Режимларни адолат қўриқлайди фавқулодда ҳолат эмас

552
0

Режимларни адолат қўриқлайди фавқулодда ҳолат эмас

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти нашр қилган матбуот баёнотида бундай дейилади:

Судан раҳбари Умар Баширнинг фавқулодда ҳолат эълон қилиши одамлар оғзини ёпиш ва уларнинг режимдан қилмишлари учун ҳисоб сўрашларига йўл қўймаслик мақсадига қаратилган. Зотан, Суданни ҳаётнинг турли соҳаларида аянчли аҳволга олиб келган нарса уларнинг мана шу қилмишларидир…

Бу бир хавфсизлик ечими бўлиб, ундан режимнинг ликиллаб қолган тахтини сақлаб қолиш кўзланган. Бу ечимнинг одамлар ҳаётини жаҳаннамга айлантирган бўҳронларга ҳеч қандай алоқаси йўқ…

Режим ўз хавфсизлик кучлари тизгинини бўшатиб, фақат шубҳа асосида одамларни террор қилишга, қамоқларга отишга, мол-мулкларини мусодара қилишга қўйиб берди. Бу эса, Ислом шариатига зид бўлган ўрмон қонунидир. Зеро, Ислом шариатида инсонларни шубҳа асосида қамоққа олиш ҳаромдир…

Ишламаётган дастур қонунлари билан фавқулодда ҳолат ўртасида фарқ йўқ. Чунки бу қонун ва дастурларнинг бари режимдаги мулозимларнинг истак-хоҳишлари асосида ўзлари томонидан тузилган. Тўғри йўлдан озган бу режим ҳамон залолатда давом этмоқда, насиҳатларни тинглагиси келмаяпти. Билмаяптики, режимларни қўриқловчи хавфсизлик кучлари ҳам, фавқулодда ҳолат ҳам эмас, балки Ислом адолати ва аҳкомларидир. Шунинг учун ушбу Умматнинг холис-ҳалол фарзандлари зиммасида юрт ҳукмдорларини залолатдан тўхтатиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини қайта барпо этиш учун фаолият олиб бораётганлар билан бирга фаолият қилиш вазифаси турибди. Чунки нафақат бу юртдаги, балки бу адашган дунёдаги мавжуд барча муаммоларни ҳал этишга ёлғиз ушбу давлатгина қодирдир.

Роя газетасининг 2019 йил 6 март чоршанба кунги 224-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here