Халифалик қулатилгани хотираси уни қайта тиклашга ундайди

806
0

Халифалик қулатилгани хотираси уни қайта тиклашга ундайди

Билол Муҳожир қаламига мансуб

Ҳар йили шу кунларда Ислом қуёши ботгани ва Ислом қасри, яъни Халифалик қулатилганини хотирлаймиз. Ҳар йили айни шу кунларда бирор бир сабаб, гоҳида бир қатор сабаблар келиб қўшиладики, бу сабаблар бизга, яъни инсонлар учун чиқарилган энг яхши Умматга Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш учун кунни тунга улаб жиддий ҳаракат қилиш вазифасини юклайди. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дея унинг қайта тикланишини башорат қилганлар ва бизни уни тиклашга буюрганлар.

Ислом билан бошқариш ва мусулмонлар ҳаётида Исломни татбиқ қилиш шаръан вожибдир. Бу эса, Исломни бошқарув низоми сифатида қабул қилган давлатда Исломни сиёсий жиҳатдан татбиқ қилиш билангина амалга ошади. Бу Халифалик давлати бўлиб, Исломий Уммат ўзининг узоқ тарихида уни бошқарув низоми сифатида ушлаб келган. Аллоҳ Таоло айтади:

وَأَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنْزَلَ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنْزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ

«(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!» [Моида 49]

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجاً مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيماً

«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» [Нисо 65]

Аввалги оятдан кўриниб турибдики, ҳукм коинот, инсон ва ҳаётни яратган яратувчиси бўлган Аллоҳдангина олиниши лозим. Аллоҳнинг буйруғи ҳар қандай инсоннинг – гарчи у юксак мартабали, кенг ваколатга эга бўлган подшоҳ бўса ҳам – буйруғига ўхшамайди. Чунки бу буйруқ подшоҳлар подшоҳи ва уларнинг яратувчиси бўлган Аллоҳнинг буйруғидир. Шунинг учун қудратли яратувчининг буйруғига итоат қилиш ҳамда у зотни рози қилиш учун энг бебаҳо ва қадрли нарсаларни бепарволик қилмасдан сарфлаш керак. Хусусан бу нарсада бепарволик қилиш ва Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилмаслик юқорида айтиб ўтилган иккинчи оятда келганидек кишининг имонини савол остига қўяди. Мўминнинг имонига «борми ё йўқми», деган шубҳа аралашиб қолгудек бўлса, бу унинг хотиржамлигини йўқотади ва уни эртаю кеч безовта аҳволга солиб қўяди. Агар, бундай мўминнинг имони ҳисоб кунида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога йўлиқишидан олдин мукаммал бўлмаса, қандай қилиб у ўзининг қисмати жаннат ёки дўзах бўлишига амин бўлади?! Ҳисоб кунига, жаннат ва дўзахга имон келтирган ҳар бир оқил киши учун бу жиддий масаладир.

Ҳаёт қисқадир, шунинг учун Аллоҳ ҳидоят қилган киши уни Аллоҳга осийлик қилиш билан зое кетказмайди. Ислом вожиб қилган амалларни адо қилишда бепарволик қилиш маъсиятдир. Мусулмон киши инсон Аллоҳнинг энг енгил азобига ҳам чидай олмаслигини билади. Чунки, Аллоҳнинг энг енгил азоби чўғ билан куйдиришдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз ﷺ шундай деганлар:

«إِنَّ أَهْوَنَ أَهْلِ النَّارِ عَذَابًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ لَرَجُلٌ تُوضَعُ فِي أَخْمَصِ قَدَمَيْهِ جَمْرَتَانِ يَغْلِي مِنْهُمَا دِمَاغُهُ»

