Юртларимизда АҚШ кучларининг туриши аслида нуфуз учун курашдан бошқа нарса эмас

659
0

Юртларимизда АҚШ кучларининг туриши аслида нуфуз учун курашдан бошқа нарса эмас

Оммавий ахборот воситаларида, электрон сайтлар ва видеолавҳаларда тарқатилган хабарларда Фаллужа шаҳрида ҳамда Салоҳиддин, Найнаво, Арбил каби бошқа муҳофазаларда АҚШ кучларининг мавжудлиги тўғрисида айтилмоқда. АҚШ элчихонаси ҳам Ироқда 5200 америкалик аскар борлигини тасдиқламоқда. Ироқдаги расмий доиралар эса, бу хабарларни инкор қилмоқда. Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ироқдаги матбуот бўлими бу хусусда матбуот баёноти чиқариб, бундай дейди:

«1 – АҚШ кучларининг фақат Ироқдагина эмас, балки бутун минтақада мавжуд бўлиб туриши аслида, нуфуз учун курашдир. Унинг мақсади Умматнинг чексиз бойлик ва ресурслари устидан ҳукмрон бўлиш ва Америка манфаатларини мудофаа қилишдир. Чунки бу давлат аслида, ўз манфаатидан бошқа нарсани ўйламайди, манфаати йўлида инсонийлик, ахлоқ ва адолатни оёқ ости қилиб кетаверади.

2 – Америка Ироқ заминини ишғол этгандан бери, ўзининг минтақадаги стратегиясини амалга ошириш учун барқарор режа бўйича ҳаракат қиляпти. АҚШнинг муҳим стратегияларидан бири Сайкс-Пико лойиҳасини қайта ишлаб чиқиш, уни бузиб қисмларини қайта териш ва Сайкс-Пико чегараларини бошқатдан белгилашдан иборат. Шунингдек, давлатларни заифлаштириш босқичидан, уларни бир-бирига қарши жанг қилувчи янада заиф тоифаларга айлантириш босқинчига ўтиш ва шу орқали уларнинг ҳар бирини бирма-бир заифлаштиришдан иборат. Бироқ бу стратегиясининг механизми вақти-вақти билан ўзгариб, Ироқдаги воқеа-ҳодисаларга қараб, у ер-бу ерда издан чиқиб кетмоқда. Аммо Америка Ироққа киришига сабаб бўлган асосий мақсадларидан чекингани йўқ.

3 – АҚШ-Эрон муносабатларидаги зоҳиран душманлик бўлса-да, бироқ ҳақиқатда, бу муносабатлар ортида икки давлат учун муҳим манфаатлар яширинган. Содда сиёсатчилар – Эрон Америкага душман, Америка Эронга зарба йўлламоқчи, жангариларга ёрдам беряпти, деган дастак билан Эронни заифлаштирмоқчи, деб ўйлайди. Бироқ сиёсий ҳақиқат шунга далолат қилмоқдаки, икки давлат ўртасида мустаҳкам алоқа мавжуд. Уларнинг тарихдаги муносабатлари Ҳумайний инқилобидан бошлаб, бугунги кунга қадар бир-бирига тескари, деган гаплар ахборот воситалари томонидан айтиладиган гаплар холос. Ҳақиқатда эса, ундай эмас. Эрон минтақада зукко роль ўйнамоқда, деган гап ҳам хато, чунки бу давлат минтақада Америка розилиги бўйича ҳаракат қилади, ўзининг бу ҳаракати нимани англатишини ҳам, ўзининг ҳаддини ҳам яхши билади ва ундан нарига заррача ошиб ўтмайди. Америка сиёсатига қарши шунча бақир-чақирлари ғирт ёлғон бўлиб, буни айни шу ҳақиқатни беркитиш учун қилади. Шунинг учун Америка Эронни ўз манфаатларига жуда катта хизмат қилаётганини кўрмоқда, ҳатто Америка маъмуриятидаги қарор эгалари ҳам Эрон режимини сақлаб туриш, уни ўзгартиришдан кўра афзалдир, деб ҳисоблашмоқда.

Хуллас калом, Ироқдаги аҳлимизга айтар сўзимиз: сизни босқинчи, унинг малайлари ва гумашталарининг ширин гаплари алдаб қўймасин. Чунки бу малай ҳукмдорлар Аллоҳ Таолонинг

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاء بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاء بَعْضٍ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللّهَ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар, сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас»  [Моида 51]

деган каломини унутишган ёки ўзларини унутган қилиб кўрсатишмоқда. Демак, кофирларга эргашиш, ҳаётда ўшаларнинг фикрлари бўйича яшаш, ўшалар билан бирга юриб, ўшаларга ишониш, ўшаларни дўст, тарафдор ва иттифоқчи қилиб, улар билан битиму шартномалар тузиш… буларнинг барчаси Ироқни фалокатга рўпара қилган нарсалардир. Бу нарсалар ушбу юртни ўз мавқеидан тушириб, коррупция, қолоқлик, барқарорлик ва хавфсизликнинг йўқлиги, хизмат кўрсатишнинг ёмонлиги… борасида биринчи рақамли давлатга айлантирди.

Шунинг учун шариатимиз бизга кофирнинг барча лойиҳаларини улоқтиришга, унинг режаларини барбод қилиш учун барча шаръий воситаларни ишга солишга, кофирни барча гумашталари билан қўшиб, юртдан қувиб солишга буюради. Бу эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш билангина амалга ошади. Зеро, ушбу давлат кофир ва унинг тарафдорларининг барча орзу-мақсадларини пучга чиқаради, нафақат мусулмонларга, балки бутун оламга адолат ва эзгулик улашади. Бу кун асло узоқ эмас.

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here