Путиннинг ташрифи ёки Россия неоколонизацияси

875
0

Путиннинг ташрифи ёки Россия неоколонизацияси

Муқаддима

 Маълумки, Ўрта Осиё минтақаси ҳозир Россия, Америка ва Хитой державалари ўртасида нуфуз талашиш майдонига айланган. Россия шу кураш доирасида Қирғизистоннинг “заиф нуқталаридан” фойдаланиб, уни ўз мустамлакачилик сиёсати учун “таянч нуқтаси” қилиб олмоқчи бўляпти. Сўзимиз тушинарли бўлиши учун бир оз чекиниш қиламиз.

 Маълумки, 60 йиллари АҚШ ва СССР тил бириктириб, Европа державаларининг мустамлакаларини тортиб олиш учун “мустақиллик” ғоясини ишга солишиб, деколонизация жараёнини олиб боришган. Натижада, соҳта мустақиллик олган бу ўлкаларнинг айримларига Америка ёки СССР таъсири кириб борса, айримларига аввалги хожалари ўзлари “мустақиллик” бериб, ўз нуфузлари остида ушлаб қолишган. Бошқача айтганда, бу мамлакатларнинг аҳволи аввалгисидан бир жиҳати билангина фарқланар эди: энди уларни бир нечта державалар мафкуравий, сиёсий ва иқтисодий услублар билан талашишлари мумкин эди. Бу неоколониализм деб аталади.

 Совет Иттифоқи қулаганида ҳам худди шу неоколониализм жараёни бўлиб ўтди. Россия СССРнинг меросхўри бўлиб қолди. Бошқа республикалар бўлса соҳта мустақилликка эга бўлишди. Яъни, энди уларнинг устидан бошқа мустамлакачи давлатлар ҳам нуфуз талашиши мумкин бўлган имконият пайдо бўлди.

 Мустамлакачилик лойиҳалари

 АҚШ, Россия ва Хитойнинг Ўрта Осиёга нисбатан неоколонизаторлиги қуйдаги лойиҳаларда кўринади.

 Капиталистик Ғарб Совет иттифоқини қулатишга муваффақ бўлганидан сўнг, АҚШ аввал Ўрта Осиёга нисбатан “Катта Марказий Осиё” лойиҳасини қабул қилди. Бу 2011-йилдан кейин “Янги Ипак йўли” деб номланди. Ҳозир бўлса “С5+1” деб аталмоқда. Бу лойиҳа Ўрта Осиё ўлкаларини Россияга қарамликдан чиқариб олиш учун уларни Марказий Осиёнинг Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон давлатлари билан интеграциялашдан иборат.

 Хитой эса “Янги иқтисодий ипак йўли” лойиҳасини қабул қилди. Мазкур лойиҳа бўйича Хитойнинг Ўрта Осиё ўлкаларига инвестиция, қарз, савдо муносабатлари орқали кириб келиши кўзланган. Бу ҳозир Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” лойиҳасига киритилган. 

 Россия буларга қарши ҳарбий тарафдан “Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти”, иқтисодий тарафдан “Евроосиё иқтисодий иттифоқи” каби ташкилотларни ишга солди. АҚШга қарши туриш учун Хитой билан алоқаларини “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти” орқали мувофиқлаштирди. АҚШ ҳам Россияга қарши туришда – Хитойни стратегик рақиб сифатида қабул қилгунга қадар – ўзининг “Янги ипак йўли” лойиҳасини Хитойнинг “Янги иқтисодий ипак йўли” лойиҳаси билан мослаштириб олиб борган эди. Энди эса Хитойга энг асосий стратегик рақиб сифатида қарамоқда. Керак бўлган вақтда “Шанхай ҳамкорлигига” муаммолар пайдо қилиш учун АҚШ бу ташкилотган Покистон ва Ҳиндистонни киргизишга муваффақ бўлди. 

 Россия собиқ мустамлакачи сифатида

 Коммунисттик мафкура барбод бўлганидан сўнг Россия Ғарб демократиясига эргашиб кетди, шу сабабли, унинг ўз мастамлакаларига нисбатан мафкуравий босқинчилик услуби амалда йўқ (ҳатто, унинг нуфузи остидаги мамлакатларда рус тили ўз ўринини йўқотиб бормоқда). Иқтисодий жиҳатдан ҳам таъсири заифлашиб кетди. Фақат ҳарбий нуфузинигина сақлаб келмоқда. Шу сабабли Россиянинг Ўрта Осиёдаги мустамлакачилиги асосан ҳарбий қувватга суянади. Яъни, лойиҳаларини амалга оширишда ҳарбий қуввати билан таҳдид қилади.

