АҚШ Россияга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди

592
0

АҚШ Россияга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди

 АҚШ президенти Дональд Трамп 2014 йил Украинадаги вазият сабабли Россияга қарши киритилган санкцияларнинг амал қилиш муддатини яна бир йилга узайтирди. Тегишли фармон Оқ уй сайтида эълон қилинган.

 Фармонда санкциялар АҚШ миллий хавфсизлиги манфаатлари ва ташқи сиёсатига фавқулодда хавфлар мавжудлиги сабабли узайтирилаётгани таъкидлаб ўтилган. 

 Қарорда Украинадаги демократик жараёнлар ва институтларга путур етказаётган шахсларга нисбатан санкциялар ҳақида гапирилган. Жумладан, санкциялар россиялик сиёсатчиларни, Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг атрофидагиларни қамраб олади. Шунингдек, санкциялар Россия корхоналари ва ўз мустақиллигини эълон қилган ДХР ва ЛХРга қарши амал қилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here