Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти аёллар қисми бошлаган кампания

57
0

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти аёллар қисми бошлаган кампания

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти аёллар қисми «Тунис ҳурлари васийлик жаҳаннамини рад этиб, Ислом одолатини муштоқ бўлиб кутмоқдалар» номли кампания бошлаган эди. Кампания тугагач, Ҳизб конференция ўтказиб, унда қуйидагиларни ёритиб берди:

  1. Аёл киши капиталистик тузум остида ҳаётнинг энг қора кунларини бошдан кечирмоқда. Зотан, бугунги кунда турли соҳаларда йўлиқаётган азоб-уқубатларининг манбаи мана шу чириб бораётган тузумдир. Бу тузум аёлларимизнинг моддий ва маънавий бахтсизлиги ҳисобига тузалиб-ўнгланиб олмоқчи бўляпти.
  2. Тунисдаги аёлларга иқтисодий имкониятлар яратиб бериш, деган иддао ортида нопок мақсадлар яширинган. Бундан аёлларни мумтозлиги ва оналигидан мосуво қилиб, эрлар раҳбарлигидан маҳрум этиш ва уларда гендер тушунчасини мустаҳкамлаш кўзланган.
  3. Тунис режимининг кун тартибида мустамлакачининг буйруқларини бажариш ва ажнабийлар қўйнига киришдан бошқа нарса йўқ. Бундан аёл кишини нишонга олиб, уни оиладан маҳрум қилиш орқали ҳамда аёлга иқтисодий имконият яратиб бериш, деган дастак билан унинг тақдирий ва асосий ролидан чалғитиш орқали исломий тушунча ва аҳкомларга зарба бериш кўзланган.
  4. Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти аёллар қисми тинимсиз ҳаракат қилиб, анави режимнинг коррупцияга ботганини, сохтакорлигини ҳамда режа ва услубларини фош этмоқда. Режимнинг айни режа ва услублари эркинлик, замонавийлик, илмонийлик ва иқтисодий имконият каби ниқоблар остида аёл кишини Ғарб лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланиладиган бир мато-нарсага айлантириб қўяди.

Роя газетасининг 2019 йил 27 март чоршанба кунги 227-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here