Эрдогон: Туркия Сурияда ҳарбий операция ўтказишга тайёр

174
0

Эрдогон: Туркия Сурияда ҳарбий операция ўтказишга тайёр

 Туркия президенти Ражаб Эрдогон Туркия Суриядаги операцияга тайёрлигини билдирди. Бироқ у дастлаб Владимир Путин билан учрашиши лозимлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар берди.

 Хабарда айтилишича, Эрдогон бу ҳақда Россия пойтахтига учиб кетишдан аввал маълум қилган.

 Қайд этилишича, Туркия президенти Сурия операциясини шахсан Путин билан муҳокама қилишни хоҳлаган.

 “Биз Сурия билан чегарада амалга оширилиши керак бўлган барча нарсаларни тайёрладик. Путин билан икки томонлама учрашувда буларни муҳокама қиламиз”,- деб айтган Эрдогон.

 8-апрел куни Кремлда ҳамкорлик бўйича Россия-Туркия кенгашининг саккизинчи мажлиси доирасида Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Эрдогон ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. 

 Музокараларда президентлар, шунингдек, икки томонлама муносабатлар, жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорлик, “Турк оқими” газ қувури ва “Аккую” АЭСи лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда Туркияга С-400 зенит ракета мажмуаларини етказиб бериш масалаларини муҳокама қилишган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here