Янги Зеландия қирғини ортидаги асл жиноятчи ким?!

496
0

Янги Зеландия қирғини ортидаги асл жиноятчи ким?!

Янги Зеландия жиноятчиси нашр қилган манифестдаги сўзлар диққатимни тортди: Ундан – мусулмонларга қарши шахсий нафратингиз борми, деб сўралганда бундай жавоб берди: «Ўзларининг юртида яшаётган мусулмон ва муслималаргами, нафратим йўқ. Аммо бизнинг юртларга ғазот қилиб, ерларимизда яшашни ихтиёр қилган мусулмону муслималарни ёқтирмайман (у ёқтирмайман сўзини ишлатяпти). Мен нафратланадиган ягона мусулмон бизнинг миллатдан бўла туриб, Исломни қабул қилган мусулмондир (бу ерда ёқтирмаслигини эмас, балки нафратланишини айтяпти). Чунки улар бизнинг меросимиз ва маърифатимиздан воз кечишяпти, бинобарин, ўз миллатига хиёнат қилишяпти. Ҳа, мен шулардан нафратланаман». У ўз манифестида «ғазот» қилганлар, яъни, иммигрантларни ҳамда «хоинлар», яъни Ислом динига кирганларни илдизи билан қуритиб ташлашга кўп бор чақирди.

Бизга бу кимсанинг жавоби Ғарб ва унинг раҳбарларидаги нафрат психологиясини тушуниб олишимизга йўл очиб берди. Ҳақиқатдан ҳам улар нафақат ўнлаб йиллар, балки асрлар мобайнида ўз халқларини Ислом, мусулмонлар ва уларга алоқадор барча нарсаларни ёмон кўришга ундаб келишди. Биз шуни яхши биламиз, Ислом «لاَ إكْرَاهَ فِي الدِّينِ динга мажбуран киритилмайди», деган қоидага асосланди. Мусулмонлар асрлар мобайнида ҳеч кимни Аллоҳнинг динига киришга мажбурламадилар. Буни дўстдан ҳам душман кўпроқ яхши билади, бунга тарих гувоҳ. Чунки мусулмон бўлмаган турли халқлар  мусулмонлар орасида бемалол яшаб келишган. Хўш, ўз-ўзидан савол пайдо бўлади: Ғарб фарзандларининг ич-ичларига ўрнашиб қолган бундай нафратни қандай изоҳлаш мумкин, ахир, Испания черкови инквизициси қурбони бўлган яҳудийлар қаердан паноҳ топишди, мусулмон диёридан эмасми?!

Кейин, бу жинояткор кимса – нега одамлар Исломни қабул қилишяпти, дея ўзига ўзи савол бериб кўрса бўлмайдими?! Агар у ва унга ўхшаганларда инсоф бўлса, капиталистик илмоний дин соғлом ақидага ва кучли далилга таянган кенг тушунча асосидаги дин, деб ишонишса, нега одамлар шу эътиқодни ташлаб, Исломни қабул қилаётгани ҳақида ўйлаб кўрсин! Яъни, одамлар мусулмонларнинг ночор аҳволда эканини, ўзларини «ақлли бомба»лар ва «Томагавк ракета»лардан ҳамда жиноятчи ҳукмдорлар разведкасидан ҳимоя қилолмаётганини билиб туриб, Исломни қабул қилмоқдалар. Шунингдек, Ғарбга қарамлик кишанларини узишга ва Ғарб цивилизацияга қул бўлишдан қутулишга даъват қилаётган мусулмонлардан ўч олишда ҳукмдорлар бир-бирлари билан мусобақалашишяпти. Мусулмонларнинг мана шундай аҳволига гувоҳ бўла туриб, ғарбликлар нега Исломни қабул қилишяпти?!! Ҳа, уларда озгина инсоф бўлганда эди, ўзларига ўзлари мана шундай саволларни берган бўлар эдилар. Дарвоқе, 2001 йил 20 сентябрда конгресс палатасида нутқ сўзлаган Жорж Буш ўзига ўзи савол бериб, бундай деган эди: «Нега улар биздан нафратланишади. Чунки улар цивилизациямиз, эркинликларимиз ва ҳукумат сайлаш ҳуқуқларимиздан нафратланишади, мана шу манзарани (яъни, конгрессдаги демократлар манзарасини) ёмон кўришади».

