Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ўзбекистонга келди

410
0

Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ўзбекистонга келди

 2019 йил 6 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатда меҳмон бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳамидулла Муҳиб бошчилигидаги делегация билан учрашди.

 ТИВ хабарига кўра, учрашувда Афғонистонда тинчлик жараёнини бошлаш билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинган ҳамда минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилган.

 Вазир Афғонистон мамлакат ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолаётганини ва Ўзбекистон унинг иқтисодий инфратузилмасини қайта тиклашда бундан кейин ҳам ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.

 Маслаҳатчи Ҳамидулла Муҳиб Афғонистон ва унинг халқи учун транспорт, энергетика, ва ёшлар учун таълим соҳаларидаги стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон томонининг иштирок этиши Афғонистонда барқарорликка эришиш, уни минтақавий иқтисодий уйғунлашувга жалб қилишнинг таркибий қисми ва муҳим шарти эканлигини қайд этди.

Учрашувда Ўзбекистон — Афғонистон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here