Хитой ҳукумати: Агар намоз ўқисанг ёки ғусл қилсанг, демак сен террористсан

303
0

Хитой ҳукумати: Агар намоз  ўқисанг ёки ғусл қилсанг, демак сен террористсан

Америка Қўшма Штатлари инсон ҳуқуқи бўйича тадқиқотининг йиллик ҳисоботини тақдим этди ва Хитой уйғурлари масаласига диққат эътибор қаратди.

Америка ва инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш ташкилотларининг таҳлилига кўра, Хитой ҳукумати Мусулмонларни, хоссатан уйғур қатламини қўлга олиш учун бутун Хитой бўйлаб рейд жорий этмоқда. Расмий Пекин бу каби ишларни тероризм хавфини олдини олиш дея баҳоламоқда.

Миллати қазоқ, ўзи Хитой халқ республикасининг фуқароси бўлган Омали Бекали Хитойнинг Шинжон вилоятида ҳукумат томонидан қўлга олиниб жазо муддатини ўтади. Турли ҳужжатлар орқали озод этилгандан сўнг, хозирда Туркиядан бошпана топган.  Омалий Бекалий «Франс Пресс» ахборот агентлиги билан бўлган суҳбатда, Хитой қамоқхонасидаги ҳолатни шундай баён қилди:

«Ҳар қандай ҳолат мусулмонларни  ҳибсга  олиб, қамоққа ташлаш учун баҳона бўлиши мумкин,  айни дамда бунинг учун Мусулмон бўлишлингизнинг ўзи кифоя.  Соқол қўйиш, жаноза намозда дуо қилиш, бир-бири билан салом-алик қилиш, жумъа намозини ўқиш каби ишлар Хитой  куч тизими учун етарли далил ҳисобланади» — дейди Бекали.

БМТ таҳқиқот гуруҳининг маълум қилишича, Шинжон вилояти аҳолиси асосан Мусулмонлардан иборат. Шу кунларда Хитой ҳукумати томонидан қўлга олинган мусулмонларнинг сони кўпайган. Тахминларга кўра, айни пайтда Хитой тарбиявий лагерларида тақрибан бир миллион уйғур сақланмоқда.

Омир Бекали етти ой мобайнида зиндонда сақланиб сўнгра тарбиявий лагерларнинг бирига экстрадиция қилинган. У бошдан кечирганлари ҳақида қуйидагиларни  гапириб берди: «Бир куни мен уларнинг шартига кўнмадим. Тўнғиз гўшти емадим, хитойча гаплашмадим… У ерда ҳатто ўз ақидангиз бўйича фикрлашга ҳам ҳаққингиз йуқ. Хитойчасига гапириб, хитойча фикрлашингиз шарт. Ҳатто юзингизни ювиб, ғусл қилишингиз ҳам мумкин эмас. Агар қўл ювиганизни кўришса, «сен ғусл қилдинг, сен террористсан, сени ақиданг бошқа» дея жазоланасиз».

«Турк оиласи» ташкилоти раҳбари Жезмий Байрамнинг таъкидлашича, Туркия ҳукумати ба масалага бепарво бўлмаслиги керак.

«Туркия бу масалага бутун олам диққатини жалб қилиши шарт. Бизнинг раҳбарларимиз Хитойга қарата “Агар Туркия билан алоқани бузмай десангиз, уйғур муаммосини бартараф этинг, бу масалага нуқта қўйинг. Бундай лагерлар бўш туриши лозим, зиндонлардаги бегуноҳ инсонлар озодликка чиқиши шарт», деб айтиши керак” дейди Франс Пресс» ахборот агентлигига интервю берган Байрам.

Аммо Хитой куч структураси ўзинга қаратилган ҳар кандай танқидларни асоссиз деб атаб, тарбиявий лагерларнинг мавжудлигини рад этмоқда, бу ҳақидаги маълумотларни ҳам кескин қораламоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here