АҚШ B-52’ларни Европага юборди

523
0

АҚШ B-52’ларни Европага юборди

 АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари НАТО билан қўшма машқларда иштирок этиш учун Европага олтита B-52 бомбардимончи самолётни юборди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

 Телеканалдан қайд этишларича, бундай ҳаракат яқинда Қрим қўшиб олинганининг беш йиллигини катта тантана билан нишонлаган Россия учун “сигнал” бўлиши керак. Шунингдек, CNN’дан таъкидлашларича, самолёт ядро қуролини олиб юриш имкониятига эгадир.

 Телеканал маълумотларига кўра, B-52 ўтган ҳафта АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Луизиана штатидаги базасидан парвоз қилган ҳамда Буюк Британиянинг Фэйрфорд авиабазасига қўнган.

 Украина президенти Пётр Порошенко қайта сайланган тақдирда Қримни Киевнинг юрисдикцияси остига қайтаришни устувор вазифаси сифатида қўйишга ваъда берди. У ICTV телеканали эфирида бу мақсадга эришиш бўйича дастурини тақдим этди.

 Иккинчи муддатга сайланиш учун даъвогарлик қилаётган Украина етакчисининг айтишича, режаси уч бандни ўз ичига олади: Қрим “оккупацияси” туфайли Россияга қарши санкциялар қисмини кенгайтириш, Керч бўғози ва Азов денгизини зудлик билан “деоккупация” қилиш ҳамда бу минтақада кемалар ҳаракати эркинлигини тиклаш мақсадида Россияга қарши санкцияларнинг “Азов тўплами”, шунингдек, Москва БМТнинг қатор конвенцияларини бузгани муносабати билан суд жараёнларига нисбатан, жумладан, БМТда РФга қарши саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here