Россия Евроиттифоқ санкцияларига жавоб қайтаришини маълум қилди

418
0

Россия Евроиттифоқ санкцияларига жавоб қайтаришини маълум қилди

 Москва Керч бўғозидаги воқеа туфайли Евроиттифоқ томонидан Россия фуқароларига нисбатан жорий этилган янги санкцияларни жавобсиз қолдирмайди. Бу ҳақда 16 март, шанба куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилди.

 “ЕИнинг ноқонуний санкциялар рўйхатига ватандошларимизни киритиш учун баҳонаси ўзининг иккиюзламачилиги ва сурбетлиги билан ҳайратга солади”, — дея маълум қилди Ташқи ишлар вазирлиги. Қайд этилишича, бундай қарор Россиянинг ўз чегараларини таъминлаш бўйича ҳуқуқи ҳурмат қилинмаслигидан далолат беради.

 Шунингдек, вазирликдан таъкидланишича, Евроиттифоқ шу тариқа Украина расмийлари билан бирдам эканини кўрсатмоқда ҳамда уларни нафақат Россия, балки Қора денгиз минтақасидаги бошқа давлатлар хавфсизлигига таҳдид солувчи “провокацион сиёсатни” давом эттиришга ундамоқда.

 15 март куни Евроиттифоқ давлатлари Керч бўғозидаги ҳодиса туфайли россиялик саккиз нафар шахсга нисбатан янги санкциялар жорий этди. Бундан олдин, АҚШ ва Канада Украина сабабли Россияга қарши янги санкциялар киритганди.

 Канада ташқи ишлар вазирлиги Керч бўғозида Украина кемаларининг ушланиши ва Қрим сабабли Россиянинг 114 фуқароси ва 15 та компаниясига қарши санкциялар киритди.

 Шунингдек, АҚШ молия вазирлиги Украинадаги вазият сабабли Россияга қарши киритилган санкцияларни кенгайтирган. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here