Туркия С-400 қачон жойлаштирилишини маълум қилди

129
0

Туркия С-400 қачон жойлаштирилишини маълум қилди

 Туркия миллий мудофаа вазири Хулуси Акарнинг маълум қилишича, Россиянинг С-400 зенит ракета комплексларини жойлаштириш жараёни шу йилнинг октябрь ойида бошланади. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.

 Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Россия комплексларини қаерда жойлаштириш яхшироқ экани борасида ўрганиш ишларини олиб боряпти.

 Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, С-400 Туркия “аҳолисининг ҳимоясини таъминлаш” учун зарурдир.

 Акарнинг қайд этишича, Туркия томонидан Россия зенит ракета комплексларининг харид қилиниши “мажбурий чора” бўлган.  Бундан олдин, Россия ва Туркия Қора денгизда машқлар ўтказгани хабар қилинганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here