 1992-йили Россия халқаро ҳамжамият деб аталувчи Ғарб кучларининг босими остида ҳарбий жиҳатдан Ўрта Осиёдан чиқиб кетган эди. Ўрта Осиёни қамраб олган Туркистон ҳарбий округига қарашли ҳарбий бўлинма ва объектлар улар жойлашган республикаларнинг қуролли кучларига ўтсада, бироқ, уларнинг айримлари Россия юрисдикциясида қолди. Бу ҳарбий жиҳатдан Россия Ўрта Осиёдан тўлиқ чиқиб кетмаганини англатар эди. Бироқ, Россия нуфузли мустамлакачи сифатида қолиши учун бу етарли эмас эди. Шу сабабли, у ҳарбий томондан қайта кириб келишни давом эттирмоқда.

 1992-йили Россия Жамоат хавфсизлик шартномаси (ЖХШ, кейин КХШТ)ни жорий этиш билан Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонни яна қайта ўз чангалига олди. Бироқ, 1999-йили Ўзбекистон шартномадан чиқиб кетди.

 1999-йили Қирғизистонда “Боткен воқеаси” уюштирилди. Ўша вақтда халқаро ҳамжамият томонидан “Ўзбекистон Ислом Ҳаракати” жангарилари қандай қилиб Тожикистон чегарасидан ҳеч қандай тўсиқларсиз кириб-чиққани бўйича саволлар қўйилди. Ва жангарилар Россия ҳарбий вертолётлари билан олиб келиб ташлангани ошкор бўлди. Россиянинг “Боткен воқеаси” уюштиришдан кўзлаган мақсади Қирғизистон ва Ўзбекистон учун хавфсизлик соҳасида муаммолар яаратиб, уларни Россиядан ёрдам сўрашга мажбурлаш ва шу баҳона билан ҳарбий жиҳатдан кириб келиш эди.

 Боткен воқеалари сабабли Қирғизистон Россиядан ёрдам сўради. Москва Қирғизистонга “ёрдам бериш” тўғрисида расмий келишув бўлди. Шундан сўнг бу воқеаларга нуқта қўйилди. Ўзбекистон бўлса Россияга мурожаат қилмади ва ўз кучи билан ҳимоялана олишини маълум қилди. Шу йўл орқали тузоқдан чиқиб кетди.

 2001-йилги АҚШдаги терактдан сўнг Америка “терроризмга қарши кураш” баҳонаси билан Ўзбекистон ва Қирғизистонда авиабазаларини жойлаштирди. Шу йили Россия ҳам КХШТ таркибида “Ўрта Осиёда тезкор ҳаракатланувчи коллектив кучлар”ни ташкил қилди. Унинг таркибида Қирғизитонда 2003-йили Кант авиабазасини очди. Бунга баҳона қилиб Қирғизистони ЎИҲ каби “террорчи” жамоатларга қарши тура олмаслиги кўрсатилди.

 2003-йили Грузияда, 2004-йили Украинада “рангли инқилоблар” бўлиб ўтди. Бу давлатларни Россия таъсиридан тортиб олиш учун мазкур давлат тўнтаришларини АҚШ уюштирган эди.

 2005-йил, 24-мартда Қирғизистонда ҳам давлат тўнтариши бўлиб ўтди. Бунинг асосий сабаби, халқнинг яшаш шароитларига нисбатан норозилиги бўлди. АҚШ тўнтаришда ҳомий бўлди, аммо иш тизгинини қўлга олиш учун мамлакатда имконияти йўқ эди. Шу сабабли Россия ўз ҳаракатини бошлаб, Акаевни ўрнига Бакиевни олиб келди, халқ эса бундан таскин топиб қолди. Шу сабабли “Лола инқилоби”дан Россия мустамлакачилигига зарар етмади.

