«Аллоҳга даъват қилгувчининг даъватини қабул қилинг»

160
0

يَا قَوْمَنَا أَجِيبُوا دَاعِيَ اللَّهِ

«Эй қавмимиз, Аллоҳга даъват қилгувчи(нинг даъвати)ни қабул қилинглар»

Эй мусулмонлар!

Сизлар ўнлаб йиллар мобайнида режимларнинг турли ёлғон ва «ўйин»ларини тажрибангиздан ўтказдингиз, уларнинг коррупциясидан ҳамма зада бўлди, каттаю кичик шу ҳақда гапирадиган бўлиб қолди. Наҳотки, бундай режимлар қаршисида Роббингиз рози бўладиган ва динингизни ҳимоя қиладиган позицияни эгаллаш вақти келмаган бўлса?! Наҳотки, бу ҳукмдорларга қарата «сенлар кофир Ғарбни рози қилиш учун Аллоҳни ғазабини келтирадиган йўлдан юришяпсан, бу йўл ўзларингга ҳавола, мен ундан юрмайман, чунки бандасини рози қилиш учун ҳаргиз Аллоҳни ғазаблантирмайман», дейишингиз вақти келмаган бўлса?!

Ҳеч шубҳа йўқки, сизлар Исломсиз асло нажот топмайсизлар, Аллоҳ шариатининг татбиқисиз ҳаргиз зулму-ситамдан қутулмайсизлар. Сизлар социализмни ҳам, капитализмни ҳам, миллатчиликни ҳам, ватанпарварликни ҳам тажрибангиздан ўтказдингиз. Инсонлар аҳволи ҳаётнинг барча соҳасида адолатсизлик-зулмга тўлди. Бас, Сайкс-Пико байроқларини парчаланг, Росулуллоҳ ﷺнинг байроқларини баланд кўтариб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали Аллоҳ шариатини ҳаётда татбиқ этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда ҳаракат қилинг. Фақат ушбу давлатгина сизларни халос этади, Аллоҳ сизлар билан, У амалларингизни асло бесамар қўймайди,

يا أيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إنْ تَنْصُروا اللهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أقْدامَكُمْ

«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У зот ҳам сизга сизларга нусрат-ёрдам берур ва қадамларингизни собит-мустаҳкам қилур» [Муҳаммад 7]

Эй мусулмонлар!

Шуниси аниқки, Ғарбнинг исломий оламдаги илмоний режимлари – хоҳ демократик, хоҳ диктаторлик бўлсин – сизни на хавфсизлигингизни ва на асосий ҳақ-ҳуқуқларингизни таъминлади. Бундан кейин ҳам ҳаргиз таъминламайди. Шуни тушунингки, хавфсизлигингиз ва ҳақ-ҳуқуқингизни фақат идеологияга асосланган одил тузумгина кафолатлайди. У Холиқингиз жўнатган ва Халифалик давлатида гавдаланадиган Ислом тузумидир.

Ҳизб ут-Таҳрир сиз мусулмонлардан Аллоҳ ва Росули рози бўладиган ҳақ позицияни эгаллашни ҳамда барча ҳужум ва босимларга қарши бузилмас бир саф бўлишни талаб қилади. Бу ҳужум ва босимлар сизларнинг асосий ҳуқуқингиздан ҳам маҳрум этишга қаратилган бўлиб, улардан Ислом ва мусулмонларни нақадар қаттиқ ёмон кўриш намоён бўлиб турибди. Шунингдек, Ҳизб сизларни мусулмон юртларининг бирида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун ҳаракат қилишга даъват қилади. Ушбу давлатгина сизларнинг ҳуқуқларингизни таъминлаш билан бирга, сизларга ғамхўрлик билан хавфсизлигингизни кафолатлайди ҳамда бу дунёю охират азизлигига етаклайди.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]

Эй қудрат ва ёрдам аҳли!

Анави ҳукуматларнинг ташвиши сизни ва юртларингизни қул қилишни истаётган мустамлакачи давлатларга ёрдам беришдан иборат эканми, демак, сизнинг бурчингиз уларни мудофаа қилиш эмас. Йўқ, сизнинг бурчингиз Ислом ва исломий юртларни мудофаа қилиш ҳамда мусулмонлар устидан ҳукм юритувчи Ислом тузумини таъминлашдир. Биз сиздан ушбу Халифалик давлати орқали фақат ва фақат Ислом билан ҳукм юритишимиз учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришингизни талаб қиламиз.

إِنَّ اللّهَ اشْتَرَى مِنَ الْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُم بِأَنَّ لَهُمُ الجَنَّةَ يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللّهِ فَيَقْتُلُونَ وَيُقْتَلُونَ وَعْداً عَلَيْهِ حَقّاً فِي التَّوْرَاةِ وَالإِنجِيلِ وَالْقُرْآنِ وَمَنْ أَوْفَى بِعَهْدِهِ مِنَ اللّهِ فَاسْتَبْشِرُواْ بِبَيْعِكُمُ الَّذِي بَايَعْتُم بِهِ وَذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ

«Албатта, Аллоҳ мўминларнинг жонлари ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди – улар Аллоҳ йўлида жанг қилиб (кофирларни) ўлдирадилар ва (ўзлари ҳам Аллоҳ учун шаҳид бўлиб) ўлдириладилар, (Бундай мўминларга жаннат берилишига) Аллоҳ Таврот, Инжил ва Қуръонда Ўзининг ҳақ ваъдасини бергандир. Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Бас, (эй мўминлар), қилган бу савдоларингиздан шод бўлингиз. Мана шу ҳақикий буюк бахтдир» [Тавба 111]

Биз Ҳизб ут-Таҳрир сафидаги кишилар сиз қудрат аҳлини кучли бўлишингизга, қутулишингизга ва Роббингизга доим итоат қилишингизга кафил бўладиган ишга даъват қилмоқдамиз. Сизларни бутун куфр режимларини данакдек улоқтириб ташлашга ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилиш орқали Аллоҳ Субҳанаҳунинг шариатига қайтишга даъват қиламиз. Зеро, ушбу давлат Роббингиз ваъдаси ва улуғ Пайғамбарингиз башоратидир. Шунингдек, у душманга қарши интиқом бўлиб, дунё азизлигию охират савобига ноил бўлишингиз йўлидир

يَا قَوْمَنَا أَجِيبُوا دَاعِيَ اللَّـهِ وَآمِنُوا بِهِ يَغْفِرْ لَكُم مِّن ذُنُوبِكُمْ وَيُجِرْكُم مِّنْ عَذَابٍ أَلِيمٍ + وَمَن لَّا يُجِبْ دَاعِيَ اللَّـهِ فَلَيْسَ بِمُعْجِزٍ فِي الْأَرْضِ وَلَيْسَ لَهُ مِن دُونِهِ أَوْلِيَاءُ أُولَـئِكَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

«Эй қавмимиз, Аллоҳга даъват қилгувчи(нинг даъвати)ни қабул қилинглар ва унга имон келтиринглар. (Шунда Аллоҳ) сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилур ва сизларга аламли азобдан паноҳ берур. Ким Аллоҳга даъват қилгувчи (даъвати)ни қабул қилмаса, бас, у ер юзида (бирон жойга) қочиб қутулгувчи эмасдир ва унинг учун (Аллоҳдан) ўзга (Унинг азобидан қутқаргувчи) «дўстлар» ҳам йўқдир. Ана ўшалар очиқ залолатдадирлар» [Аҳқоф 31-32]

Роя газетасининг 2019 йил 27 март чоршанба кунги 227-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here