АҚШда Трампга қарши янги тергов бошланди

168
0

АҚШда Трампга қарши янги тергов бошланди

 АҚШ Конгресси президент Дональд Трампга қарши янги кенг кўламли тергов доирасида тадбиркор Евгений Пригожин, Владимир Путин ва россиялик миллиардер Виктор Векселберг билан боғлиқ компаниядан ҳужжат сўради. Бу ҳақда “BBC.news” хабар қилди.

 Трамп коррупция ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда гумон қилинмоқда. Шу билан бирга, Демократ конгрессменлар Оқ Уйдан Трампнинг Путин билан музокаралари ҳақида маълумот беришини талаб қилган.

 Трампга нисбатан янги тергов демократ Герролд Надлер бошчилигидаги ҳуқуқий қўмита томонидан олиб борилади.

 Трамп ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, коррупция ва адолатни бузишда гумон қилинмоқда.

 Душанба куни парламент текшируви доирасида жами 80 дан ортиқ ташкилот ва шахсларга сўров юборилган.

 Ушбу сўровлар шунингдек, Оқ Уй маъмуриятига ҳам йўналтирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here