АҚШ ва “Толибон” Афғонистондан ҳарбийларни чиқариш бўйича келишувга эришди

496
0

АҚШ ва “Толибон” Афғонистондан ҳарбийларни чиқариш бўйича келишувга эришди

 АҚШ делегацияси ва “Толибон” ҳаракати вакиллари Доҳадаги музокараларнинг сўнгги кунида терроризмга қарши кураш ва Афғонистондан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги келишув лойиҳасини тузишди. Бу ҳақда TOLOnews телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.

 Инглиз ва пуштун тилларида битилган келишув тафсилотлари маълум қилинмаган.

 АҚШ 2001 йилдан буён Афғонистонда “Толибон” ва бошқа гуруҳларга қарши ҳарбий операция олиб бормоқда.  

 АҚШ ва толиблар ўртасидаги музокараларнинг янги босқичи 25 феврал куни Доҳада бошланди. Аввалроқ АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ўзаро музокаралар сермаҳсул ўтаётганини хабар қилганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here