Шомдаги қабила ва уруғларни ишга солиш режаси

733
0

Шомдаги қабила ва уруғларни ишга солиш режаси

Устоз Аҳмад Абдулжавод

Шом заминида рўй бераётган ҳодисалардан шуни кузатиш мумкинки, сўнгги пайтларда қабила ва уруғ оқсоқолларига эътибор қаратилмоқда. Бу ишдан мақсад – Американинг сиёсий ечимини ижро қилиш орқали қўзғолонга якун ясашни кўзлаётган халқаро иттифоқ ва режаларни амалга оширишдир. Чунки бу ишни ҳарбий гуруҳлар ёлғиз ўзлари амалга ошира олишмади. Шунинг учун ҳарбий кучга қўшимча резерв керак бўлиб қолди. Ушбу резерв эса, халқ базаси бўлиши лозим. Аксар озод қилинган минтақалар уруғчилик асосида бошқарилар экан, бу ролни бажаришда қабила ва уруғлардан яхшироқ восита йўқ.

Туркия режими ушбу резервни пайдо қилишга киришди. Бу режим 2017 йил 10 сентябрда, яъни Зайтун новдаси амалиётига киришишдан олдин қабила ва уруғларни Анқарада конференцияга тўплаган эди. Бу конференция 2017 йил 12 декабр Истанбулда ўтказиладиган араб қабилалари конференциясига тайёргарлик бўлди. Истанбулдаги конференцияга олтмишга яқин қабила ва уруғлар ташриф буюрди.

Истанбулдаги конференция ўтказилишидан олдин, яъни 2017 йил 3 ноябрда қутқарув ҳукумати ташкил қилинди. Қутқарув ҳукумати қабила ва уруғлар маслаҳат кенгашини ташкил қилишга киришди. Ушбу кенгаш талаби билан қабила ва уруғларни қўллаб-қуватлаш, ҳукумат салоҳиятларини ошириш, халқ базасига эга бўлиш ва Истанбул конференциясида қатнашмаган бошқа уруғ рамзлари ва шахсларни касб қилиш йўлга қўйилди. 2018 йил 26 июнда қутқарув ҳукумати Сурия ичида қабила ва уруғлар маслаҳат кенгашини ташкил қилди.

Ушбу даврда кўплаган қабила ва уруғлар кенгашлари тузилди. Масалан Бану Холид кенгаши, Акийдот қабиласи кенгаши, Той қабиласи кенгаши, Наим қабиласи кенгаши, Бушаъбон қабиласи кенгаши ва бошқалар шулар жумласидандир.

Бу қабилаларнинг ҳар бирида алоҳида кенгаш тузишдан мақсад – Туркиядаги қабила ва уруғлар олий кенгаши ва Сурия ичидаги қабила ва уруғлар маслаҳат кенгашида уларнинг тимсолини яратиш бўлди. Бу конференцияларнинг сўнггиси 2018 йил 12 декабрда Ҳалаб шаҳрининг шимолидаги Сажв қишлоғида бўлиб ўтди. Унда миллий коалиция ҳам иштирок этиб, «Сурияни Асад режими ва террорчи гуруҳлардан озод қилиш, фуқаролар тинчлигини рўёбга чиқариш ва Сурия халқи ва ерини бирлаштириш учун бирлашинг» номли шиор кўтарилди.

Қабила ва уруғ оқсоқолларининг бу конференциялардаги роли улар конференция сўнггида фотосуратга тушишдан ва иштирокчиларнинг шарафига уюштириладиган тушликда қатнашишдан иборат бўлди. Уларнинг бу каби йиғинларда иштирок этиши даъват соҳибларига қонуний тус бериш экани. Зотан, қабила ва оқсоқоллар учун ушбу йиғинда бундан бошқа роль йўқ эканига барча ўрганиб қолган.

Агар озгина тарихга қайтсак, қабила ва уруғларнинг роли катта бўлган эди. Пайғамбаримиз ﷺ Аллоҳнинг динига ёрдам беришлари учун қабила ва уруғлардан нусрат сўрадилар. Пайғамбаримиз ﷺ сийратига назар солган киши у кишини ҳаж мавсумида Макка атрофига чодир тиккан қабилалардан ёрдам сўраганларига гувоҳ бўлади. Пайғамбарликнинг тўртинчи йилида Росулуллоҳ ﷺ қабилаларга мурожаат қилдилар ва ҳажга келган қабилаларга даъват қилишда давом этдилар. Қабилалар Маккага ҳаж қилиш ва тижоратдан фойда топиш мақсадида келар эди. Росулуллоҳ ﷺ ҳар йили даъватни қайтадан қилар эдилар. У киши ҳар бир қабилага бориб уларни алоҳида-алоҳида Исломга чақирар эди. Бану Омир ибн Саъсаа, Муҳориб ибн Хасфа, Фазора, Ғассон, Мурра, Ҳанифа, Салим, Абас, Бану Наср, Кинда, Калб, Ҳорис ибн Каъб ва Узра қабилалари шулар жумласидандир.