 Шу йилнинг ўзида, 13-май куни Ўзбекистонда “рангли” тўнтаришни олдини олиш учун қонхўр Каримов “Андижон воқеасини” уюштирди. Россияга суяниб, тинч намойишчиларни қирғин қилди. Айбни акромийларга юклаб, бунинг ортидан бошқа диндорларга ҳам ҳужумни кучайтирди. АҚШ ўз манфаатлари асосида Ўзбекистон ҳукуматидан мустақил текширишлар ўтказишни талаб қилиб чиқди. Шундан сўнг июл ойида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида АҚШ базаларини Қирғизистон ва Ўзбекистондан чиқаришга чақирган декларация қабул қилинди. Ноябр ойида АҚШ Ўзбекистондан авиабазасини олиб чиқиб кетди. 2006-йили Ўзбекистон КХШТга қайта қабул қилинди. Шундан бошлаб Ўзбекистон КХШТдан чиқиб кетгунга қадар Хонобод авиабазасидан Россия фойдаланиб келди. Вазият изга тушгандан бошлаб Ўзбекистон яна қайта Россия чангалидан чиқиш ҳаракатида бўлди. 2012-йили КХШТдан чиқиб кетди.

 2010-йили Қирғизистон президенти ҳам Россия талабларидан бўйин товлаб, АҚШ ва Хитойга юзлана бошлади. Шу билан бир вақтда халқнинг ҳукуматга қарши норозилиги ҳам кучайиб кетган эди. Россия халқнинг норозилигидан фойдаланиб Бакиевни ағдарди ва фурсатдан фойдаланиб Каримовни ҳам тиз чўктириш учун “Ўш воқеаси”ни уюштирди. Бунда “миллатчилик” фитнаси ишга солинди.

 Ўша вақтдаги Қирғизистон президенти Роза Отунбаев ғарбпараст бўлганлиги сабабли ЕХҲТ вакили Киммо Кильюнен бошчилигидаги халқаро комиссияга Ўш воқеаларини текширишга рухсат берди. Бу комиссия қонли воқеани Россия уюштирганлигига етиб бормаслиги учун Россия Қирғизистон парламентини ишга солиб, Киммо Кильюненди “персона нон грата” деб эълон қилдирди ва комиссия хулосаларини эътиборсиз қолдирди. Россиянинг ўзи эса воқеа уюштирувчиларини топишга ёрдам берган бўлиб, “уларнинг ичила исломий террорчи гуруҳлар бўлган” деган асоссиз гапларни тарқатди. Бу “оми халқни қандай алдаса ҳам бўлаверади” деган маънони англатади. Халқ тарафидан қўлга олинган ва қонли воқеаларни ҳақиқий бошловчилари бўлган россиялик зобит ва ёлланма мерганларни бўшатиб олиб, ими-жимида олиб чиқиб кетди.

 2014-йили Россия АҚШнинг Қирғизистондаги авиабазасини чиқартириб юборди. 

 Юқорида айтиб ўтганимиздек, Россия неоколонизаторлиги асосан ҳарбий жиҳатга асосланган. 2006-йилдан буён КХШТ таркибида Қирғизистон жанубида яна бир ҳарбий база қуришга интилиб келмоқда. Агар бунга шароит ярата олмаса, базадан бошқача кўринишда бўлсада барибир ҳарбий жиҳатдан кучайиб кириб келишдан манфаатдор. Бунинг учун бир баҳона ҳам зарур. Шу сабабли, бунга қадар “Яқин Шарқдан қайтган исломий жангарилар” ва “Афғонистондан келаётган терроризм таҳдиди” ҳақида оммавий фикр пайдо қилишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилиб келмоқда.  

 Ўрта Осиёда АҚШ мустамлакачилиги

 АҚШ “демократияни ёйиш” баҳонаси билан Ўрта Осиё республикалари ичидан Қирғизистонга кенгроқ кириб келган. Бунга қадар Ўрта Осиёнинг бошқа давлатларида қулай шароитлар топилмагани сабабли, бу курашида Қирғизистондан “таянч нуқтаси” сифатида фойдаланиб келди. Энди унинг учун Ўзбекистонда “демократини ёйиш”га қулай шароитлар пайдо бўлиб қолди.

