Жээнбеков: Одамларни кўчаларига олиб чиқиб, ҳокимиятга босим ўтказаман деганлар хато қилади

165
0

Жээнбеков: Одамларни кўчаларига олиб чиқиб, ҳокимиятга босим ўтказаман деганлар хато қилади

 Сооронбай Жээнбеков мамлакат парламенти йиғилишида қилган чиқишида, “Ҳар қандай ультиматумлар тили рад этилиши”ни маълум қилган. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда.

 Унинг сўзларига кўра, коррупциялашган шахсларнинг саботаж қилиши ва айрим сиёсий кучларнинг акс таъсир қилиш ҳолатлари учрамоқда.

 “Уюшган ва мафиялашган жиноий тўданинг коррупцион қилмишлари мамлакатимизга улкан зиён етказиб келган. Энди ҳар қандай ультиматумлар тили рад этилади. Ҳар қандай масала ҳуқуқий майдонда ҳал этилади. Одамларни мамлакат кўчаларига ҳайдаб олиб чиқиб, ҳокимиятга босим ўтказаман, деб ўйлаганлар хато қилади”, — деди  Жээнбеков.

 Жээнбековнинг қўшимча қилишича, у маълум бир доира одамларига уларнинг манфаатларига хизмат қилиш ва ўғриликларини беркитиб юриш бўйича ваъда бермаган.

 “Ҳар қандай туҳмат менга таъсир қилмайди. Менинг сиёсий майдондаги барча хатти-ҳаракатларим ифлос ниятлар ва ишлар билан булғанмаган”, — деди мамлакат раҳбари.

 Жээнбеков халқ фитналарга учмаслигига ишончи комил эканлигини ҳам айтган. Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда жамият бир қадар сиёсийлашган.

 “Сиёсий партиялар маълум бир ҳаракатларни қўллашмоқда. Бу доно халқимиз бирликни истаётганини яна бир бор исботлайди. Халқ тинчликни юқори қадрлайди ва фитналарга учмаслигини исботлаб бўлди”,-  деди Сооронбай Жээнбеков.

 Президент ҳокимият қўл қовуштирмасдан ишлаши лозимлигини таъкидлаб ўтган. 

 “Биз ваъда қилинган дастурларнинг бажарилиши устида ишламоқдамиз. Россия билан музокаралар натижасида ватандошларимизни қийнаётган бир қатор муаммолар ҳал этилди. Энди ҳукумат бу келишувларни амалга ошириши лозим. Туркия билан ҳам ўзаро тушунишга эришдик. Хитой билан музокаралар олиб борилди. Бу йил ШҲТ ва КХШТ саммитлари ўтказилади”, — дея қайд этди Сооронбай Жээнбеков.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here