Қирғизистонда муфтиёт жума хутбаларини Қирғиз ва Рус тилидан бошқа тилда олиб борилишига чек қўйди

981
0

Қирғизистонда муфтиёт жума хутбаларини Қирғиз ва Рус тилидан бошқа тилда олиб борилишига чек қўйди

“Азаттык” радиосининг хабарига кўра, Қирғизистон муфтийси Мақсатбек Тоқтомушев 6 феврал куни жума хутбаларини фақат Қирғиз ва Рус тилида тилида олиб борилиши ҳақидаги қарорга қўл қўйган. 

Миллатлараро кескинликларга сабаб бўлиши мумкин бўлган юқоридаги қонунни кимга кераги бор? Бу қонун нима учун айнан шу вақтда ижрога киритилиши керак бўлиб қолди?! Миллий муаммоларни пайдо қилишда нега айнан диний муҳитдан фойдаланишмоқчи?!

Бу қарор диний, миллий ёки мамлакатда Қирғиз тилини ривожлантиришдан келиб чиққан ёхуд шундай мақсадларга қаратилган буйруқ эмас. Бу сиёсий тактика муфтиёт воситасида миллий ва диний кескинликни пайдо қилишдан манфаатдор тарафлар томонидан олиб борилаётган бузуқ лоиҳадир! Муфтиёт мамлакатга қарашли идора эканлигини ва у ўз хоҳшича иш олиб бора олмаслигини ҳисобга олсак, бу лоиҳа давлат органлари бошчилигида олиб борилаётганига амин бўламиз. Лекин Қирғизистоннинг ҳозирги заиф сиёсий ҳолатида бу кескинликдан ҳокимиятга нима фойда?

Даъват бу – одамларнинг ўз нафсларига нисбатан ва ўзаро бир бирларига нисбатан доимий муомалаларини, шунингдек Аллоҳга нисбатан алоқа (ибодат)ларини Дин билан тартибга солиш мақсадида олиб бориладиган ҳаракат ва чора тадбирлардир. Ҳатто тарихда ҳам Халифалик давлати ўзи фатҳ қилган бирор мамлакат ёки миллатни араб тилида даъват олиб боришга чеклаган эмас! Демак бу қарорда исломий манфаат йўқ! Аксинча даъватга чеклов, тўсиқ ва хавф хатар мавжуд!

Баъзи таҳлилчилар бу бузуқ лоиҳа ортида Ўзбекистон билан Қирғизистон хавфсизлик хизматлари тургани ҳақида фикр билдиришмоқда. Яъни Ўзбекистон томон, миллатчилик туйғулари асосида шаклланиб қолган Қирғизистон етакчи гуруҳи билан тил бириктириб, ўзбекзабон диний уламоларни исломий муҳитдан мутлақ четлатиб юборишмоқчи. Шундай савол туғилади, ҳозирда Ўзбекистон ёки Қирғизистонга миллий ва диний кескинлик керакми?

Яна бошқа таҳлилчилар эса, бу диний кескинлик Россия хавфсизлик ходимлари томонидан бошқариб борилаётганини айтишмоқда. Уларга кўра, Руслар ҳам, Қирғизистондаги етакчи гуруҳнинг миллий туйғуларидан ва ватанига нисбатан бефарқликларидан фойдаланиб, уларга юқоридаги бемаъни қарорни қабул қилдирган. Мақсадлари, мамлакатда мусулмонлараро парокандалик пайдо қилиш билан ўзининг харбий ва сиёсий позицияларини мустаҳкамлаб олишдир!

Биз таҳлил қилмоқчи эмасмиз. Ҳар қайси таҳлил тўғри бўлганида ҳам ёки яна бошқа сиёсий вазиятдан келиб чиққан бошқа мақсадлар бўлса ҳам, бу қарор қирғизистон мусулмонлари ва халқи учун фойдаси йўқ ҳамда хавфли бир ҳаракат бўлди. Яъни бу қарор миллатчилик муҳити диний муҳит устидан ҳукумрон бўлиб олиши учун янада кенг шарт-шароят тузиб беради. Миллатлараро иттифоқ фақат дин билан аста-секин яна мустаҳкамланиб келаётган эди. Демак кимларгадир диний биродарлик муҳити ёқмади ёки бу унинг бузуқ мақсадларига мос келмаяпти.

Тўғри, мамлакат фуқоролари мамлакат тилида бемалол мулоқот қила олишлари керак. Лекин бу таълим муассасаларидан бошланиши керак! Яъни барча миллатлар учун бирдек ўқув программаси қабул қилиниши билан бошланиши керак. Мамлакат ўз фуқоролари учун тил ўрганиш имкониятларини масжидда эмас, таълим муассасаларида яратиб беришдан бошлаши керак. Нега давлатга оид мактаблар Қирғиз тилига ўтказилмай туриб, барча фуқоролардан Қирғиз тили талаб қилиняпти. Бу масаланинг ҳуқуқий томони!

Пайғамбаримиз САВ “кимда ким асабиятга (миллатчилик)га чақирса, урушса ва ўлса, у биздан эмас” дедилар.

Эй Қирғизистон мусулмонлари! Куфрнинг провокацияларига алданиб, миллатчиларга қўшилиб, Аллоҳнинг қаҳрига дохил бўлиб қолмайлик! Даъватни Қирғиз тилида олиб боришда шаръан ҳеч қандай кароҳият йўқ. Лекин даъват одамларга етиб бориши керак! Мўъминнинг яшашдан мақсади даъват бўлса, бирор тил ёки миллатни ундан устун қўйиш дуруст эмас! Аллоҳ бир қавмга бирор имконият берган бўлса ва динда фақиҳ ёки мартаба берган бўлса, уни фақат динимиз манфаати йўлида фойдаланиши керак! Кофирлар ичимиздан низо чиқариш мақсадида даъватимизга путур етказишмоқчи. Биродарлар, биз Ислом умматимиз, демак туйғуларимизни иймонимиз билан жиловлаб, куфр ва миллатчи тўдалар манфаатларига қарши даъват олиб борайлик! Муҳосаба қилиш фарз, муфтиёт ва унинг устида турган етакчиларимизни амру маъруф ва наҳий мункар қилайлик! Кофирлар бир ўқ билан икки қуённи нишонга олишяпти. Биринчи томондан миллий низолар пайдо қилиш учун қулай шароит яратиб олишаётган бўлса, иккинчи томондан ўша миллий низога диний муҳитни аралаштириб юбориш билан исломий иймоний муҳитни бузиб, пароканда қилиб юборишмоқчи! Огоҳ бўлайлик ва имкониятимиз борича қаршилик кўрсатайлик, зора бу билан Аллоҳ олдида биз улардан эмаслигимизни кўрсатиб қўйсак!

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here