 Ҳа, Ўзбекистонда Россиянинг мустамлакачилик нуфузи кучли. Масалан, 3 милиард долларлик савдо алоқалари бор. Ўзбекистон Россиянинг 2 млрд. долларлик товарларига бозор бўлиб келмоқда. Шунингдек, Россия Ўзбекистондан хом-ашё базаси сифатида фойдаланиб, ундан 1 млрд долларлик хом-ашё олади. Бунинг 32% табиий газ бўлиб, уни Россия қайта ташқарига сотади. Ўзбекистонда Россия сармояси иштирокидаги 1000га яқин корхона фаолият олиб боради. Путиннинг Ўзбекистонга амалга оширган сафарида 27 млрд долларлик 800 шартнома имзоланди.

 Бироқ, Россия неоколонизторлиги қаршисида Ўзбекистонда АҚШ учун ҳам эшиклар очилмоқда. 2005-йилги воқеалардан кейин Каримов Ўзбекистондан АҚШга алоқаси бор халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, нодавлат ташкилотлар, ОАВларини чиқариб юборган эди. Энди Мирзиёевнинг “реформаси” орқали улар қайта кириб келишяпти. Ўзбекистонда АҚШ сармояси иштирокидаги 200га яқин ишхона бор. ЯИМнинг чорагини ташкил этувчи уран экспорти Америкага қилинади. Шунингдек, Мирзиёевнинг АҚШга қилган сафарида 5 млрд долларлик шартнома имзоланди. Американинг ҳарбий-техник ёрдамлари ва Ўзбекитоннинг НАТО билан ҳамкорлиги давом этяпти. Булардан ташқари, АҚШ Ўзбекистонни Афғонистон бўйича тинчлик музокараларида воситачи бўлишига, шунингдек, Афғонистон билан савдо-иқтисодий, транспорт муносабатларни ривожлантиришга катта аҳамият беряпти. 

 Қозоғистоннинг АҚШга интилиши аввалдан кучли бўлган. Назарбаев буни “кўп векторли сиёсат” ниқоби остида амалга оширишга ҳаракат қилиб келган. Бироқ, Россия уни қаттиқ ушлаб турган. 2002-йили Қозоғистон “Хьюстон” ташаббусини қабул қилди. Бу лойиҳа ўша вақтдаги ташқи ишлар вазири, ҳозирги президент Косим-Жомарт Токаев бошчилигида илгари сурилган. (Токаевнинг сиёсий фаолияти асосан ташқи сиёсатга тааллуқли бўлган ва АҚШ билан муносабатларни яхшилаш соҳасида кўп ишларни амалга оширган). Шунингдек, 2006-йили Қозоғистон АҚШ қўлловида Актау-Баку-Тблиси-Жейхан нефт қувурини қуриш лойиҳасига қўшилган. Бунга Россия қарши эди, чунки, Россиянинг ҳам худи шундай қувур орқали нефт экспорти бор. Шу сабабли, бу соҳада Қозоғистон Россияга рақобатчи ҳисобланади. Шунинг учун Кашаган ва Тенгиз ишлаб чиқариши тўлиқ амалга ошмай турипти, шунингдек, транспортировкада қийинчиликлар пайдо бўляпти. Ҳатто Россия ҳозир Қирғизистонга Қозоғистон ёқилғи мойлари киришига тўсқинлик қилмоқда. Шу сабабли, бу махсулотлар контрабанда йўллар билан кириб келяпти. Қозоғистоннинг асосий дарамади нефт экспортидан бўлганлигидан уни Россия чангалидан қутулишга бўлган интилиши кучли.

 2010-йили АҚШ қўллови билан Қозоғистон ЕХҲТнинг раиси бўлиб қолди. Шунингдек, Сурия бўйича “Остона конференцияларини” уюштирди. Бундан халқаро майдонда Россия обрўсини тушириш ва Қозоғистонни Россияга тенг мамлакат қатори димоғини кўтариш мақсади кўзланган эди. Қозоғистонда Ғарб давлатлари сармоялари 100 млрд доллардан ортиқ (бунинг ичида АҚШники 10 млрд), бу сармояларнинг барчаси Америка нуфузи кириб келишига хизмат қилишини англатади. Бунга нисбатан Хитойники 20 млрд бўлса, Россияники 5 млрд доллар. Шунингдек, Қозоғистонда АҚШ сармояси иштирокидаги 500 компания иш олиб боради. Назарбаевнинг 2018-йили АҚШга амалга оширган сафарида 7 млрд долларлик шартнома имзоланди. Бугунги кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида “Ипак йўли шенгени” амалга оша бошлади. Қирғизистон билан Тожикистон ҳам бунга қўшилишларини маълум қилишди. Аслида мазкур визасиз режимнинг мақсади Россия ташкил этган ЕОИИ ташкилотининг принципларига зид келади. 2003-йилдан бери Қозоғистон АҚШ билан биргаликда “Чўл бургути” ўқув машғулотларини ўтказиб келяпти. АҚШ ва НАТО аскарлари билан биргаликда ҳаракатланувчи Казбриг ва Казбат ҳарбий бўлинмалари ташкил этилган. Буларга қарши Россия КХШТни тузган ва Назарбаевга ЕОИИни тузиш ташаббусини кўтартирди. Бироқ, бугунга келиб Назарбаев Россия тарафидан юкланган бу ташкилотлар талабларини бажаришдан чарчади ва ҳокимиятни Ғарбга мойиллиги билан танилган кадр – Токаевга топширди. Президент Токаев “кўп векторли” сиёсатни давом эттиришини маълум қилди.