«Қиёмат куни дўзах аҳлига бериладиган энг енгил азоб шуки, кишининг икки оёғи остига чўғ қўйилади ва ундан кишининг мияси қайнайди». Бухорий ривояти. Бу энг енгил азобдир, улкан гуноҳлар учун бериладиган азоб ҳақида тасаввур қилиб кўринг. Бу гуноҳларнинг энг каттаси Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилмасликдир. Чунки у бошқа фарзларни назорат қилади ва уларнинг тожидир. Агар бу фарзга ўзига муносиб эътибор қаратилмаса, тож қулаши билан бошқа фарзлар ҳам зое кетади… Шунинг учун Аллоҳ имонга ҳидоятлаган мусулмон киши ҳаётда фурсатни қўлдан бермаслик учун ақлини ишга солади ва ҳаётини Аллоҳга итоат қилиш билан ўтказади. Итоат бўлинмас бўлиб, барча қайтариқлар, хусусан катта гуноҳлардан тийилиш билан бўлади. Шунингдек, вожиб вазифалар, хусусан уларнинг энг юксакларини бажариш билан бўлади. Бу ишни эса, фақат Аллоҳнинг розилигини хоҳлаган кишигина амалга оширади ва у қиёматда Пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади. Улар энг яхши ҳамроҳлардир.

وَالسَّابِقُونَ الْأَوَّلُونَ مِنَ الْمُهَاجِرِينَ وَالْأَنْصَارِ وَالَّذِينَ اتَّبَعُوهُمْ بِإِحْسَانٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ وَأَعَدَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي تَحْتَهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَداً ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ

«Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар — Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна (Аллоҳ) улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Мана шу буюк бахтдир» [Тавба 100]

Мўмин киши ҳаёт майдонида Исломни пайдо қилиш ишида фақат олдинги сафда бўлишни хоҳлайди. Чунки Пайғамбаримиз ﷺ ва у кишининг саҳобалари биринчи бўлиб Исломни бошқарувга олиб келган кишилар эди. Шунинг учун улар улуғ ажрларга эга бўлишди. Аммо улардан кейин, яъни Ислом ҳаёт майдонида бўлмаган пайтда келганлар эса, улар ҳам саҳобаи киром розияллоҳу анҳумлар қилган ишни қиладилар, аммо натижада улар саҳобалар олган ажрдан ҳам кўпроқ ажрга эга бўлдилар. Бу ҳақда Пайғамбаримиз ﷺ айтадилар:

«إِنَّ مِنْ وَرَائِكُمْ أَيَّاماً الصَّبْرُ فِيهِنَّ مِثْلُ الْقَبْضِ عَلَى الْجَمْرِ، لِلْعَامِلِ فِيهِنَّ مِثْلُ أَجْرِ خَمْسِينَ رَجُلاً يَعْمَلُونَ مِثْلَ عَمَلِكُمْ»

«Сизлардан кейин шундай кунлар келадики, унда сабр қилиш чўғни ушлаган билан баробар бўлади. Улар ҳам сизлар қилган ишни қилади лекин унда амал қилган кишининг савоби элликта кишининг савоби билан баробар бўлади». Абдуллоҳ ибн Муборак айтадики: Менга Утбадан бошқаси қўшимча қилишича саҳобалар: Эй Аллоҳнинг Росули биздан эллик кишининг савобими ёки уларданми, деб сўрашган эди, Росулуллоҳ ﷺ:

«بَلْ أَجْرُ خَمْسِينَ مِنْكُمْ»

«Йўқ сизлардан эллик кишининг савоби деб жавоб бердилар». Термизий ривояти. Саҳобалар пешқадам ва Аллоҳга яқин кишилар бўлишди. Шунинг учун биз ишни ўзининг соф ўзанига қўйишимиз ва ояти каримада айтилган озчиликлардан бўлишга ҳаракат қилишимиз лозим. Шунда кенглиги еру осмонча келадиган жаннатга эришамиз. Аллоҳ Таоло айтади:

وَالسَّابِقُونَ السَّابِقُونَ * أُولَئِكَ الْمُقَرَّبُونَ * فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ * ثُلَّةٌ مِنَ الْأَوَّلِينَ * وَقَلِيلٌ مِنَ الْآخِرِينَ

