Наҳза ҳаракати илмонийлик билан Ислом ўртасида (2)

322
0

Наҳза ҳаракати илмонийлик билан Ислом ўртасида (2)

Ҳамд Тобиб қаламига мансуб

Ўтган дарсимизда Наҳза ҳаракатининг ўтган саккиз йил мобайнида, қўзғолон бошлангандан бери турли зиддиятлар ва йўлдан озишларни бошдан кечиргани ҳақида суҳбатлашган эдик. Биз Аллоҳнинг динини қизғанганимиз ҳамда Уммат манфаати ва давлатига ҳарислигимиздан келиб чиқиб, қуйидаги ҳақиқатларни эслатмоқчимиз:

Биринчи ҳақиқат: Аллоҳ Азза ва Жалла олийлик, тўғри уйғониш, беҳожатлик, фаровон ҳаёт, хавфсизлик ва тинчликнинг сабаби Ислом эканини бизга кўрсатиб берди. Аллоҳ Таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إَن تَتَّقُواْ اللّهَ يَجْعَل لَّكُمْ فُرْقَاناً وَيُكَفِّرْ عَنكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ وَاللّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ

«Эй мўминлар, агар Аллоҳдан қўрқсангиз, сиз учун ҳақ билан ноҳақни ажратадиган ҳидоят ато қилур ва гуноҳларингизни ўчириб, сизни мағфират қилур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир»[Анфол 29]

Аллоҳ Таоло яна бундай деди:

فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّاراً + يُرْسِلِ السَّمَاء عَلَيْكُم مِّدْرَاراً + وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَل لَّكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَل لَّكُمْ أَنْهَاراً

«Мен дедимки: «Роббингиздан мағфират сўранглар, албатта У ғоят мағфиратлидир. (Шунда) У устларингизга осмондан ёмғир қуйдирур. Ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад берур ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилур ва сизларга оқар дарёлар (ато) этур» [Нуҳ 10-12]

Аллоҳ Таоло яна бундай деди:

وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آمَنُواْ وَاتَّقَواْ لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَاتٍ مِّنَ السَّمَاء وَالأَرْضِ وَلَـكِن كَذَّبُواْ فَأَخَذْنَاهُم بِمَا كَانُواْ يَكْسِبُونَ

«Агар қишлоқлар аҳли имон келтириб, тақво қилганларида эди, Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) албатта очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик» [Аъроф 96]

Агар Уммат Аллоҳ Азза ва Жалланинг йўлидан тойилса, залолатга тушиши муқаррар. Аллоҳ Таоло айтади:

وَكَأَيِّن مِّن قَرْيَةٍ عَتَتْ عَنْ أَمْرِ رَبِّهَا وَرُسُلِهِ فَحَاسَبْنَاهَا حِسَاباً شَدِيداً وَعَذَّبْنَاهَا عَذَاباً نُّكْراً + فَذَاقَتْ وَبَالَ أَمْرِهَا وَكَانَ عَاقِبَةُ أَمْرِهَا خُسْراً + أَعَدَّ اللَّهُ لَهُمْ عَذَاباً شَدِيداً فَاتَّقُوا اللَّهَ يَا أُوْلِي الْأَلْبَابِ الَّذِينَ آمَنُوا قَدْ أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكُمْ ذِكْراً

«Қанчадан-қанча қишлоқ-шаҳарлар борки, ўз Парвардигори ва Унинг Росуллари амридан бош тортгандилар. Бас, Биз улардан қаттиқ ҳисоб-китоб олдик ва ёмон азоб билан азобладик. Бас, у (қишлоқ-шаҳарларнинг аҳли) ўз иш-қилмишларининг зиёнини тотдилар ва бу ишларининг оқибати зиён тортиш-ҳалокат бўлди. Аллоҳ улар учун (охиратда ҳам) қаттиқ азобни тайёрлаб қўйган. Бас, эй имон келтирган ақл эгалари, Аллоҳдан қўрқинг, дарҳақиқат, У сизга Эслатма-Қуръонни нозил қилди»  [Талоқ 8-10]

Шубҳасиз, Тунис ва бошқа мусулмон юртлари узун йиллар давомида Халифалик қаноти остида яшаб, жонланди ва ривожланди, ҳатто барча соҳанинг гултожисига айланди.

Иккинчи ҳақиқат: Баъзи мусулмон юртлари тарихда, маълум вақт мобайнида Аллоҳ Азза ва Жалланинг динидан узоқ ҳолда яшаган. Ўшанда бўлиниш, парчаланиш, қашшоқлик, мусулмонларнинг ўзаро қирпичоқ бўлиши, ўзаро душманлик каби, бизга етган машаққатлар уларга ҳам етган эди. Ўша замонда буюк саркарда Мусо ибн Нусайр, унинг қўмондони Ториқ ибн Зиёд, улуғ саркарда Абу Бакр ибн Умар ва унинг қўмондони Юсуф ибн Тошфин кабилар бўлган. Ва ниҳоят, Уммат яна бир бор жонланиб, барча муаммолар қаршисида тик тура олган. Биз учун исломий Мағриб юртларидаги мана шу ҳолатдан намуна бор. Зеро, биздан аввалги ўтганлар даврида учраган мусибатларнинг аксари бизга ҳам етмоқда. Шунинг учун биз учун ўша илгарги асл йўлдан, яъни салафларимиз роҳимаҳуллоҳлар юрган йўлдан бошқа қутулиш йўли йўқ.