 Туркманистон ҳам АҚШ қўлловида Баку-Тблиси-Жейхун қувури орқали нефт экспорт қилади. Шунингдек, Туркманистонга тегишли АҚШ ташаббусидаги “ТАПИ” (Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон) лойиҳаси бор. Бу лойиҳа айни вақтда Россия қаршилиги ва Афғонистондаги беқарорлик сабабли тўхтаб турипти.

 Қирғизистонда АҚШ Жаҳон банки орқали “Digital CASA” лойиҳасини амалга оширяпти. Бу интернет технологиялари орқали барча маълумотларга эгалик қилишни Россия назоратидан чиқаришни англатади. Бунга қарши Россия КХШТ доирасида “рақамли хавфсизлик бўйича бирлашган марказ” тузишга, шунингдек, ЕОИИ доирасида “рақамли иқтисодни ривожлантириш”га жиддий киришяпти. Шунинг учун ҳам Қирғизистонда “Хавфсиз шаҳар” тендерини Россия ҳарбий компанияси “Вега” ютиб олди.

 Бундан ташқари, Хитой “бир камар” лойиҳаси доирасида Қирғизистон орқали Хитой-Ўзбекистон темир йўлини қуришга киришяпти. Мазкур лойиҳа бунга қадар Россия тўсқинлиги ортидан қурилмай келган эди. Агар йўл қуриладиган бўлса, Россия тарафидан унда ўзини ҳам иштирок этиши ва темир йўл унинг назорати остида бўлиши шарт қилиняпти.

 Шунингдек Ўрта Осиёда ортида АҚШ турган “СASA-1000” лойиҳаси ишлаяпти. Унга Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Покистон жалб қилинган. Россия бу лойиҳада қатнашиши ва назоратга олиши учун Қирғизистон ва Тожикистон ГЭСларини олиши керак бўляпти. Акс ҳолда бунга қаршилик қилмоқчи.

 Путиннинг ташрифи

 Россия президенти Путиннинг Қирғизистонга амалга оширадиган иш сафари олдидан Қирғизистонга тааллуқли бир нечта ходисалар бўлиб ўтди. Чунки, Путин КХШТ ва ЕОИИ доирасида тузиладиган кўплаб шартномаларни олиб келаётган эди. Халқда буларга қаршилик бўлмаслиги учун Қирғизистоннинг “оғриқли нуқталари”ни босиб қўйди. Шу орқали халқни қўрқувга солиб, шартномаларга бўйсундириш назарда тутилди. Масалан, “ҳутба тилини” кўтариш орқали “миллатчиликни” диндорлар орқали амалга ошириб қўйишини, Боткендаги “чегара” воқеаси орқали хавфсизлик масаласида унга мурожаат қилишга мажбур эканлигимизни, Атамбаевчи мухолифат орқали ҳокимият талашиш ва жануб-шимол муаммоларини пайдо қилишини, шунингдек “Ёқутистон” воқеаси орқали меҳнат муҳожирлари масаласини ҳам “эслатиб” қўйди.

 Бундай воқеа 2015-йили Қирғизистон ЕОИИга киришидан олдин ҳам кузатилган эди. Унда “терроризм” билан айбланган бир нечта мусулмонлар турмадан атайлаб қочирилиб, уларга қарши “ов” қилинган. Бу воқеа ЕОИИнинг зулм-зиёнларидан одамларни чалғитиш, хабардор одамларни хавфсизлик учун бўлса ҳам Россия шартларига кўниш керак деган фикрга олиб келиш, шунингдек, унга қарши сиёсатчиларни “ов” билан қўрқитиб қўйиш учун уюштирилган эди.

