АҚШ совуқ уруш давридаги стратегияга қайтишга қарор қилди

187
0

АҚШ совуқ уруш давридаги стратегияга қайтишга қарор қилди

 Вашингтон совуқ уруш даврида қўлланилган — Европада ўз қўшинларини фавқулодда кучайтириш стратегиясига қайтмоқда. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигининг расмий газтеаси бўлмиш “Stars and Stripes”га асосланиб “Sputnik” хабар қилмоқда.

 “Эндиликда қуролли кучлар қўшинларни кутилмаганда кучайтириш санъатини қайтадан ўрганиб — Пентагоннинг «Кучлардан жаддалик ила фойдаланиш» сифатида машҳур бўлган янги стратегиясига мослашмоқда. Бу стратегияга мувофиқ, армия қўшинларнинг фавқулодда ҳаракатланиши орқали рақиб билан кучлар мувозанатини ушлаб туриши керак бўлади”, — деб ёзади нашр.

 Stars and Stripes АҚШ армияси пиёдалар батальони март ойида Техасдан Польшага ўтказилганини мисол тариқасида келтириб ўтган. Бундай қарорлар совуқ уруш давридаги — Совет иттифоқига қарши туриш стратегиясини эслатади. Ўшанда стратегиянинг асосий хусусиятларидан бири америка бўлинмаларининг мобилизацияси уларни олдиндан огоҳлантирмасдан амалга ошириш бўлган.

 “Бу мунтазам равишда кузатилади. Бизнинг ҳар қандай рақибларимизга, улар қаерда бўлишидан қатъий назар, бу кутилмаганда содир бўлади. Бу бизнинг миллий хавфсизлигимиз учун ҳам яхши. Ҳамма гап жиловлаб туришда ва тайёргарликда”, — дея иқтибос келтирган нашр АҚШнинг Европадаги Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари генерал-майор Жон Гронскидан.

 Илгарироқ, Россия хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Михаил Попов РФ Мудофаа вазирлиги нашри – “Красная звезда”га берган интервьюсида, НАТО ўз қўшинларини Россия чегараси яқинига ташлаётгани ҳақида гапирган эди. Попов сўзларига кўра, альянс совуқ уруш даврида амалда бўлган — АҚШ ва Канададан қўшинларни трансатлантик кўчириш орқали кучайтириш тизимини қайта тикламоқда.

 Попов хабарига кўра, шиддат билан “жавоб қайтарувчи” альянс контингенти сони икки йил ичида 25 минг нафардан 40 минг нафарга ошган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here