Агар тепамизда қонга қон билан жавоб қайтарувчи халифамиз бўлганда эди янги зеландиялик анави олчоқ бундай жиноятга қўл уролмас эди

558
0

Агар тепамизда қонга қон билан жавоб қайтарувчи халифамиз бўлганда эди янги зеландиялик анави олчоқ бундай жиноятга қўл уролмас эди

Ал-Жазира нет веб-сайти ҳижрий 1440 йил 8 ражаб, милодий 2019 йил 15 март жума куни тарқатган хабарда бундай дейилади:

«Крайстчерч шаҳридаги икки масжидга қилинган қуролли ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 49 нафарга, яраланганлар сони 50 нафарга етди, улар орасида ёш болалар ҳам бор. Бош вазир Жасинда Ардерн ҳужумни террористик амалиёт, дея атади ва мамлакатда хавфсизлик таҳдиди юқори даражада, дея эълон қилди.

«Ушбу қурбон бўлганлар ўз ҳаётларидан мана шундай даҳшатли экстремизм оқибатида жудо бўлганини маълум қилиш мен учун жуда аламли. Яраланганлардан йигирма нафарининг аҳволи жуда оғир. Мен бу ҳужумни террористик амалиёт, деб атайман, бундан бошқа нарса эмас», деди у.

Яна давом этди: «Бу Янги Зеландиядаги қора кунлардан биридир. Мамлакатда юз берган бу ҳодиса оддий зўравонликлардан бири эмаслиги ва бу каби ҳодиса илгари кузатилмаганлиги ҳаммага аён».

Ал-Жазира мухбирига кўра, қотил – то жиноят содир этилгунга қадар – электрон сайтларда ўзининг аксилмусулмон характери ва уларга таҳдид қилишлари билан танилган, бироқ полиция уни террорист, дея атамади.

Роя газетаси шарҳи:

Янги Зеландияда намозхонларга қарши содир этилган бу жиноят янгилик эмас. Мудом сўнгги йилларда бу каби террористик амалиётлар мунтазам равишда давом этаётган экан, буни охирги ҳодиса, дейиш ҳам мушкул. Биргина Европада 2015 йил мобайнида мусулмонларга қарши бу каби жиноий ҳужумлар сони етти мингтага етган. Бу Европадаги бир ҳисоботга кўра шундай.

Мисол учун, АҚШдаги сўнгги сайловолди кампаниялар чоғида Республикачилардан бўлган кўплаб номзодлар масжидларни ёпишга, «террорчилар» оилаларини қатл қилишга, қочқинларни қабул қилиш учун диний цензурани кучайтиришга чақиришди, мусулмон қочқинларни кўппаклар, дея аташди ва барча мусулмонларни АҚШга киритишга тақиқ қўйишни талаб қилишди.

Шубҳасиз, бу мусулмонларга қарши журъат билан қилинган қабиҳ иш бўлиб, бунинг асосий сабаби, мусулмонларнинг ҳимоя қиладиган халифаси йўқлигидир. Ҳатто исломий юртлар ҳукмдорларининг Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган уруши, кофир Ғарбдаги олчоқларга шу каби аянчли жиноятларга қўл уришларига шижоат бермоқда.

Бироқ шунча азоб-уқубатларни бошдан кечираётган бўлсак-да, Аллоҳнинг изни ила, келажак Исломникидир. Эртага рошид халифамиз мусулмонларга зиён етказишга ҳаракат қилган ҳар қандай кимсага – эй кофир-олчоқ, бу қилмишинг жавобини эшитмайсан, балки кўзларинг билан кўрасан, Аллоҳ ҳаққи сенинг устингга шундай қўшинни юборайки, унинг сони менинг олдимдан сенинг олдинга қадар чўзилади, дея мурожаат қилади. Бу кун эса, кутаётган кишига асло узоқ эмас.

Роя газетасининг 2019 йил 20 март чоршанба кунги 226-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here