«10. (Учинчи тоифа бўлмиш барча яхши амалларга) пешқадам бўлгувчи зотлар (жаннат неъматларига эришишида ҳам) пешқадам бўлгувчи зотлардир! 11-12. Ана ўшалар ноз-неъмат боғларида (Аллоҳ Таолога) яқин қилингувчилардир. 13-14. (У пешқадамлар) аввалги (уммат)лардан кўпчилик, кейингилардан (яъни Муҳаммад алайҳис-салом умматларидан) эса оздир» [Воқеа 10-14]

Яхшилик билан ёмонлик баробар эмас, уларни баробар, дея тасаввур қилиб бўлмайди. Шунингдек, яхши амаллар билан ёмон амаллар ҳам тенг эмас, уларни ҳам тенг, дея тасаввур қилиб бўлмайди. Аллоҳ Таоло инсонларга бирор ишда зулм қилмайди.

إِنَّ اللَّهَ لَا يَظْلِمُ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ وَإِنْ تَكُ حَسَنَةً يُضَاعِفْهَا وَيُؤْتِ مِنْ لَدُنْهُ أَجْراً عَظِيماً

«Шубҳасиз, Аллоҳ бировга бир зарра вазнича зулм қилмас. Агар заррача яхшилик бўлса, уни бир неча баробар қилур ва ўз ҳузуридан улуғ ажр ато қилур» [Нисо 40]

Аллоҳ наздида битта инсоннинг ҳаётини сақлаб қолган киши барча инсонлар ҳаётини сақлаб қолган киши билан бир хилдир. Шундай экан, барча одамларни бахтсиз қилган идеологиялар зулмидан бутун инсониятни қутқарган кишининг ажри қанчалар улкан бўлишини тасаввур қилаверинг! Исломни ҳаёт майдонига олиб келиш учун ҳаракат қилиш мусулмон шахснинг имондан кейин қиладиган амалларининг энг яхшисидир ва у шу амали билан дунёю охиратда нажот топади. Шундай экан, мусобақа қилгувчилар мана шундай мангу неъматга етиш йўлида мусобақалашсинлар.

Бу Халифаликни тиклаш учун доимий ишлашни вожиб қиладиган ақидавий ундовдир. Бу ерда яна минглаган амалий сабаблар бўлиб, улар нафақат мусулмонларни, балки бутун инсониятни Аллоҳ Таолонинг шариатини ҳакам қилишга ундайди. Чунки Аллоҳнинг шариати одамлар ўртасида адолат ўрнатади ҳамда фаровонлик ва ривожланишни пайдо қилади. Илмоний низомлар эса, бунинг акси бўлиб, одамлар ўртасида адоват уруғини сочади ҳамда уларни бахтсиз ва қашшоқларга айлантиради… Бугун инсоният Исломни ҳаёт низоми ва бошқарув низоми сифатида тарк этиб, ўрнига илмоний яшаш тарзни ушлаган. Бир кун келиб инсоният олдида Исломни ўрталарида ҳакам қилиб ушлашдан бошқа чораси қолмайди. Ана ўшанда Ислом барча динлар устидан ғолиб бўлади. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«إِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ زَوَى لِي الْأَرْضَ حَتَّى رَأَيْتُ مَشَارِقَهَا وَمَغَارِبَهَا وَإِنَّ مُلْكَ أُمَّتِي سَيَبْلُغُ مَا زُوِيَ لِي مِنْهَا»

«Аллоҳ ерни менга йиғиб кўрсатди, шунда унинг кун чиқишидан кун ботишигача барча жойларини кўрдим. Аниқки, Умматим мулки менга йиғиб кўрсатилган жойларгача етиб боради». Аҳмад ривояти.

Роя газетасининг 2019 йил 20 март чоршанба кунги 226-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here