянинг Идлиб шаҳрида БМТ бошчилигида олиб борилган эмлаш оқибатида 100 нафар бола ҳалок бўлгани БМТ томонидан расман тан олинган эди.

Муаммо эмлашнинг шаръий ҳукмида ёки унинг оқибатидан келаётган манфаат ёки зиёнда эмас. Муаммо вакцина таёрлаётган фармацептик компанияларининг капиталистик мафкура асосида иш олиб боришаётганида! Яъни муаммо шуки, оламий фармацептик компаниялар дунёдаги одамларга моддий ва молиявий манфаат кўзи билан қараб, ҳатто халқаро ташкилотлар таъсирини ўз манфаати йўлига буришга имкон топишмоқда. Улар халқаро ташкилотлар босими остида болаларни эмлашни қонунан мажбурийлаштиришни давлатлардан талаб қилишаяпти. Бу қонунлар инсоният ҳаётини фаровонлаштириш асосида эмас, балки оламий соғлиқни сақлаш тармоғини монополиялаштириш асосида чиқарилаётгани ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Мамлакатимиз мисолида қарасак, деярли барча шифокорлар фармацептик компаниялари томонидан сотиб олинган. Улар беморларга ўша компания дориларини ёзиб беришаётгани учун уларга очиқ ёки яширин молиявий тўловлар тўланади. Буни кўриб турган одамлар ўз фарзандларини буларнинг вакциналари билан эмлашдан бош тортишлари табиий!

 Демак муаммо (ишончсизлик) шубҳали компаниялар ҳақида ҳамда ўша компаниялар ўзлари ишлаб чиқаришаётган фармацептик препарат ва дори дармонларга эмлаш вакциналарини мослаштираётгани ҳақида ёмон гумонлар пайдо бўлиб бораётганидан келиб чиқяпти. Улар инсониятни касал бўлишдан манфаатдор бўла туриб, нега эмлашни мажбурлашмоқда?! Яъни оламий капиталистик фармацептика триллионлаган дори ва препаратлар ишлаб чиқишда давом этяпти. Улар ҳатто ҳали тарқалмаган яъни кутилаётган янги касаллар учун ҳам ҳозирдан дори ишлаб чиқишади.  Шунинг билан бир қаторда ўзи ишлаб чиққан препаратларга бўлган асосий талабни йўққа чиқариш учун инсониятга эмлаш вакцинасини таклиф қиляпти. Бу ҳатто мантиқан олганда ҳам, халқни шубҳага солиши табиий ҳол.

Бундан ташқари, вакцина билан эмланган болалар билан эмланмаганлари ўртасида инммунитет миқдори ва қувват жиҳатиидан ҳам фарқ сезилиб боряпти. Эмланган болаларга эътибор берсангиз, касалликка тез чалинишади. Сурия, Авғонистон сингари халқаро ташкилотлар учун ёпиқ жойларга эътибор берсак, цивилизациялашган давлатларда мавжуд касалликларни у ерларда учратмайсиз. Шуларнинг ҳаммаси бизда бу вакциналар бизни ва фарзандларимиз саломатчилигини ўйлаб олиб, борилаётганига кучли шубҳа ўйғотади. Балки аксинча, улар худди биздаги табиий тоза сабзавод уруғчилигини йўқ қилиб, ўзлари ишлаб чиққан гибрид уруғларига бизни мажбурлашганидек, келажак авлодни ўз дори дармонларига мослаштириб боришаётгандек туюлади. Гибридлаштириш системаси инсоният учун қанчалик зарарли эканини ҳатто уларнинг ўзлари ҳам инкор эта олишмайди. Шунга қарамай Ўрта Осиё полиз экинларининг деярли барчаси атайин гибридлаштириб бориляпти. Болаларни эмлаш системаси ҳам, худди полиз экин системаси сингари, Ғарб капиталистлари томонидан олиб борилаётган манфаат асосига қурилган механизмдир.

Баъзилар, СССР вақтида биз ҳам эмланганмиз зиёни бўлган эмас дейишлари мумкин. Советлар иттифоқидаги дунёқараш бошқача эди. Унда мамлакат ишчи кучига таянар эди ҳамда капиталистик шахсий манфаатга чек қўйилган эди. Шунинг учун вакциналар инсоннинг соғлиги, ишчи кучининг қувватли бўлиши кераклиги асосидан ишлаб чиқилган эди. Бундан ташқари ҳалол маҳсулот билан таёрланган вакциналар билан эмланишнинг ҳукми худди даволаниш ҳукми сингари мубоҳ амал ҳисобланади.

Демак муаммо эмлаш ёки эмланишда эмас, балки муаммо эмловчининг мақсадидан келиб чиққан гумонларга бориб тақаляпти!

Абдураззоқ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here