Судан режими хавфсизлик хизмати устоз Носир Ризони ҳибсга олди

663
0

Судан режими хавфсизлик хизмати устоз Носир Ризони ҳибсга олди

Шимолий Кордофаннинг Абяз шаҳри полицияси кучлари Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Носир Ризони ҳибсга олди. Полиция ходимлари устозни ражаб ойида Халифалик ағдарилишининг тўқсон саккиз йиллик хотираси муносабати билан қилган маърузаси ортидан катта масжид олдида ҳибсга олишди, сўнг устозни хавфсизлик ва разведка хизматига топширишди. Устоз Носир Ризо ушбу маърузасида Халифалик давлатининг мустамлакачи кофирлар томонидан ағдарилиши ортидан Умматнинг хорлик ва хўрликка дучор бўлгани, юртлари бўлиниб, бойликлари талон-тарож этилгани, бу қилмишларда мусулмон юртлари ҳукмдорлари кофирларга ёрдам беришгани ҳақида сўзлаган эди. Шунингдек, устоз 2019 йил 19 март куни пешин намозидан сўнг намозхонларга қилган ушбу мурожаатида уларни Ислом ва мусулмонлар азизлиги учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини қайта барпо этишга даъват қилган эди.

Хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Назир Муҳаммадҳусайнга ҳам чақириқ қоғози йўллади.

Бундай мункар жиноят ортидан, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими матбуот баёноти чиқариб, унда қуйидаги сўзларни таъкидлади:

«Абяз полицияси ва хавфсизлик кучларининг бундай қилмиши Исломга зид бўлган жуда ҳам хунук ишдир. Шунингдек, уларнинг бу қилмиши Аллоҳнинг йўлидан тўсишни ва ботилга мойиллик кўрсатишни англатади. Улар бундай қилмишларини ўтган йилги Халифалик хотираси муносабати билан ўтказилган тадбирлар пайтида ҳам содир этишган эди. Ўшанда Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғи билан ўн беш нафар Ҳизб аъзосини ҳибсга олиб, уларга нисбатан ёлғон айбловлар қўйишганди. Сўнг барчаларининг иши оқлов билан тамомланиб, қўйиб юборилган эдилар. Бугун ҳам ўша сценарийни такрорлашяпти. Уларнинг омадсизликка юз тутажак мақсадлари Ҳизбни Умматга ҳақни етказишдан тўсишдир. Зотан, Уммат Ҳизб даъвати орқали режимларнинг ботиллиги, коррупцияга ботгани ва золимлигини англаб етган. Шу боис, Судан аҳли бутун юрт бўйлаб норозилик намойишларига чиқиб, ростгўй инсонларга душманлик қилаётган, насиҳатни ҳам, насиҳат қилганларни ҳам ёмон кўраётган, ғарблик, хусусан, америкалик кофирларни рози қилиш учун ҳатто Исломга қарши курашаётган бундай разил режимни ағдарилишини талаб қилмоқда. Ваҳоланки, бу режимдагилар Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг аъзоларини на ҳибсга олиш ва на қамоққа ҳукм қилишлар қўрқита олишини яхши билишади. Чунки Ҳизб аъзолари Раҳмоннинг ризоси учун ҳаракат қиладилар ва бу йўлда учрайдиган азоб-уқубатларни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога яқин қилувчи қурбонлик, деб ҳисоблайдилар».

Матбуот баёноти сўнггида яна бундай дейилади:

«Золимлар қандай зулм қилишмасин ва ҳақ даъвати олдига тиконли-темир симлар тортишмасин уфқда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик субҳи отаётгани кўзга ташланмоқда. Бу нарса золимлар режими ва картондан ясалган заиф зараркунанда давлатчаларнинг куни битаётганидан дарак бермоқда.

إِنَّ مَوْعِدَهُمُ الصُّبْحُ أَلَيْسَ الصُّبْحُ بِقَرِيبٍ

«Уларга ваъда қилинган вақт субҳдир. Субҳ яқин эмасми?!» [Ҳуд 81]».

Роя газетасининг 2019 йил 27 март чоршанба кунги 227-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here