Путиннинг Қирғизистонга ташрифи олдидан кўрилаётган таёргарлик минтақада хатарли вазиятни юзага келтирмоқда

1142
0

Путиннинг Қирғизистонга ташрифи олдидан кўрилаётган таёргарлик минтақада хатарли вазиятни юзага келтирмоқда

Жорий йил март ойининг охирида Россия президенти Виладимр Путиннинг Қирғизистонга расмий ташрифи кутилмоқда. Ўтган феврал ойида РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қирғизистонга келиб, президент Сооранбай Жиянбеков билан Путинни кутиб олиш ва ўртага қўйилиши кутилаётган масалалар бўйича таёргарлик ишларини муҳокама қилган эди. Кейинроқ Жиянбеков Сочига бориб, Путин билан норасмий учрашув ўтказди ва “биз Россия билан доим биргамиз, унинг ҳимояси остидамиз” деган маънода баёнот берди.

Қирғизистон ҳокимияти ички ва ташқи сиёсатда ўта ночор ва хавфли ҳолатга тушиб қолди. Ташқи сиёсатда бир томондан қўшни давлатлар (Хитой, Ўзбекистон, Қозоғистон) босим қилаётган бўлса, бошқа томондан Россия уларга зид позиция билан кириб келяпти. Ички сиёсатда эса, собиқ президент Алмазбек Атамбаев вазиятдан фойдаланиб мухолиф кучларини президентга қарши ҳар томондан кучайтириб боряпти. Бундай пайтда Атамбаевнинг бош кўтара бошлагани, Россия учун Қирғиз етакчилигини максимал даражада ўзига бош эгдиришида жуда қўл келади.

Шунинг учун Қирғиз етакчилиги Россия хавфсизлик тизими учун мамлакатнинг барча эшикларини очиб берди. Рус провокаторлари Қирғизистонда Ўзбекистон ва Тожикистон томондан қалбаки хавф хатар бордек муҳит пайдо қилиш мақсадида кенг кўламли ҳаракатлар олиб боряпти. Бир неча йиллардан буён тўхтаб турган Тожикистон билан чегара муаммоси қайтадан кескинлашди. Диний ва миллий муҳит бузуқ тус олиб, ўзаро кескинлашиб бораяпти.

Эй Мусулмон биродарлар: биз билган ёки билмаган ҳолатда куфр манфаатларига хизмат қилиб қўйишдан Аллоҳдан қўрқиб, тақво қилайлик! Куфр айнан бизнинг исломий туйғуларимизни ҳар хил провокацион йўллари билан ўз манфаатлари томон йўналтирмоқчи бўляпти. Исломий ёки миллий туйғуларимизни ақлларимиздан ажратиб, издан чиқармоқчи, яъни Аллоҳнинг шариятига зид йўналтириб, бизнинг воситамизда вазиятларни ўз манфаатлари томон буриб олмоқчи бўляпти.

Биз куфрнинг манфаатига иш қилиб қўймаслигимиз учун ҳар бир ҳаракатимизни фақат шаръий ҳукмга боғлаб амалга оширишимиз вожиб. Ҳар қандай ҳолат, вазият учун Аллоҳнинг ҳукми (ечими) мавжуд. Ҳар бир шахс, жамоъа ва давлат бажариши лозим бўлган, шунингдек бажариши ҳаром бўлган амаллар аниқ-тиниқ баён қилинган. Яъни шахс ёки жамоъа давлатга хос бўлган ишларни бажариши шаръан ҳаром амаллар бўлиб, ҳатто бу ишдан вақтинчалик исломий манфаат кўринса ҳам, одам ҳаддан ошганлиги учун гуноҳкор бўлади! Бугунги ҳолатимиз учун суннат(тариқат)га эргашишда Пайғамбаримиз (Соллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг Маккадаги ҳаётларини намуна қилиб оламиз. Ўша вақтда худди шу кунги ҳолатимиздаги каби мусулмонлар куфр ҳукмлари остида эдилар. Халқаро сиёсат ҳам етакчи куфр давлатлари таъсири остида эди, исломий давлат ҳам мавжуд эмас эди!

 Биз ҳар бир сиёсий воқеа-ҳодисаларга фақат шаръий ҳукм чегарасидан туриб муносабат билдирайлик! Яъни ҳар бир иш-ҳаракат, фикр ва муносабатимизни мабдаий  Исломдан туриб (яъни ҳар бир шаръий ҳукмни ҳаётда татбиқ қилаётганда, уни фақат исломий тариқатга боғлаш билан) амалга оширайлик! Куфр ўзининг туйғуларимизга тегишли ифлос ҳаракатлари билан бизни ношарий (давлат амалга ошириши лозим бўлган моддий) ҳаракатларга ундамоқчи бўляпти. Кураш кофирлар билан Мусулмон шахслари ўртасида эмас, Ислом билан куфр ўртасида боряпти! Демак биз мусулмонлар ҳаётитмизни куфр дунёқараши асосига қуриб, юз бераётган сиёсий жараёнларга бефарқ бўлсак ёки бу жараёнларга куфр тариқатлари билан ёндошиб бораверсак, Ислом заифлашиб ҳаётимиздан узоқлашиб бораверади! Аксинча, куфрни тарк этиб, ҳар бир иш-ҳаракатимизни шаръий тариқатимизга мувофиқлаштириб, юз бераётган сиёсий жараёнларга исломий дунёқараш ва мабдаий манфаатдан келиб чиқиб муносабат билдириб боришимиз билан куфр ҳаётимиздан йироқлашиб бораверади.

Демак биз куфрга қарши курашаётганда фақат кофирлар билан эмас, ўзимизнинг нафсимиз билан ҳам, ўзимиздан чиққан куфр малайлари, шунингдек мусулмонларни ўз домига тортиб бораётган куфр бошқарув системаси билан ҳам курашаётган бўламиз! Мана шу дунёқараш ҳаётимиздан узоқлашгани сабаб, куфр биримизнинг номидан бошқа биримизни ўлдириб, мусулмонларни ўз биродарларига қарши йўналтириб, ўзлари эса бир четда тамоша қилиб туришибди. Баъзида, мусулмонларни қирғинбарот қилиб, бизни насроний дини вакилларига қарши қайрамоқчи бўлишади.

Ҳар биримиз ўз юртимиздаги куфр бошқарув системасига имкон қадар қарши туришимиз, провокациялардан туйғуланмай, бир биримизга ҳатто кофирларга ҳам қарши моддий ва бошқа ношаръий ҳаракатлардан тийилишимиз ва ҳаётимизни исломийлаштириб боришимиз билан куфрга қарши курашни давом эттиришимиз керак! Кофирлар ҳозир Мусулмонлардан эмас, Исломдан яъни мабдаъий Исломни ҳаётимизга асос қилиб олишимиздан қўрқишади! Демакки, куфр бизни Пайғамбаримиз Соллоллоҳу алайҳи васаллам байроғи остида у кишининг тариқатларига мувофиқ ҳаракатланиб, ҳаётимизни даъват асосига қуриб, юз бераётган жараёнларга мафкуравий муносабат билдириб боришимиздан қўрқади. Биз тариқатни маҳкам тутсак, куфр муҳаққақ мағлуб бўлади инша Аллоҳ!

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here