Росулуллоҳ ﷺ пайғамбарликнинг ўн биринчи йили Хазраж қабиласидан бўлган Ясриблик бир неча йигитлар билан учрашдилар. Улар ақлли ёшлардан бўлгани учун даъватни қабул қилиб, Исломга киришди. Сўнг бу ҳақда қавмларига етказишди ва Авс билан Хазраж Аллоҳ ва Росулининг ёрдамчиларига айланишди. Қабилаларни Аллоҳнинг динига ёрдам беришга даъват қилиш билан уларни илмоний режимни қўллаб-қувватлашга чақириш ўртасида катта фарқ бор.

Қабилалар Пайғамбаримиз даврида, ҳижратнинг сакказинчи йили, яъни Макка фатҳидан сўнг, Табук ғазоти якунида, Ислом давлатининг охирги қаршилик қалъаси қулаганида ва ҳақ билан ботил ўртасидаги кураш натижалари кўрина бошлаганда Исломга киришга шошилишди. Пайғамбаримиз ﷺ ҳузурига турли жойлардан элчилар келди.

وَرَأَيْتَ النَّاسَ يَدْخُلُونَ فِي دِينِ اللهِ أَفْوَاجاً

«Ва одамлар тўп-тўп бўлиб, Аллоҳнинг дини (Ислом)га кираётганларини кўрсангиз…» [Наср 2]

оятида айтилганидек, ўша йили олтмишта қабиладан элчилар келди. Мадинага келган қабилалар ичида энг кўзга кўрингани Бану Тамим элчилари бўлиб, уларнинг араб қабилалари ичида мартабаси баланд эди. Бундан ташқари, ушбу қабиланинг адабиёт, нутқ ва шеъриятда ҳам обрўси юксак эди. Элчилар ичида Нажрон, Абдулқайс, Бану Ҳанифа, Яманлик Хамирин элчилари, Той, Бану Омир, Бану Саъд ибн Бакр, Муродийин, Кинда, Жарир ибн Абдуллоҳ Бажлий, Сақиф, Тамим Дорий ва бошқа қабила элчилари бор эди… Бу қабилалар элчилари ушбу динни ҳимоя қилиш ва байроғини кўтариш шарафига эга бўлиш учун келишди.

Ислом ушбу қабилалар шарафини кўтарди ва уларнинг номлари шу дин боқийлигига боғланиб қолди. Қачон Исломнинг аввалги даврлари ёдга олинса, шу қабилалар эсланадиган бўлди. Чунки улар Аллоҳ йўлида жанг қилди ҳамда бошпана ва ёрдам беришди. Агар бугунги қабилалар ўзларига улуғ мартаба бўлишини хоҳласалар Аллоҳнинг динига ёрдам беришда аждодларининг йўлига юрсинлар. Бу эса, ўз аҳлини алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрир амал қилаётган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик лойиҳасини қабул қилиш билан амалга ошади. Агар бирор киши нега энди Халифалик деб сўраса, биз айтамизки, чунки у оламлар Роббиси буюрган фарздир. Агар нима учун Ҳизб ут-Таҳрир, деб сўраса айтамизки, чунки бу фарз якка тартибда амалга ошмайди, балки унга жамоий тарзда ҳаракат қилиш лозим.

وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

«Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир» [Оли Имрон 104]

Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритишни қайта тиклаш учун шаръий йўл билан ҳаракат қилаётган ягона жамоат фақат Ҳизб ут-Таҳрирдир. Агар Халифаликни тиклаш хом хаёлдир десалар, айтамизки, Аллоҳ Таоло шундай деган:

وَنُرِيدُ أَن نَّمُنَّ عَلَى الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا فِي الْأَرْضِ وَنَجْعَلَهُمْ أَئِمَّةً وَنَجْعَلَهُمُ الْوَارِثِينَ

«Биз эса, у ерда хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни (хор-бечораликдан чиқариб), барчага пешво зотларга айлантиришни ва уларни (Фиръавн мулкининг) ворислари қилишни истаймиз»[Қасос 5]

Эй Аллоҳим бизга ўз раҳматинг билан ўша давлатни насиб эт ва бизни унинг қўшинидан қил.

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here