Ҳокимият ва мухолифат ўртасида сиёсий элита вакилларини талашиш ҳаракатлари кучая бошлади

345
0

Ҳокимият ва мухолифат ўртасида сиёсий элита вакилларини талашиш ҳаракатлари кучая бошлади

Қирғизистонда 2020 йилда ўтказилиши кутилаётган парламент сайлови олдидан ҳокимият билан янги мухолифат кучлари ўртасида ҳозирдан сиёсий кураш ва кескинликлар кучая бошлади. СДПК партиясининг 6 апрелда бўлиб ўтган ХVIII съезди ва 3 апрел куни “СДПК Атамбаевсиз” номи остида бўлиб ўтган съезди партияни иккига бўлиб юборди. СДПК партияси Қирғизистон ҳокимиятининг асосий элита вакиллари бўлган сиёсатчиларни ўзида жамлаган энг йирик партия эди.

Асқар Акаевннинг президентлиги даврида “Алга Киргизистан”, Курманбек Бакиев президент бўлганида “Ак жол” партияси етакчи элита вакилларидан ташкил топган ҳукмрон партияга айланди. Акаев мамлакатдан қўзғалон йўли билан қувиб чиқарилгач, унинг партияси ҳам йўқ қилиниб, партия вакилларининг деярли ҳаммаси “Ак жол” партиясига олиб ўтилган эди. Шу билан ўша вақтда сиёсий элита ўртасида ҳеч қандай бўлиниш муаммоси пайдо бўлган эмас. Номи ўзгаргани билан  ҳокимиятда ҳам, партияда ҳам деярли аввалги сиёсий элита вакиллари қолишган эди.

Мамлакат парламент бошқарувига интилиб бораётгани сабабли Қирғизистон ҳокимияти учун етакчи партиянинг аҳамияти ўта муҳим. Чунки президент парламентни ўз ваколати билан бошқариш салоҳиятига эга эмас. Демак у етакчи партия ва коалиция қуввати билан парламентни ўз таъсири остида ушлаб туриши керак. Қирғизистонда Атамбаевнинг келиши ҳам, кетиши ҳам илк бор қонуний сайлов йўли билан амалга оширилди. Шунинг учун президент Сооранбай Жээнбеков СДПК партиясини ўз таъсири остига олишда бир оз қийинчиликларга дуч келяпти. Демак президент партияни ўз таъсири остига олади ёки уни парчалаб, заифлаштириб, аъзоларига ҳар хил босим ўтгазиш ва манфаатлар таклиф қилиш йўллари билан ўз тарафига оғдириб олишга қаттиқ ҳаракат қилади. Бунинг учун президент янги партия тузиб, уни бир йилда етакчи партияга айлантира олиши керак бўлади. Бу эса ўта қийин ва маҳол ишдир. Демак президентнинг командаси СДПКни ўз таъсири остига ола олмаса, ўзи учун мавжуд бирор партияни танлайди, шунингдек СДПКни сиёсий таъсирини заифлаштириш учун бор админстратив қувватини ишга солади. Акс ҳолда СДПК мамлакатда кучли мухолиф партияга айланиб, сайловда парламентга шу қуввати билан кириб келиши мумкин.

Бахтга қарши, Қирғизистонда шаклланиб қолган бу сиёсий доира ва етакчи гуруҳдан иборат бошқарув механизми биз мусулмонларга ёт ва манфаатсиз бўлса-да, улар бизнинг устимизда ва манфаатларимиз устида бир бирлари билан ҳокимият талашишяпти. Яъни улар куфр бошқарув системаси асосида сиёсат юргизиб, сайлов ва сайловолди ҳаракатларини ҳам ношаръий услуб ва ҳаракатлар билан давом эттиришади. Шунга қарамай, биз мусулмонлар уларнинг таъсир майдони ва макр найранглари учун уларнинг асосий қувват манбайи ва қуроли бўлиб қолаверамиз. Хоҳлаймизми йўқми, етакчи гуруҳ ўз манфаатлари йўлида қонунлар чиқариб, бизни итоат қилишга мажбурлашади. Ресурсларимизни халқаро сиёсатда уларни қўллаши мумкин бўлган кучли давлатларга бериб юборишяпти. Биз уларнинг бир бирлари билан манфаат талашишдаги қуролларига айланиб қолдик.

Биз мусулмонлар “сиёсатга аралашмаймиз” деб жар солганимиз билан, амалда бунинг иложи йўқ! Бизда фақат танлаш имконияти бор: шу кунда давом этиб бораётган куфр механизми билан сиёсатга аралашиш, ёки шу кунда Ҳизб ут-Таҳрир олиб бораётган Пайғамбаримиз Саллоллоҳу Алайҳи Васаллам сийратига мувофиқ исломий тариқат асосида сиёсат билан шуғулланиш! Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, биз сиёсатдан ташқарида қола олмаймиз. Ҳатто муфтиёт ва масжид имомлари устида олиб борилаётганидек, ҳар хил босимлар билан сайловларга аралашишга мажбурланамиз! Демак сиёсатга аралашмасликнинг иложи йўқ!

Бундан ташқари, куфр сиёсий механизми бу каби сиёсий партия ва ҳукуматларни халқ ва мамлакат бойликларини талон-тарож қилиш билан ўз манфаатларига эриша оладиган ифлос йўлларга йўналтирилади. Масалан Путиннинг Қирғизистонга ташрифи ортидан Қозоғистон ва Ўзбекистон билан алоқаларимиз совуқлашиб боряпти. Юзлаган юк машиналари тўсиб қўйилиб, минглаган фуқоролар азият чекишяпти. Шунга ўхшаш ишларнинг барчаси қайсидир амалдор, партия ёки ҳокимиятнинг ўз манфаати йўлида имзолаб юборган қайсидир ҳужжат ёки бошқа бир манфаати устида йўл қўйган хатосининг касофати ортидан рўй беряпти. Яъни халқаро сиёсат бизни шу куфр бошқарув механизмига тобе қилиш билан, бир биримизга тажовуз қиладиган ва бунинг ортидан етакчи катта давлатлар ҳарбий ва сиёсий манфаатларини рўёбга чиқара оладиган муҳитни (оламий бошқарув системасини) яратиб олишди.

Биродарлар, ҳар сафар куфрга алданиб, ҳар иккала дунё саодатимизни хатарга қўявермайлик! Ҳеч бўлмаса, куфр партиялараро сайловларда ва сайлов олди кескинликларда улар учун фидоийлик кўрсатишдан сақланиб турайлик. Сиёсатга фақат исломий сийрат асосида ёндошиб, Аллоҳнинг нусратидан умид қилиб, нусратга лойиқ бўлишга интилайлик! Бу эса биздан тақво ва холисликни, Пайғамбаримиз Саллоллоҳу Алайҳи Васаллам сиёсатга қандай йўллар билан ёндошганларини яхши ўрганиб чиқишни ва ҳаётимизни Аллоҳнинг розилиги асосига қуришимизни тақозо этади.

Ассаламу алайкум!

Абдураззоқ.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here