Учинчи ҳақиқат: Бугун бутун мусулмон юртлари, хусусан, Мағриб юртлари, жумладан Тунис Аллоҳ Азза ва Жалладан узоқда яшаяпти. Бунга у ердаги ҳукмдорларнинг кофир давлатларга тобе-қарамликлари, Уммат дини ва мабдаига зид тузумларни татбиқ қилишаётгани ҳамда мусулмон юртларда фаолият олиб бораётган исломий ҳаракатларнинг ўз динларидан четга чиқиб, бадбўй илмонийликка аралашишгани сабаб бўлди. Масалан, Тунисдаги Наҳза, Покистондаги Ҳизбул Исломий, Туркиядаги Рафоҳ ва Танмия, Марокашдаги «Адолат» исломий жамоаси ва бошқалар ўзларининг асл динларидан узоқлашишди ва илмонийлик, демократия, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сохта эркинликлар каби ташкилотларга эргашишди.

Тўртинчи ҳақиқат: Бугун Тунис реал сиёсий бўшлиқда яшамоқда. Бўшлиқни на илмоний партиялар тўлдиряпти ва на Наҳза ҳаракати. Бунга Туниснинг тобора пастга қулаётгани ва мустамлакачилар қўйнига кираётгани, аҳолиси кундан-кунга қашшоқлашаётгани, таниш-билишчилик, давлат мулкини ўзлаштириш ва иқтисодий қонунбузарликларнинг ортаётгани сабабдир.

Хотима ўрнида: Биз бутун Тунисдаги мусулмонларга, хусусан, Наҳза ҳаракатининг аъзолари ва тарафдорларига оташин мурожаат йўллаб, бундай деймиз: Ислом Уммати энг кучли умматдир. Тунисдаги афкори омма Ислом манфаатига ҳамда Исломнинг давлат ва жамиятда татбиқ этилиши фойдасига бўлмоқда. Шу боис, сизнинг зиммангизга айни ҳаракатдаги етакчиларни залолатдан тўхтатиб, ҳақиқатга қаттиқ бўйин эгдириб, қаттиқ тийиб қўйиш вазифаси тушади. Худди Росулуллоҳ A бизга буюрганлари каби:

«كَلَّا، وَاللَّه لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ، وَلَتَنْهَوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ، ولتَأْخُذُنَّ عَلَى يَدِ الظَّالِمِ، ولَتَأْطرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ أَطْرًا، ولَتَقْصُرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ قَصْرًا، أَوْ لَيَضْرِبَنَّ اللَّه بقُلُوبِ بَعْضِكُمْ عَلَى بَعْضٍ، ثُمَّ ليَلْعَنكُمْ كَمَا لَعَنَهُمْ»

«Йўқ, Аллоҳга қасамки, албатта маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар ва золимнинг қўлидан ушлаб, уни мажбуран ҳаққа бўйсундириб, ҳаққа чеклаб қўясизлар. Акс ҳолда, Аллоҳ айримингиз билан айримингизнинг дилларига зарба беради (яъни, бир-бирингизни қалбан ёмон кўриб, уришадиган қилиб қўяди). Кейин эса, уларни (яъни, Бану Исроилни) лаънатлагани каби, сизларни ҳам лаънатлайди». (Абу Довуд ривояти).

Асл Ислом мумтозликка ва ажралиб туришга даъват қилади. Аллоҳ Таоло бундай деди:

فَاسْتَقِمْ كَمَا أُمِرْتَ وَمَن تَابَ مَعَكَ وَلاَ تَطْغَوْا إِنَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ + وَلاَ تَرْكَنُواْ إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللّهِ مِنْ أَوْلِيَاء ثُمَّ لاَ تُنصَرُونَ

«Бас (эй Муҳаммад), сиз ва сиз билан бирга тавба қилган зотлар ўзингизга буюрилгани янглиғ Тўғри йўлда бўлингиз! Туғёнга тушмангиз! Албатта, У зот қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир. Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга нусрат-ёрдам берилмас»  [Ҳуд 112-113]

Кофир давлатлардаги мушриклар ёки илмонийларга хор бўлиб, уларнинг қўйнига кириш Ислом қабул қилмайдиган ишдир. Бизга Росулуллоҳ гўзал намунадирлар. Ўшанда мушриклар ул зотга бир йил бизнинг илоҳимизга сиғинасан, бир йил сенинг илоҳингизга сиғинамиз, деган таклифларини қўйишганда, буни қатъий рад этганлар ва Аллоҳ Азза ва Жалланинг ушбу каломи нозил бўлган:

قُلْ يَا أَيُّهَا الْكَافِرُونَ + لَا أَعْبُدُ مَا تَعْبُدُونَ + وَلَا أَنتُمْ عَابِدُونَ مَا أَعْبُدُ + وَلَا أَنَا عَابِدٌ مَّا عَبَدتُّمْ + وَلَا أَنتُمْ عَابِدُونَ مَا أَعْبُدُ + لَكُمْ دِينُكُمْ وَلِيَ دِينِ

«(Эй Муҳаммад), айтинг: «Эй кофирлар! мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмайман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмассизлар. Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмассизлар. Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир!» [Кафирун]

Шу боис, Ислом асосида жонланишни истаганлар Исломни Уммат учун сиёсий лойиҳа сифатида етказмоқлари ҳамда ўз атрофларига Ислом асосида халқ базасини вужудга келтирмоғи шартдир.

