Трамп ва Ким Чен Ин юзма-юз учрашди

122
0

Трамп ва Ким Чен Ин юзма-юз учрашди

 Вьетнам пойтахтида АҚШ-КХДР саммити бошланди. Бу ҳақида РИА “Новости” хабар қилди.

 Унда АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин учрашди.

 Ханойдаги учрашувда АҚШ президенти Дональд Трамп Ким Чен Ин билан учрашув чоғида КХДРда “чекланмаган” иқтисодий имкониятлар борлигини маълум қилди.

 “Мен мамлакатингиз чегарасиз иқтисодий салоҳиятга эга деб ҳисоблайман. Уйлайманки, Сиз билан мамлакатингиз келажаги жуда яхши бўлади. Сиз буюк етакчисиз”, — деди Трамп.

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ “бу амалга ошиши учун ёрдам беради”.

“Тет-а-тет учрашувида “яхши мулоқот” бўлди. Эртага жуда тиғиз кун бўлади… Кўп саволлар ечим топади”, — деб қўшимча қилди АҚШ президенти.

Ушбу саммит 27-28 феврал куни бўлиб ўтади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here