 28-мартда Путин Қирғизистонга келиб кетди. Бу ташриф Қирғизистон билан АҚШ ўртасидаги алоқа бўйича янги келишув мухокама қилинаётган вақтда (аслида бу келишув 2015-йили Қирғизистон томонидан бир томонлама тўхтатилган эди) шунингдек, Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг кутилаётган ташрифи олдидан бўлди. Яъни, Россия Қирғизистон билан зарур келишувларни АҚШ ва Хитойдан ўзиб тузиб олди.

 Путин билан Жээнбеков ўртасида 17 ҳужжат имзоланди, шунингдек, ташриф доирасида ўтган қирғиз-рус бизнес-форумида 6 млрд долларлик 500 шартнома тузилди. Уларнинг тафсилотлари маълум қилинмаган бўлсада, бироқ, уларнинг асосийларидан қуйидагиларни тушиниб олиш мумкин.

 Учрашувда Қирғизистонни ЕОИИталабларини бажариши қаттиқ назоратга олиниши кўриб чиқилди. Шу орқали Қирғизистонга Хитойдан контрабанда йўли билан кириб келаётган товарларга тўсиқ қўйилади. Бундан Хитой таъсирини камайтириш ва Ўзбекистонга муаммо туғидириш кўзланган. Чунки, мазкур товарларни катта қисми Қирғизистон орқали Ўзбекистонга ўтади. Бошқа томондан, Қирғизистонда эса бу товарларнинг ўрнини рус махсулотлари тўлдиради. Шунингдек, Қирғизистон темир йўллари бўйича ҳам музокаралар бўлиб ўтди. Бу музокаралар Қирғизистон темир йўллари Россия компанияларига сотилиши ва Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли Россия назорати остига олинишини англатади. Бундан ташқари, Россия Қирғизистон тоғ-кон тармоғига йирик инвестиция киритадиган бўлди. Бу Қирғизистондаги фойдали қазилма бойликларга эндиликда рус компаниялари эгалик қила бошлайди дегани, бунга қадар бу тармоқни деярли Хитой инвестицияси босиб кетган эди.

 Шунингдек, Путин ташрифи доирасида энаргетика тармоғи бўйича шартномалар тузилди. Демак, кичик ГЭСлар қуришни россия компаниялари қўлга олиб, ишлаб чиқарилган электр энергияси CASA-1000 орқали экспорт қилинади. Бундан ташқари, йирик ГЭСларимизни ҳам хусусийлаштириш томон кетяпти, шу сабабли, уларни Россия олдиндан эгаллаб қўйяпти.

 “Қирғизнефтегаз” бўлса “Газпром”га бериладиган бўлди.

 Қирғизистон-Россия маълумотларни ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш режалаштирилди. Бу “Digital CASA” лойиҳаси ишга тушса, уни назоратга олишни англатади.

 Бирлашган Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича битим имзоланди.

 Қирғизистон “таянч нуқтаси” сифатида

 Бунга қадар ҳам Россия Ўрта Осиёдаги бошқа етакчи давлатларнинг таъсири ва уларга оғиб бораётган минтақадаги кучларнинг ҳаракатларига қарши курашда Қирғизистондан бир неча бор “заиф нуқта” сифатида фойдаланиб келди. Бу сафар Ўрта Осиёдаги “таянч нуқтаси” сифатида фойланмоқчи. Яъни, Қирғизистондан туриб, биринчидан ЕОИИ талабларини қатъий назорат остига олиш, шунингдек КХШТга таяниб, миллатчилик ва чегара муаммоларини ишга солиш орқали Ўзбекистонга қийинчиликлар пайдо қилмоқчи. Иккинчидан, Тожикистонни ЕОИИга киришга мажбурлайди. Учинчидан, Ғарбга оғиб бораётган Қозоғистонга ҳам мауаммолар яратади. Қозоғистонда халқ норозиликларини кўтарилиши ҳам бежизга эмас.