Сўзимиз ниҳоясида бизнинг айтар сўзимиз шуки, Аллоҳ Таоло бундай деди:

فَأَمَّا الزَّبَدُ فَيَذْهَبُ جُفَاءً وَأَمَّا مَا يَنفَعُ النَّاسَ فَيَمْكُثُ فِي الأَرْضِ كَذَلِكَ يَضْرِبُ اللّهُ الأَمْثَالَ + لِلَّذِينَ اسْتَجَابُواْ لِرَبِّهِمُ الْحُسْنَى وَالَّذِينَ لَمْ يَسْتَجِيبُواْ لَهُ لَوْ أَنَّ لَهُم مَّا فِي الأَرْضِ جَمِيعاً وَمِثْلَهُ مَعَهُ لاَفْتَدَوْا بِهِ أُوْلَـئِكَ لَهُمْ سُوءُ الْحِسَابِ وَمَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَبِئْسَ الْمِهَادُ

«Энди у кўпик-чиқинди ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур. Одамларга фойдали бўлган нарса эса Ер юзида қолур. Аллоҳ мисолларни мана шундай баён қилур. Парвардигорларига итоат этган зотлар учун гўзал мукофот-жаннат бордир. У зотга итоат қилмаган кимсалар эса агар ердаги бор молу-давлат (яна) икки баробар (кўпайиб) уларнинг ўзлариники бўлса, албатта уни (Аллоҳнинг азобидан қутулиш учун) фидо қилган бўлур эдилар. Улар учун энг ёмон ҳисоб-китоб бўлур. Уларнинг жойлари жаҳаннамдир. Нақадар ёмон жой у!» [Раъд 17-18]

Ботил узоқ вақт давомида ҳеч аримай, кучайгандан кучайса-да, бир кун вайрон бўлиши муқаррар. Чунки ҳақнинг ғалаба қозонишига асло шубҳа йўқ. Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَنُرِيدُ أَن نَّمُنَّ عَلَى الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا فِي الْأَرْضِ وَنَجْعَلَهُمْ أَئِمَّةً وَنَجْعَلَهُمُ الْوَارِثِينَ * وَنُمَكِّنَ لَهُمْ فِي الْأَرْضِ وَنُرِي فِرْعَوْنَ وَهَامَانَ وَجُنُودَهُمَا مِنْهُم مَّا كَانُوا يَحْذَرُونَ

«Биз ерда хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни (хор-бечораликдан чиқариб), барчага пешво зотларга айлантиришни ва уларни (Фиръавн мулкининг) ворислари қилишни истаймиз. Яна уларни ўша ерда барқарор қилиб, Фиръавн ва (унинг вазири) Ҳомонга ҳамда икковининг лашкарларига (Бану Исроил) томонидан ўзлари қўрқувчи бўлган нарсани кўрсатиб қўйишни (истаймиз)» [Қасос 5-6]

Хуллас калом, Аллоҳ Азза ва Жалла Тунисдаги аҳлимизга асил Ҳизбни ато этди. У тилёғламаликни, иккиюзламачиликни ва Ғарб ортидан илакишиб, унинг лойиҳаларини қабул қилишни билмайдиган тоза Ҳизб. Ушбу Ҳизб сабот билан турибди, Аллоҳ Азза ва Жалланинг дини унинг устида бўй чўзмоқда. У Умматнинг динидан, асллиги ва тарихидан узоқ бўлган анави адашган ҳизбу ҳаракатлар олдида мағрур туриб, Умматни баланд овоз билан бундай даъват қилмоқда: Ҳақ йўл Қуръони Карим ва Муҳаммад мустафо Aнинг йўлидир, Мағриб юртлари ушбу улуғ Уммат фарзандларидан иборат буюк саркардалар билан улуғликка қайтмоғи шартдир.

Аллоҳ Таолога дуо қилиб, Уммати Муҳаммадга тез орада Ислом бошқарувини икром этишини сўраймиз. Ана шунда Уммат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ўзининг каломида сифатлаган сифатга эга бўлажакдир:

كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللّهِ

«(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро, сиз маъруфга буюриб, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз. Агар аҳли китоб ҳам имон келтирганда эди, ўзлари учун яхши бўларди. Улардан мўминлари ҳам бор ва (лекин) уларнинг кўплари фосиқлардир»  [Оли Имрон 110]

Роя газетаси сайтидан олинди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here