Ҳа, улар шу тарзда бизни қирғин қилишяпти ва жанозаларимизга боришяпти! Буш ва унинг командаси Саддам Ҳусайнни йўқ қилиб, Ироқни бошқа давлатларга намуна бўлувчи демократик давлатга айлантирамиз, деб ўйлашди. Ҳолбуки, «Абу Ғурайб», «Гуантанамо» ва «Баграм»да ўзлари содир этган шармандали қилмишларидан бутун дунё зада бўлди… Мустамлака қилинган халқлар қонини ичиб тўймайдиган, бойликларини талаб кифояланмайдиган капиталистик маданиятлари фош бўлди. Ўзларининг бутун тарихлари қизил танлиларнинг қатли ом этишганига гувоҳлик бермоқда. Африка ва Осиёдан тортиб қаерга боришмасин, олиб борган урушларида ерлик халқларни ҳалок этишгани… Мисрдаги жинояткор Сисий жиноятларини олқишлаб, Сурия қонхўри Башар жиноятларини ҳаспўшлашаётгани бутун дунёга маълум. (Зеро, Европа раҳбарлари яқинда бўлиб ўтган Шармуш Шайх саммитида Сисий ёнида ўтиришга уялишмади. Чунки у саммитдан атиги бир неча кун аввал ҳеч қандай жиноят қилмаган мисрлик йигитларга ўлим жазосини қўллаган эди).

Ҳа, Янги Зеландия қирғини ортидаги асл жиноятчи Ислом ва мусулмонларга иғвогарлик сиёсатини олиб бораётган ҳамда мусулмонларга нисбатан дунё бўйлаб ёмон кўриш уруғини сепаётган Ғарб раҳбарларидир. Трамп ҳам шуларнинг биридир. У мусулмонларни Америкага киришини тақиқлаш кераклигини ҳамда ҳокимиятга келгандан кейин буни амалга оширмоқчилигини сайловга ўз номзодини қўйгандаёқ маълум қилган. Анави Янги Зеландия жиноятчиси Трамп ҳақида, у етук сиёсатчи сифатида эмас, балки мусулмонларга қарши курашдаги менинг намунавий етакчимдир, деди. Муслима аёлларга нисбатан нафрат изҳор қилган Британия бош вазири ҳам, «Биз иммигрантлар билан ўз цивилизациямизни янгилай олмаймиз», дея огоҳликка чақирган АҚШ конгресси аъзоси Стивен Кинг ҳам, «Иммигрантлар тўфони сабабли оқ танли америкаликлар ювилиб-йўқолиб кетяпти, чунки муҳожирлар АҚШ аҳолиси тузилмасини ўзгартириб юборишди», деган «Fox News» агентлиги мухбири трамппараст Лора Энн Ингрэм ҳам, ҳаммаси Ислом ва мусулмонларни ёмон кўришда Янги Зеландия жиноятчисидан қолишмайди.

Кўплаб европалик сиёсатчилар оғзидан ҳам шу каби нафратомуз баёнотлар янграган. Масалан, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ўзини Европа цивилизацияси ҳимоячиси сифатида намоён қилиб, Европада мусулмонларнинг тобора кўпайиши хавфига қарши курашишини таъкидлади. Италия Ички ишлар вазири, «Шимол Лигаси» ўнгқанот ташкилоти аъзоси Маттео Сальвини Италиядаги иммигрантлар хавфига диққатни қаратиб, шу орқали Шимолий Наполида 125 минг квадрат метр майдонга заҳарли чиқиндиларни кўмиб ташлаган жиноятчи мафия тўдаларидан жамоатчилик эътиборини чалғитишга уринди. Италия сенатори Пьетро Грассо ҳукумат қилмишларини очиб, бундай баёнот берди: «Афсуски, Италия ҳукумати иммигрантлар оқими бостириб келяпти, дея ҳолатни бўрттириб кўрсатиб, уларга қарши курашни ўзининг устувор вазифасига айлантириб оляпти… Бунинг ўрнига, мафия тўдалари каби долзарб муаммоларга қарши курашиш керак эди. Чунки бу тўдалар етакчилари бойигандан бойиб кетмоқда». (Британияда чиқадиган Гардиан газетаси, 2019 йил 12 феврал).

Шундай қилиб, Ғарб сиёсатчилари ўз жамиятлари бошдан кечираётган реал муаммолар ҳисобига иммигрантлар хавфини олабўжи қилиб кўрсатмоқда. Бу эса, Ислом ва мусулмонларга нисбатан ичи нафратга тўла баъзи кимсалар кўнглига кенг йўл топмоқда.

Буларнинг барчасига қарши кураш ўлароқ, Ислом ҳамма одамларга хитоб қилиб, уларни ўз соясида битта ақида асосида ака-укалик риштаси билан боғланиб яшашга ҳақ-рост даъват қилди, ушбу ақида бўйича эса, араб билан ажам ўртасида фарқ йўқлигини, фақат тақво билан фарқ борлигини очиқ баён қилган:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُم مِّن ذَكَرٍ وَأُنثَىٰ وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ

«Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлирагингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир» [Ҳужурот 13]

Аллоҳим Янги Зеландияда қурбон бўлган мусулмонларни раҳмат қил ва барчаларига Иллиййиндан жой бер.

Роя газетасининг 2019 йил 20 март чоршанба кунги 226-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here