Қирғиз – тожик чегарасида вазият яна кескинлашди

1151
0

Қирғиз – тожик чегарасида вазият яна кескинлашди

 Худосиз коммунистлар ҳукумати азалдан бир Уммат вакиллари бўлган Туркистон мусулмонларига “миллат” деган хатарли тушунчани сингдириб, бутун бир Умматни беш республикага бўлиб ташлади. Республикалар ўртасида сунъий чегаралар тортаётган вақтда коммунистлар улар ўртасида доимий келишмовчилик ва зиддиятларни пайдо қилиш ва шу орқали ўз таъсир доирасида ушлаб туриш осон бўлиши учун чегараларни худди шахмат тахтасидаги катаклар каби тортиб чиқди. Коммунистларнинг бу макрлари эса шу кунга қадар ўз «хосилини» бериб келмоқда.

 Кейинчалик бу республикалар “мустақил” бўлгач, уларнинг бирлашишларига йўл қўймаслик ва тарқоқ ва заиф ҳолда ушлаб туришлик учун Ғарб мустамлакачилари ҳам айнан шу “миллатчилик” ва “ватанпарварлик” фикрларини янада кенгроқ тарғиб қилишга ҳаракат қилишди. Уларнинг бу мақсадларини амалги оширишларида ҳар бирлари ўзича “мустақил” бўлган давлат раҳбарлари жуда қўл келди. Бу раҳбарлар ўзлари етакчилик қилаётган халқларга “миллат шарафи”, “ватан мустақиллиги ва даҳлсизлиги” ғояларини сингдиришда кимўзарга пойгага киришиб кетишди.  Бу ҳокимлар ўз хавфсизликлар нуқтаи назаридан бозори ва мозори бир бўлган халқларни бир-биридан айриб, ўрталарига тиконли сим тортиб, ҳандақлар қазиб ва ҳатто миналаштирилган майдонлар ташкил этишди. Фақат шу билан кифояланиб қолмай, мусулмонлар ўртасида бирлик пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун турли хил фитна ва хунрезликларни уюштиришди.

 Ҳозир ҳам босқинчи давлатлар, хусусан, Россия бу республикаларни ўз измига солишда шу чегара деган муаммодан унумли фойдаланиб келмоқда. Маълумки, Қирғизистон ҳукумати 2014 йили “Манас” аэропортидан АҚШ ҳарбий базасини чиқариб юборгунга қадар ёки Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлишни пайсалга сола бошлаган вақтларда ҳам қирғиз-ўзбек, қирғиз-тожик чегарасида давомли зиддиятлар авж олган эди.

 2014 йилда Қирғизистоннинг қўшни давлатлар билан чегарасида содир бўлган жами низолар сони 40 тага етган, буларнинг 32 таси қирғиз-тожик, 5 таси қирғиз-ўзбек, 2 таси қирғиз-қозоқ чегараси, 1 таси қирғиз-хитой чегарасида содир бўлган. 2013 йил мобайнида қирғиз-тожик чегарасида 19 та низо юз берган бўлса, 2014 йилнинг 10 ойи ичида 32 та низо қайд этилган.

 Жорий ойда россия президенти Владимир Путиннинг Қирғизистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Россия Марказий Осиё республикалари устидан ўз нуфузини сақлаб қолишда Афғонистон ваҳимасидан фойдаланиб имкон қадар бу минтақада ўзининг ҳарбий иштирокини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Путин ташриф арафасида эса Қирғизистон жанубида яна бир рус ҳарбий базасини барпо этиш бўйича музокаралар олиб борилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Икки-уч йилдан бери деярли тинчиб қолган қирғиз-тожик чегарасидаги муаммолар Путин ташрифи арафасида янги куч билан авж олиши бежиз эмас, балки Қирғизистон жанубида яна бир рус ҳарбий базасини ташкил этишга замин ҳозирлашдан иборат бўлиши мумкин.

 Қолаверса бу муаммолар чегараларни кучайтириш ёки икки давлат ўртасидаги бахсли ҳудудларни хал этиш билан ечилиб қолмайди. Балки мустамлакачи давлатлар ўзларига малай бўлган ҳокимлар орқали мусулмонлар зеҳнига сингдириб ташлаган “миллатчилик” ва “ватанпарварлик” каби тубан ва чирик фикрларни улоқтириб ташлаб, яна қайта ўз динлари Исломга қайтишлари, Аллоҳнинг ҳукмларини ўз ҳаётларига татбиқ этишлари билангина хал бўлади.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here