Бишкекда конфессия (диний оқим)лараро яқинлик пайдо қилиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди

257
0

Бишкекда  конфессия (диний оқим)лараро яқинлик пайдо қилиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 4 март куни Бишкекда диний ишлар бўйича Қирғизистон давлат комиссияси томонидан “диний муҳитдаги актуал масалалар: ҳозирги ва келажакдаги режаларни муҳокама қилиш” масаласида айлана стол атрофида йиғилиш ташкил қилинди. Бу тадбирдан кўзланган мақсад, мамлакат билан диний жамоа ва уюшмалар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳамда конфессиялараро яқинликни мустаҳкамлаш орқали “радикализм” ва “ экстремизм”га қарши курашда улар билан бирга иш олиб боришдир.

Бизнинг мақсадимиз – конфессия (диний оқимлар)аро мулоқотни ривожлантиришдир. Диний масалаларда демократик принципларни сақлашдан жавобгармиз. Ҳар бир фуқоро диний ва бошқа эркинликларидан хоҳлаганидек фойдаланиш ҳуқуқига эга. Биз уларнинг танловларини ҳурмат қилишимиз керак, — деди диний ишлар бўйича мамлакат комиссияси раҳбари Заирбек Эргашев.

Изоҳ: 

Демократия – (халқ ҳокимияти) “динни ҳаётдан ажратиш” ақидаси асосига қурилган дунёқарашдир. Унга кўра, одамлар ўртасидаги барча алоқа — муносабатлар инсонлар томонидан бошқарилиши лозим деб қаралади.

Ислом эса  – “Ла илаҳа иллаллоҳ” – Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ақидаси асосига қурилган, Яъни, У одамлар ўртасидаги барча алоқа – муносабатлар  Аллоҳ томонидан тартибга солиш учун туширилган диндир!

Ҳаёт – одамлар ўз ғаризаларининг талабларидан келиб чиққан барча муаммоларини,бир бирлари билан муомала қилиш воситасида бартараф қилиб боришларида намоён бўлади.

Демак Ислом дини ҳам, демократия ҳам, одамлар ўртасидаги алоқа муносабатларни тартибга солишда бир бири билан жамиятни талашаётган рақиблар экан!

Мўътадиллик  – Исломни куфр (демократия) билан қориштириш асосида ишлаб чиқилган куфр лоиҳасидир!!!

Биродарлар, кофирлар Исломни куфрга моиллаштириш ва уни куфр ҳимоячисига айлантириб олиш мақсадида ҳар томондан, ҳар хил ҳаракатлар олиб боришяпти. Улар бевосита ўзлари Ислом умматини алдаб фитнага сола олишмайди. Шунинг учун ўзимизнинг воситачилигимизда, яъни баъзиларимизни арзимас дунё матоҳлари билан сотиб олиб ёки ҳар хил ҳийлалар билан алдаб ўз томонига оғдириб олиб, қолган иккинчи томонни эса ҳар хил куфр атамалари билан атаб, биримизни иккинчи томондаги мусулмонларга  қарши йўналтиришмоқчи.

Куфр билан Ислом аралашмайди! Бу аралашма куфрнинг айнан ўзи бўлиб, юқоридаги айлана стол бизни айнан куфрга чақиряпти! Аллоҳ сақласин!

Абдураззоқ.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here