 Юқорида айтиб ўтганимиздек, мустамлакачилар Ўрта Осиёни талашиш устида бир нечта фитналарни уюштириб келишди (айтилганларга қўшимча, 1989-йилги Ўзбекистондаги “Фарғона фожеалари”, 1990-йилдаги “Ўш воқеаси”, Тожикистондаги фуқаролар урушларини эслаб кўринглар, буларнинг бари мустамлакачилар “ўйинлари” бўлган).

 Шу сабабли биз, нафақат Қирғизистонни, балки бутун Ўрта Осиё халқларини огоҳлантирамиз-ки,  мустамлакачиларнинг бундай фитналарига алданмаслик ва мустамлакачилардан бутунлай қутулиш учун ўз Исломимизга қайтишимиз керак, Чунки, биз барчамиз мусулмонлармиз. Исломда буларнинг барчасига ечим бор.

 Агар Исломни ўргансак, унда “миллатчилик” ҳаром эканлигини топамиз. Шунингдек, буни билгандан кейин бошқаларга ҳам етказишимиз вожиб. Шундай тушунчани ёйилиши орқали мусулмонлар орасида “миллатчилик” фитнасини олди олинади.

 Агар чегара бўйича бирор жанжал чиқадиган бўлса, унга икки миллат ёки икки мамлакат халқларининг жанжали сифатида қарамай, унга икки мусулмон шахс ўртасидаги келишмовчилик деб қарашимиз керак. Уларнинг орасини шариат асосида ўнглаб қўйишимиз вожиб. Агар шунда ҳам бўлмай, ундан кенгроқ кўламга кўтариладиган бўлса, унга икки мусулмон жамоати ўртасидаги келишмовчилик сифатида қараб, шариатга асосланган сулх йўли билан ислоҳ қилишимиз вожиб. Аслида мусулмонлар ўртасига чегаралар тортилиши ҳаром. Шу тушучани ёйиш орқали биз кофирлар ва уларнинг малайлари ўртамизда пайдо қилган чегара қоидаларини йўққа чиқариб, исломий ака-укалик муносабатларни ўрната оламиз.

 Мухолифат масаласига келсак, Исломда мухолифат деган нарса йўқ. Унда ҳақиқатга эргашишгина бор. Агар сиёсатчилар Исломдан бошқа нарсага чақирса уларга эргашиш ҳаром. Шу сабабли мусулмонлар сиёсатчиларнинг сиёсати нимага асослангани, улар қандай амалларга чақираётганини шарият бўйича текшириб олишлари зарур. Агар сиёсатчилар демократия ё миллатчилик ёки ватанпарварликка асосланишса ва ҳаром амалларга чақиришаётган бўлса уларни бу мункарларидан қайтариш керак.

 Булардан ташқари, мустамлакачи кофирлар ва уларнинг югурдаклари бундай бузғунчиликларига диндорларни тортиб, улар орасида мазҳабпарастлик ёки бошқа динлараро фитналар келтириб чиқаришлари мумкин. Айрим аҳмоқларга хақоратли сўзлар айттириб, провокация қилиш эҳтимоли ҳам бор. Бундай вақтда биз – ақлимизга тўғри келган ёки нафсимиз хоҳлаётган ечимларга эргашиб кетмасдан – шариятга мурожаат қилишимиз вожиб. Ҳозир Исломий давлатимиз йўқ. Давлатимиз йўқ бўлган вақтда бундай сиёсий курашлар доирасида мусулмонлар фақат фикрий-сиёсий кураш билангина чекланишлари вожиб. Чунки Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни тариқат ҳукми қилиб кўрсатиб кетганлар. Провокацияларга алданиб, куч ишлатиш амалларига ёки қуролли курашларга киришиб кетиш ҳаром. Шу сабабли мусулмонлар бир-биримизни бундай амаллардан қайтаришимиз керак.

 Ва ниҳоят, мустамлакадан озод бўлишнинг асосий ечимига келсак, бу Исломий Халифалик давлатини тиклаш билангина амалга ошади. Давлатнинг тиклаш йўли эса юқорида айтиб ўтганимиздек, фикрий ва сиёсий кураш орқалигина бўлади.

 Шу сабабли, хурматли мусулмонлар, соф Исломингизларни ўрганилар ва билганларингни билмаганларга етакзинглар. Шу орқали бу дунёда яхшиликка эришасизлар ва Охиратда савоб ҳам оласизлар, ин ша Аллоҳ.

 Абдулҳакийм

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here