Пентагон Туркияга “жиддий оқибатлар” билан таҳдид қилди

340
0

Пентагон Туркияга жиддий оқибатларбилан таҳдид қилди

 Пентагон Туркия Россиядан С-400 Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини харид қиладиган бўлса, бунинг охири ёмон бўлишини айтиб, таҳдид қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар тарқатди.

Хусусан, АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Чарльз Саммерс, Анқарани “оғир оқибатлар” кутаётгани, яъни Вашингтон билан ҳарбий соҳада муносабатлар бузилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

 Пентагон, шунингдек, Анқара С-400ни харид қилиб, американинг F-35 қирувчилари ва Patriot зенит-ракета мажмуаларидан маҳрум бўлиши мумкинлигини қўшимча қилган.

 2017 йилда Москва ва Анкара С-400 зенит-ракета комплексларини етказиб бериш ҳақида битим имзолаган бўлиб, шундан сўнг Туркия ва АҚШ ўртасида дипломатик можаролар юзага келди. Вашингтон туркиялик иттифоқдошидан америка Patriot лари ҳисобига Россия қурол-аслаҳаларидан воз кечишни талаб қилмоқда.

 Аммо Анқара ушбу масалада қатъий позицияга эга эканлигини ва америка ЗРКларини харид қилган тақдирда ҳам, С-400дан воз кечишни режаси йўқлигини таъкидлаб келмоқда. Мамлакат раҳбарияти фикрига кўра, ушбу мавзуларнинг “бир-бирига мутлақо алоқаси йўқ”.

 Келишувга мувофиқ, Россия Туркияга С-400нинг тўртта дивизионини етказиб беради, уларнинг қиймати 2,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. С-400 бўйича келишувнинг бир қисмини Анқаранинг ўзи тўлайди, бир қисми Россия кредити ҳисобига амалга оширилади. Туркия Мудофаа вазири раҳбари Хулуси Акар С-400нинг мамлакат ҳудудида ўрнатилиши ишлари 2019 йил октябридан бошланишини айтган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here