Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилади

130
0

Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилади

 Март ойи охирида Қозоғистон президенти лавозимига киришган Қосим-Жомарт Токаев мамлакатда муддатидан илгари президентлик сайловлари ўтказилишини эълон қилди. Маълум қилинишича, Қозоғистон президентлиги сайловлари, кутилганидек кейинги йилда эмас, жорий йилнинг 9 июнида бўлиб ўтади.

 Қозоғистон конституциясига кўра, навбатдан ташқари сайловлар у эълон қилинганидан 2 ой муддат ўтгач бўлиб ўтади. Шу тариқа, сайловлар 2019 йилнинг 9 июнида ўтказилади.

 “Мен 2019 йилнинг 9 июнида муддатидан илгари сайловлар ўтказилиши бўйича қарор қилдим”, — деган у фуқароларга телемурожаатида.

 У бу масалада элбаси Нурсултон Назарбаев билан маслаҳатлашганини қайд этиб ўтган.

 Маълумки,19 март куни Қозоғистоннинг биринчи президенти, 29  йил давомида мамлакатни бошқарган Нурсултон Назарбаев муддатидан аввал истеъфога чиқишини маълум қилди. Унинг ваколати қонунчиликка кўра парламент спикери бўлган Қосим-Жомарт Токаевга ўтганди.

 Токаев сайловларга қадар мамлакатни бошқариши — охирги сайловда сайланган президентнинг ваколати муддатини охиригача, яъни 2020 йилнинг апрелига қадар ўташи керак эди. Аммо энди у ўз лавозимини сайланган президентга қолдиради.

 Токаевнинг инаугурациясидан кейин Нурсултон Назарбаевнинг қизи Дариға Назарбаева парламент спикери этиб сайланди.

 Нурсултон Назарбаев эса Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раҳбари ва “Нур Ўтан” партияси раҳбари лавозимларини сақлаб қолди, у шунингдек, мамлакат конституцион кенгаши аъзоси ҳисобланади. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here